О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев
Download 4.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Замонавий таълим технологиялари китоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1.2.Масофавий таълим моделлари таҳлили
Ўқитувчининг янги роли – масофавий ўқитиш ўқитувчининг ўқитиш жараёнидаги
ролини янада кенгайтиради ва янгилайди. Энди ўқитувчи ўзлаштириш жараёнини мувофиқлаштириши, янгиликлар ва инновацияларга мос равишда бераётган фанини мунтазам мукаммаллаштириши, савия ва ижодий фаолиятини янада чуқурлаштириши талаб этилади. Сифат – масофавий ўқитиш усули таълим бериш сифати бўйича кундузги таълим туридан қолишмайди. Масофавий таълимда маҳаллий ва чет эллик педагогларни ўқув жараёнига жалб қилиб, энг яхши ўқув-методик дарсликлар ва назорат қилувчи тестлардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этиш сифатини ошириши мумкин. Масофавий таълим анъанавий таълим турига нисбатан бирмунча қуйидаги қулайликларга ҳам эгадир: таълим олишда янги имкониятлар (таълим олишнинг арзонлиги, вақт ва жойга боғлиқ эмаслиги ва б); таълим масканларига талаба қабул қилиш сонининг чекланганлиги; таълим олишни хоҳловчилар сонининг ошиши; сифатли ахборот технологияларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши; халқаро интеграциянинг кучайиши; . 3.1.2.Масофавий таълим моделлари таҳлили Масофавий таълим ўз ривожланиш даврида қуйидаги даврларни босиб ўтган: 1. Битта технологиядан фойдаланиш ва талаба билан ўқитувчи ўртасида бевосита ўзаро алоқа йўқ, бундай технологияга сиртқи таълим шакли мисол бўла олади, яъни ўзаро ёзишма орқали таълим олиш. 2. Турли хил технологияларни интеграциялашуви орқали. Бир томонлама ахборотлар оқимига ва талабанинг мустақил ўқишига кўпроқ эътибор бериш, очиқ университетлар. 3. Икки томонлама коммуникацион технологиядан кенг фойдаланишга асосланган ўқитувчи талаба ва талабалар бир-бири билан алоқадаги таълим, Интернет асосидаги масофавий таълим тизими. Масофавий таълим (МТ) - бу ўқитувчи ва талаба бир бири билан масофа ёки вақт орқали ажратилган ҳолда ахборот технологиялардан фойдаланилган таълим туридир. 64 Бу таълим турининг бир неча моделлари мавжуд бўлиб, улар масофавий таълимни ташкил этишга сабаб бўлган қуйидаги вазиятлари билан фарқланади: географик сабаблар (мамлакат майдони, марказлардан географик узоқлашган ҳудудлар мавжудлиги); мамлакатни компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш даражаси; транспорт ва коммуникацияларни ривожланиш даражаси; масофавий таълим учун мутахассислар мавжудлиги; таълим соҳасида информацион ва коммуникацион технологиялардан фойдаланиш даражаси; мамлакатнинг таълим соҳасидаги сиёсати. Download 4.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling