О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

2. Мавзу бўйича маъруза. Маърузада аниқ бир муаммо ёки мавзу бўйича маълумотлар 
намойиш этилиб, таҳлил қилинади, хулоса чиқарилиб исботланади. Маърузани 
режалаштиришда ахборот бериш, ташкилий-йўналтирувчи ва методологик функцияларга 
кўпроқ эътибор қаратиш талаб этилади.
 3.Якуний ёки умумлаштирувчи маъруза. Маъруза мақсади - семестр давомида ўтилган 
мавзулар бўйича берилган материалларнинг ўзак ғоясини ва моҳиятини максимал даражада 
қисқа шаклда бериб, объектлар ва ҳолатлар ўртасидаги ўзаро муносабат ва боғланишларни
ажратиб тизимлаштиришдан иборат. 
Маърузалар, уни режалаштиришдаги устун турувчи функцияларни амалга ошириш 
мазмунига қараб ҳам қуйидаги турларга бўлиниши мумкин:
 
ахборот-таҳлилий;
 
муаммоли; 
 
ташкилий –йўналтирувчи (ёки “установочные”- йўл-йўриқ, кўрсатма берувчи); 
 
маъруза-маслаҳат; 
 
маъруза –диалог; 
 
ҳодисавий маъруза. 
Ушбу маъруза турлари ичида муаммоли маърузалар алоҳида эътиборга эга 
ҳисобланади. Бунда маърузачи дастлаб муаммоли вазиятни ҳосил қилиши, кейин 
муаммонинг моҳияти ва таҳлилини келтириши ва муаммо ечими бўйича ўз фаразларини баён 
этиши лозим.
АҚШда ҳозирги кунда маъруза-панель амалиётда кўплаб қўлланилади. Бундай 
маърузалардаги мунозара ва баҳсларда қўйилган муаммо ечими бўйича ўз дунёқараши ва 
фикрига эга бўлган бир неча юқори малакали экспертлар иштирок этишади. Шунингдек
амалиётда бир неча маърузачилар иштирокидаги маърузалар, яъни ҳар бир маърузачи
ўз позициясига (маърузачи, эксперт, танқидчи, мавзу бўйича муаммо ташловчи ва б.) эга 
бўлган маърузалар ҳам кенг қўлланилади.
Ҳодисавий маъруза бу маърузанинг алоҳида жанри бўлиб, бунда маъруза ижтимоий 
ҳодиса сифатида тушунилади. Бундай маърузаларга Нобел мукофоти сорвиндорларининг 
маърузаларини келтириш мумкин. Лекин, таълим жараёнида ўқитувчи ва талабанинг 
биргаликдаги фаолияти даврида бундай маърузалар тингловчининг шахсий ҳис-туйғуларига 
таъсир этиши, унинг билишга эҳтиёжини ривожлантириши, муаммо бўйича ўз фикрларини 
ҳосил қилишга ва аниқлаштиришга шароит яратиши, ўзининг дунёқараши ва фикрини 
уйғотиб, уни баён қилишга имкон бериши лозим. 


40 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling