Нутқ маданиятининг кўринишлари (2 соат) Режа


Нутқ нима? Нутқ сўзловчининг жамоа аъзолари билан ўзаро алоқа қилиш учун тилни қўлланиш фаолиятидир. Кўринадики, бунда нутқ


Download 20.36 Kb.
bet2/4
Sana16.04.2023
Hajmi20.36 Kb.
#1358867
1   2   3   4
Bog'liq
2-ma\'ruza NM

Нутқ нима? Нутқ сўзловчининг жамоа аъзолари билан ўзаро алоқа қилиш учун тилни қўлланиш фаолиятидир.
Кўринадики, бунда нутқ билан нутқ фаолияти чегараланмаган. Ҳар қандай нутқ индивидуал тарзда юзага келади, уни айрим якка шахс амалга оширади. Бироқ бу умумтил тизими қонунларига асосланади, уни бузмайди. Демак, нутқда тилнинг барча элементлари ва уларнинг ўзаро бирикиш қоидалари реаллашади, ҳаракатга киради.
Нутқ фаолияти. Инсон ўзининг онгли фаолияти билан ҳайвондан фарқ қилади. Инсон фаолияти хилма-хил ва мураккаб жараёндир. Фаолиятнинг учун хил томони бор: мотив, мақсад, ижро. Аввало, ҳар қандай фаолият маълум эҳтиёж туфайли юз беради. Бунда маълум мотив (сабаб) асосида кишида бирор фаолиятни бажариш ҳақида мақсад туғилади ва уни амалга ошириш планини тузади. Шу план асосида фаолият ижро этилиб, кузатилган мақсадга эришилади. Фаолият турлари: меҳнат фаолияти, илмий фаолият, нутқ фаолияти ва ҳ.к.
Нутқ фаолияти мураккаб психофизиологик жараён бўлиб, сўзлаш акти ва тушуниш (идрок қилиш) актидан ташкил топади. Сўзлаш ва тушуниш актлари нутқ ҳаракатлари дейилади. Нутқ ҳаракатлари системаси нутқ фаолияти дейилади. Демак, нутқ фаолияти сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги муносабатдан иборатдир
Сўзловчи бирор гапни талаффуз қилишдан олдин, дастлаб шу фикрни айтишга тайёрланади. Сўнгра шу мазмунни сўз ва грамматик формулалар ёрдамида кодлаштиради. Бош мияда ҳосил бўлган импульс таъсирида нутқ аппарати ҳаракатга киради. Бу процесс нормал кишиларда табиий равишда, автоматик тарзда содир бўлади. Тингловчининг тушуниши ҳам худди шундай тез ва автоматик тарзда бўлади. Бунда, албатта, суҳбатдошларнинг бир ижтимоий гуруҳга мансуб бўлиши, билим ва тажрибаси, суҳбат мавзуси ва бошқа омиллар муҳим ролp ўйнайди.
Тил фактлари ва қонуниятларини яхши билиш, табиий нутқ фаолиятини енгиллаштиради. Ҳар бир нутқ акти одатда маълум бир типик вазиятга мувофиқ бўлади. Масалан, география ўқитувчиси билан математика ўқитувчисининг дарсдаги нутқини қиёслайлик. Сўзловчи нутқ мавзусига мос сўз ва гаплар танлайди.
Нутқ дастлаб ички ва ташқи нутққа бўлинади. Реал товуш материясининг ўзи билан шаклланган ва зуҳур этилган нутқ ташқи нутқ дейилади (ёзув ҳам шунинг ифодасидир). Реал товушларнинг онгдаги образи билан шаклланган, аммо зуҳур этилмаган нутқ ички нутқ дейилади.
Кишилар ўртасидаги ҳақиқий алоқа қуроли вазифасини ташқи нутқ бажаради. Унинг икки хил тури бор: оғзаки ва ёзма.
Хулоса. Нутқ тилнинг алоқа воситаси сифатида реал қўлланишидир. Тил ва нутқ муносабати восита ва унинг қўлланиши ўртасидаги муносабатдир. Тил фақат кишилар ўртасида жамият ичида яшайди.
Тил алоқа материали, нутқ эса алоқа шаклидир.
Тил социал ҳодиса, нутқ эса индивидуал ҳодисадир. Ҳеч қачон икки киши бир гапни баробар гапирмайди.
Тил бирлиги бўлган сўз (лексема) нутқда қўлланиб, нутқ бирлиги бўлиб кела олади. Аммо нутқ бирлиги саналган сўз-шакл (глосема) тил бирлиги бўла олмайди.
Тил бирликларининг миқдори тахминан аниқ бўлади. Масалан, ўзбек тилида 31 та фонема, 300 га яқин аффикс, қарийб 100 мингга яқин сўз (лексема) мавжуд. Аммо нутқ бирлиги бўлган сўз (глосема), сўз бирикмаси ва гапларнинг миқдори чексиздир.
Тилнинг ҳаёти узоқ, у халқ ҳаёти билан боғлиқ. Оғзаки нутқнинг ҳаёти қисқа, у айтилган вақтдагина мавжуд (ёзма нутқ бундан мустасно).
Тил турғун, статик ҳодиса, нутқ ҳаракатда бўлувчи динамик ҳодиса.

2.Нутқ ва нутқ маданияти тушунчалари. Маданият – кишиларнинг табиатни, борлиқни ўзлаштириш ва ўзгартириш жараёнида яратган моддий, маънавий бойликлар ҳамда бу бойликларни қайта тиклаш ва бунёд этиш йўллари ва услублари мажмуи. Жамиятдан ташқарида маданият йўқ. Маданият инсон фаолиятининг ҳам маҳсули, ҳам сифат кўрсаткичидир. Шу билан бирга, инсоннинг ўзи ҳам, пираворд натижада маданият маҳсулидир. Илғор жамият ва давлат бўлишнинг муҳим омили – маданият омилидир. Бу – ишлаб чиқариш маданияти, бошқариш маданияти, режалаштириш маданияти, турмуш маданияти, хизмат кўрсатиш маданияти, муомала маданияти, экология маданияти, бола тарбияси маданияти ва ҳоказо. Тил ва нутқ маданияти умуминсоний ва миллий маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланади.



Download 20.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling