52
Муаммоли маъруза. Муаммоли маъруза тингловчида
маъруза мазмунига нисбатан
илмий-изланиш муносабатларини юзага келишига имконият яратади. Муаммоли маърузада
маърузачи ва тингловчилар ҳамкорлигида амалга ошириладиган камида 3 та мақсад мавжуд
бўлади:
тингловчилар томонидан назарий билимларни ўзлаштириш;
назарий ва илмий
фикрлашни ривожлантириш;
билим олиш ва касбий қобилиятни шакллантириш.
Муаммоли маърузада маърузачининг асосий вазифаси
тингловчиларда илмий фикрлаш ва дунёқарашни шакллантириш бўлса, тингловчининг
асосий вазифаси маърузачи билан диалог асосида ўзи
учун янги билимлар, қонуниятлар ва
муносабатларни кашф этишдан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: