Нутқ маданиятининг кўринишлари (2 соат) Режа


Download 20.36 Kb.
bet3/4
Sana16.04.2023
Hajmi20.36 Kb.
#1358867
1   2   3   4
Bog'liq
2-ma\'ruza NM

Тил маданияти тушунчаси тил тизимининг маданийлик даражасини, яъни унинг қанчалик ишланганлиги, меъёрлашганлигини кўрсатади.
Нутқ маданияти ёки нутқ одоби эса оғзаки ёки ёзма адабий тил меъёрлари (талаффуз, урғу, сўз қўллаш, грамматика, услубшунослик қоидалари)ни эгаллаш, шунингдек, мулоқот жараёнида тилнинг тасвирий воситаларидан нутқнинг мақсад ва мазмунига мос равишда фойдаланиш маҳоратидир.


3. Ёзма нутқнинг хусусиятлари. Ёзма нутқ суҳбатдошсиз нутқдир. У оддий мактуб, ариза ва маълумотномадан бошланиб, то қисса ва романга қадарбўлган ҳар хил ёзма асарларни ўз ичига олади. Ёзма нутқ тилдан ташқари воситалар (оҳанг, пауза, мимика ва б.)га эга бўлмайди. Ёзма нутқ оғзаки нутқдан кейин шаклланган бўлиб, аста-секин мураккаблашиб боради. Унинг асосий хусусияти маълум орфографик, пунктуацион ва стилистик меъёрларга амал қилинишидир.
Ёзма нутқ оғзаки нутқдан қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради: нутқни ёзаётганда муаллиф вақт жиҳатидан бемалол фикрлаш имкониятига эга бўлади. У ўз нутқи қисмларини ва бутун нутқни қайта-қайта таҳрир қилиши, фикр учун энг мос имкониятларни танлаши, гап тузилишини қулайлаштириши мумкин. Шунинг учун ҳам ёзма нутқ оғзаки нутқдан равондир.


4.Оғзаки нутқ маҳорати. Оғзаки нутқнинг хусусиятлари қуйидагилар:
-ОН тезкорлик билан амалга ошади. Тушунчалар билан «унинг либоси» бўлган сўз биргаликда «яшин тезлигида» тилга кела бошлайди.;
-ОНда сўз бирикмалари ва гапларнинг моделлари айтилмоқчи бўлган фикрга монанд ҳолда тезкорлик билан танланади;
-ОН таҳрир имкониятидан маҳрум;
-ОНда, одатда, мулоқот учун энг зарур нарсаларгина зуҳур этилади;
-ОН сўз бойлиги жиҳатидан ЁНга нисбатан анча камбағал бўлади.
-ОНда экстралингвистик омиллар фаол иштирок этади.
Оғзаки нутқ бир ёки бир неча кишининг овоз чиқариб сўзлаши асосида юзага келади: суҳбат, маъруза ва б. Оғзаки нутқ ўз навбатида яна икки турга бўлинади: диалогик ва монологик. Фикр суҳбат, муҳокама, мунозара шаклидаги нутқий фаолиятлар давомида оғзаки баён қилинади.
Суҳбат – маълум бир мавзу юзасидан диалог (ёки полилог) тарзида бўлиб ўтадиган нутқий мулоқот.
Суҳбат олдига қўйилган талаблар:

  1. Мавзудан четга чиқмаслик.

  2. Саволларга аниқ, қисқа, тўла жавоб бериш.

  3. Жавоб бериш жараёнида саволнинг аҳамиятига эътибор бериш, далил ва мисолларнинг ишонарли бўлишини таъминлаш.

  4. Суҳбат жараёнида тингловчилар ҳолати, вақти қизиқишлари, мавзунинг долзарблигини ҳисобга олиш.

  5. Суҳбатда камтарлик, хушмуомалалик талабларига жавоб бериш.

  6. Суҳбат давомида нутқнинг ифодалилик, таъсирчанлик, мантиқийлик, тўғрилик, софлик каби хусусиятлари талабларига риоя қилиш.

Муҳокама – бирор масала юзасидан кўпчиликнинг фикрини тўплаш, маълум тўхтамларга келишини англатади.
Муҳокама нутқи олдига қўйилган талаблар:

  1. Муҳокама мавзусидан четга чиқмаслик.

  2. Фикрни ихчам, содда, таъсирли қилиб ифодалаш.

  3. Ортиқча лирик чекинишларга берилмаслик.

  4. Фикрга мос далил ва исботларни аниқ, лўнда қилиб келтириш.

  5. Бошқалар билдирган фикрларни такрорламаслик.

  6. Фикрни ифодалаш давомида ўзгалар фикрига ҳурмат билан қараш, ўринсиз билдирилган фикрларни киши шахсига тегмасдан инкор этиш.

  7. Фикрни баён қилиш давомида ҳаяжонланмаслик, ўзини оғир тутиш.


Download 20.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling