О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

Муаммоли маъруза мазмуни:
 
амалиёт учун жуда муҳим ва ўзлаштириш жуда мураккаб муаммолар; 
 
илмий ғоялар ва назарияларни мазмуни ва уларни юзага келиш мантиғи; 
 
ғояга оид ҳодисаларни амалиётда, ҳаётда учраши; 
 
тингловчини тушуниши учун қийин саволлар даражаси, кетма –кетлиги бўйича 
ёритиш; 
 
тингловчининг билиш эҳтиёжини ҳисобга олиш; 
 
муаммолар ва вазифаларни асосий ва ташкил этувчилар шаклида келтириш.


53 
Маърузани муаммолик даражаси: 
 
муаммони маърузачини ўзи қўяди ва илмий фикрлаш услубини намойиш этиб, ўзи 
ҳал этади; 
 
маърузачи муаммони қўяди ва тингловчилар билан бирга ҳал этади; 
 
маърузачи муаммони қўяди, тингловчилар мустақил ҳал этишади; 
 
тингловчилар ўзлари муаммони қўйишади ва ўзлари жавоб топишади. 
 
Маърузачининг услубий (методик) усуллари: 
 
муаммоли ва ахборот саволларини қўйиш; 
 
фаразлар (гипотезалар)ни илгари суради, уларни тасдиқлайди ёки рад этади; 
 
тингловчиларни биргаликда ўйлашга ундайди; 
 
талабаларга муаммо ечими бўйича ёрдам сўраб мурожаат этади; 
 
тингловчилар билан мини баҳслар ташкил этади; 
 
маъруза мавзуси бўйича тингловчилар томонидан олдиндан тайёрланган муаммоли 
саволларга жавоб беради.
Муаммоли маърузада тингловчининг фаоллик шакллари: 
 
фаол тинглаш ва тушуниш; 
 
конспект юритиб бориш; 
 
конспектда саволларни шакллантириб бориш; 
 
маърузачига саволлар бериш; 
 
маърузачи билан диалогда саволларга жавоб излаш. 
Муаммоли маърузада диалог қанчалик кўп бўлса, маърузанинг самараси шунча юқори 
бўлади. Муаммоли маърузанинг мазмунида фаннинг янги ютуқлари, уни амалда қўллашдаги
объектив қарама-қаршиликлар кенг ёритилиши лозим. 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling