2.2.3.Муаммоли маърузаларни ташкил этиш йўллари ва усуллари
Муаммоли маърузаларни олиб боришни бир қанча усуллари мавжуд:
1. Мавзу мазмуни ва материалини тушунтирмасдан олдин муаммоли вазиятларни
келтириб чиқариш. Муаммоли вазият бу, тингловчининг билиш предмети, объекти билан
илмий изланиш, ихтиролар яратиш ва янги билимларни олишга йўналтирилган фикран ўзаро
таъсиридир. Муаммоли вазиятнинг оддий белгилари мавжуд бўлиб, улар ноаниқ муаммолар
тўғрисида ўз-ўзига савол бериш, уни ҳал этиш усуллари ва йўлларини излаб топишдан
иборатдир.
2. Муаммоли маърузани олиб боришнинг иккинчи усули фан ва амалиётга маълум
бўлган, лекин тингловчи билмаган қонуниятлар ёки ихтиролар тўғрисида фикрлашга ва
“субъектив” янгиликлар яратишга йўналтиришдан иборатдир..
Қуйида муаммоли маърузанинг замонавий педагогикада муҳокама этиладиган
хусусиятлари тўғрисида тўхталамиз:
Муаммоли маъруза мазмунини ташкил этиш усуллари: ўқув муаммоси кўринишида.
Муаммо назарий ва амалий вазиятларни қарама-қаршилиги, яъни айрим ҳолларда назария ва
амалиётни бир-бирига тўғри келмаслиги шаклида талқин қилинади, унинг компонентлари ва
ташкил этувчилари ёритилади. Маъруза ушбу қарама-қаршиликни объектлаштирувчи савол
билан якунланади. Муаммоли вазият ўқув муаммоларининг бошланғич маълумотларидаги
қарама-қаршиликлар аниқлангач юзага келади. Бу ерда ушбу қарама-қаршиликни ҳал
қилувчи саволга жавоб номаълум бўлади ва у муаммо ҳисобланади.
Муаммоли вазият компонентлари:
билиш предмети (маъруза мазмуни);
ўқитиш субъекти (маърузачи);
билиш субъекти (тингловчи);
маърузачи ва тингловчи диалоги (фикран ёки ташқи);
тингловчининг билишга эҳтиёжи
тингловичнинг билиш мазмуни билан фикран ўзаро таъсири.
Ўқув муаммоларининг асосий гуруҳига олимлар ва амалиётчиларнинг илмий ишларида
илгари ҳал этилган илмий муаммоларни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |