2.1.9. Тақдимот тайёрлаш конструкторлари
Тақдимот таёрлашда асосан қуйидаги конструкторлардан фойдаланилади:
Microsoft PowerPoint
OpenOffice.org Impress
Keynote
SoftMaker Presentations
KPresenter
Multimedia Builder
Microsoft PowerPoint. PowerPoint ғояси Беркли Университети талабаси Боб Гаскинс
томонидан график кўринишдаги интерактив материаллар яратиш мақсадида юзага келди.
1984 йили Гаскинс Forethought га бирлашиб, Деннис Остин (Dennis Austin)ни ишга таклиф
этди. Боб ва Деннис кучларини бирлаштиришиб Presenter дастурини яратишди. Деннис Том
Рудкин (Tom Rudkin) билан ҳамкорликда дастурнинг оригинал версиясини яратишди.
Кейинчалик Боб номини PowerPoint деб ўзгартиришга қарор қилди ва ҳозирги кунгача
дастур ушбу ном билан аталиб келинмоқда.
1987 йили PowerPoint 1.0 Apple Macintosh учун чиқарилди. У фақат оқ-қора рангда
ишлар эди. Кўп вақт ўтмай унинг рангли версияси ишлаб чиқилди.
Кейинчалик, 1987 йили Forethought ва унинг маҳсулотини Microsoft 14 млн. долларга
сотиб олди. 1990 йили Windows нинг биринчи версияси чиқди ва шу йилдан эътиборан
Microsoft Office дастурлар тўпламининг стандарти сифатида қабул қилинди.
2002 йили PowerPoint нафақат Microsoft Office XP пакет таркибида, балки алоҳида
маҳсулот сифатида ҳам тарқала бошланди. Унда тақдимотни солиштириш ва кўчириш,
индивидуал шакллар учун анимация йўлини кўрсатиш, пирамида, радиал ва мақсадли
диаграммалар ҳамда Эйлер айланасини яратиш, дастлабки кўриш учун вазифалар панели,
фотоальбомни автоматик қайта ишлаш, презентацияни парол билан ҳимоялаш, матн
форматини тезкор топиш учун “тезкор тег”лар билан бойитилди.
Microsoft PowerPoint 2003 олдинги версиядан унча катта фарқ қилмайди. Унда ишлаш
самарадорлиги ошди, “СД учун пакет” яратиш, яъни презентацияни мультимедиа таркиби
билан нусхасини кўчириш ва уни компакт дискда кўриш имконияти юзага келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |