О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


-расм. Таълим моделларининг хусусиятлари


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

6-расм. Таълим моделларининг хусусиятлари 
Талаба маърузада фақат тингловчи сифатида эмас, балки жараён иштирокчиси сифатида 
фаол қатнашади. Ривожлантирувчи таълим ташкилий формасининг ўзига хос хусусиятлари 
педагогик мулоқатнинг қуйидаги уч турини ўз ичига олади: 
1. Талабанинг шахсий мустақил иши. 
2. Талабаларнинг гуруҳий мустақил ишлари. 
3. Талабаларнинг ўқитувчи иштирокидаги гуруҳий мустақил ишлари. 
Педагогик мулоқатнинг ушбу уч тури биргаликда мутахассислар тайёрлашда талаб 
этилган компетентликни ривожлантиришнинг тўлиқ циклини ҳосил қилади ва бу жараён 
қуйидаги тартибда амалга ошади. Талаба дастлаб ўз шахсий тажрибалари ва билимларига 
суянган ҳолда ўрганиладиган мавзу (фан) бўйича маълумотларни тўплаб, уларни мустақил 
ўргана бошлайди. Ўрганиш давомида талабанинг билим ва тажрибасини етарли эмаслиги 
сабабли қийинчиликлар ва тушунмовчиликлар юзага келади. Шунда гуруҳий мустақил 
машғулотлар давомида бошқа талабаларнинг билимлари ва қобилиятлари ёрдамида 
тушунилмаган маълумотларни ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Кейинчалик юзага келган
саволлар ва муаммолар бўйича ечимларни ўқитувчи иштирокидаги мустақил таълим 
давомида аниқлаштириб боради. Ушбу циклни қуйидагича тасвирлаш мумкин. 
Таълим моделларини 
таққослаш 
Классик таълим 
модели 
Ривожлантирувчи 
таълим модели 
Билиш-тушуниш-
стандарт вазиятларда 
қўллаш 
тажрибаси
Тажриба-
рефлексия-билим-
ўзгарувчан 
вазиятларда 
қўллаш тажрибаси 


50 
7-Расм. Ривожлантирувчи таълимда ўзлаштиришнинг циклик кетма -кетлиги 
Ушбу цикл бўйича ўқитишни ташкил этиш шакли шахсий тажриба ва қобилиятни 
ривожлантиришни универсал механизми сифатида қаралиб, ривожлантирувчи таълимнинг 
моҳиятини очиб беради. Ривожлантирувчи таълим модели асосида ўқитишда ўрганиш 
талабанинг мустақил ишидан ( шахсий мустақил, гуруҳий мустақил, аудиторияда мустақил 
иш, аудиториядан ташқари мустақил иш ва б) бошланади ва ушбу машғулот тури етакчи 
ҳисобланади. Бошқа ўқув машғулот турлари эса иккинчи даражали бўлиб хизмат қилади. 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling