Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Download 0.96 Mb.
bet7/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Мафкуравий функция. Мафкура (арабча – фикрлар мажмуи), идеология (юнонча “идея” – “тушунча”, “тасаввур”). Фаннинг мафкуравий функцияси сиёсатнинг дунёқараш билан боғлиқ жиҳа­тини акс эттиради. Мамлакатимиз ва халқимиз олдида турган энг муҳим масалалардан бири – бу миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаётимизда татбиқ этиш ҳисобланади. Онгли тарзда тушуниладиган ва қабул қилинадиган мафкуравий функция – давлат ва ҳуқуқнинг мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётида, маданият ва ижтимоий онг соҳаларида салмоқли ўрин тутишини эътироф этишдан иборатдир.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг ташкилий функцияси. Ушбу функция ҳар қандай йўналишда фаолият юри­тувчи ҳуқуқшуноснинг ўзи қатнашган у ёки бу назарий-маърифий моделларни ҳақиқатда амалга оширишдан манфаатдорлиги билан боғлиқ. Ташкилийлик юнонча “органон” – “қурол”, “восита” маъносини англатади. Бинобарин, давлат ва ҳуқуқ наза­риясига давлат ва ҳуқуқий ҳаётнинг турли жараёнлари ҳамда ҳодисаларини ислоҳ қилиш воситаси сифатида ҳам қараш мумкин. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг амалий-ташкилотчилик томони турли халқлар, давлатлар дуч келаётган энг мураккаб муам­молар ечимларини излаб топишда намоён бўлади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг прогноз – башорат қилиш функцияси. Юнонча “прогносис” – “олдиндан айтиб бериш”, муайян маълумотлар асосида “олдиндан кўра билиш” деган маъноларни англатади. Давлат ва ҳуқуқ ҳодисалари ривожланишининг кашф қилинган қонуниятлари назарияси, унинг томонидан исботланган фактлар, тўпланган стати­стика маълумотлари давлат ва ҳуқуқ назариясида олдиндан қилина­диган башорат учун асос бўлиб хизмат қилади. Фан томонидан қилинган башоратларнинг тўғри бўлиши кўп жиҳатдан давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини бир бутун ва яхлитликда кўра билиш қобилия­тига ҳамда шу мақсадда бошқа фанлар маълумотларидан фойдалана олишга боғлиқ.
Гносеологик функция. Гносеология (юнонча “gnosis” – англаш) жамиятнинг давлат ва ҳуқуқ ҳаётидаги ҳодисалар ва жараёнларни тушунтиришда намоён бўлади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси нафақат давлат-ҳуқуқий устқурмани умумлашган ҳолда ўрганади, балки, унинг ривожланиш жараёнларини изоҳлайди, ушбу жараёнлар асосида қандай қонуниятлар ётишини ҳамда уларнинг мазмун ва моҳиятини аниқлайди.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling