О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев
-расм. Классик таълим модели доирасида маърузанинг хусусиятлари
Download 4.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Замонавий таълим технологиялари китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мини-маърузалар
- Очиқ маърузалар
4 -расм. Классик таълим модели доирасида маърузанинг хусусиятлари Замонавий маърузаларнинг турли хилда эканлигини эътиборга олган ҳолда, классик таълим модели доирасида маърузанинг юқоридаги хусусиятларини кўрсатиш мумкин (1-Расм): Таъкидлаш лозимки, замонавий таълим муҳитида маърузаларни олий таълим тизимида ўқишни ташкил этишнинг етакчи формаси эканлиги сақланиб қолган ҳолда, унинг турлари, шакли ва мазмунини интенсив ривожланиши кузатилмоқда. Албатта маърузанинг тури, шакли, мазмуни ва функционал вазифаси таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги ўзаро, биргаликдаги фаолиятни белгилайди. Мини-маърузалар – “кичик”, жуда қисқа ҳажмдаги маърузалар бўлиб, унда мавзу бўйича аниқ, таянч саволлар ва ибораларнинг қисқа мазмуни ёритилади. Бундай маърузалар кўпинча амалий фаолиятни, илмий тадқиқотларни бошлашдан олдин ўтказилади. Очиқ маърузалар – муайян фан бўйича ўқув дастуридаги мавзуни талабалар, шунингдек, шу мавзуга қизиқиш билдирган ва махсус таклиф этилган профессор-ўқитувчилар, олим ва мутахассислар аудиториясида маъруза шаклида ўтказиладиган дарслар очиқ маърузалар деб аталади. Очиқ маърузаларни ўтказишдан мақсад профессор-ўқитувчиларни тегишли фан, техника ва технологиялари соҳалари бўйича жаҳонда эришилган ютуқ ва янгиликлар билан хабардор бўлишларига эришиш ва улар асосида замонавий педагогик ва ахборот- коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда маърузаларни тайёрлаш, ўтказиш ва шу тариқа таълим сифатини ошириш ҳамда тайёрланадиган кадрлар рақобатбардошлигини таъминлашдан иборатдир. Очиқ маърузаларни ўтказиш вазифаларига қуйидагилар киради: талабаларга фандаги сўнгги ютуқ ва янгиликларни етказиш; таълим сифатини бошқаришда фан, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик иштирокини таъминлаш; илмий-услубий жиҳатдан етук маърузаларни тарғибот этиш; ёш ва бўлажак педагог кадрларнинг касб маҳоратини ошириш; илмий унвонга эга бўлган профессор-ўқитувчиларни, ўз касбий маҳоратларини ошириш устида мунтазам ишлашларини таъминлаш ва уларда ўқув жараёнидаги масъулиятларини ошириш; юқори савиядаги маъруза муаллифларини рағбатлантириш ва тақдирлаш. Маъруза Фикрлаш стратегиясини намоийиш этиш Диалог учун муҳит Ахборот ва маълумотлар манбаси Ижтимоий ҳодиса Муаммони биргаликда ҳал этиш 41 Очиқ маърузалар одатда, ўз соҳаси бўйича таниқли ёки илмий мактаб яратган, илмий даража ва унвонга эга бўлган тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан ихтиёрий равишда ўтказилади. Маърузани тўғридан-тўғри ўқиш ўқитишнинг самарали услуби сифатида хато ҳисобланади, чунки маърузачидан жуда қисқа вақт давомида катта ҳажмдаги маълумотларни тингловчиларга етказиш талаб этилади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, маъруза давомида тингловчилар нофаол фаолият юритувчи бўлмасдан, бевосита маърузанинг фаол иштирокчиси сифатида қатнашишса маъруза самарадорлиги ошади, айрим ҳолларда мавзу бўйича маълумотларни ўзлаштириш даражаси 20 фоиздан 80 фоизгача етиши мумкин. Бунинг учун маърузалар инновацион технологиялар асосида ўқитишнинг интерактив усулларидан кенг фойдаланилган ҳолда ўтилиши зарур. Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling