О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


маъруза– бу мавзуни яхши биладиган ва ниманидир билишни жуда хоҳловчилар ўртасидаги диалог;  маъруза


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

маъруза– бу мавзуни яхши биладиган ва ниманидир билишни жуда хоҳловчилар
ўртасидаги диалог; 
маъруза профессионал томонидан ўқиш давомида ўқувчилар гуруҳини фикрлашга
ундовчи, қандайдир муаммо устида танқидий ва фаол ўйлашга, тафаккур қилишга ундовчи 
жараён. 
маъруза – “жонли” нутқ, уни ўрнини ҳеч қандай ахборот узатувчи восита боса  олмайди,
у “жонли” мулоқат. 
Хулоса қилиб айтганда талаба ҳозирги ахборотлар маконида зарур ва керакли 
маълумотларни мустақил ола олмайди, у адашиши мумкин, маъруза унга йўл кўрсатади. 
Лекин, маъруза эски анъанавий усулда мавзу материалларни “ўқиб бериш” бўлиб 
қолмаслиги керак.
Замонавий маъруза аввалги ўқитишнинг “нофаол” усулидан “фаол” усулига ўтмоғи, баҳс, 
мунозара, суҳбат, муҳокама шаклида амалий ишларнинг уйғунлиги, яъни интерактив 
усулларда ташкил этилмоғи лозим. Шу сабабли ҳозирги вақтдаги кўплаб инновацион 
услублар ўқитишнинг интерактив услубларини қўллаш билан боғлиқдир.
Айрим педагоглар ўқитишнинг интерактив услублари деганда замонавий ўқув-визуал 
материаллар (мультимедиа ва анимацион слайдлар, тарқатма материаллар, маъруза 
матнлари, техник воситаларнинг моделлари, макетлари ва б.)дан ҳамда замонавий техник 
воситалар (компютерлар, электрон доскалар ва б.)дан фойдаланиш, маъруза матнларини 
олдиндан талабага тақдим этиб, талабанинг дарсга тайёр бўлиб келишини таъминлаш 
кабиларни тушунишади. Албатта бу тўғри фикр эмас. 
2.1.3. Фанлар бўйича маъруза турлари ва маърузаларни ташкил этиш 


39 
 технологиялари таҳлили 
Маърузани режалаштиришда унинг қандай маъруза эканлигини ҳамда маъруза 
мақсадини тўғри аниқлаш ҳам муҳим ҳисобланади. 
Маърузалар дидактик вазифасига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 
1. Кириш маърузаси. Бундай маърузанинг вазифаси талабаларга фан тўғрисида умумий 
йўналиш бериш, уларда қизиқиш уйғотиш, қўйилган саволлар бўйича мустақил фикрлаш ва 
жавоблар излашга йўналтиришдан иборат. Бундай маърузада ташкилий-йўналтирувчи ва 
мотивацион функциялар устун туради. 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling