22
- бошқалар фикрини тинглаш ва ўрганиш;
- бошқа киши фикрига бефарқлик билан қарамаслик;
- ўз фикри билан бошқалар фикрини таққослаш;
- муаммо бўйича тўғри ечим (қарор) қабул қилиш каби ҳислар шаклланади.
Танқидий фикрлаш услубининг сўннги босқичида талабалар томонидан билдирилган
турлича фикрлар қайтадан баҳоланади ва мутоносиблик аниқланади.
Ролли ўйинлар.
Фаол талабалар танлаб олинади ва уларга мавзуга оид ҳаётий вазиятларда рол ўйнаш
талаб этилади. Бу услубда ўқитиш жараёни уч босқичда, яъни вазият бўйича рол ўйнаш,
вазиятни кузатиш, вазиятни таҳлил қилиш ва ўз ечимини қабул қилиш
асосида амалга
оширилади. Ролли ўйин учун мавзу танлашда ишлаб чиқаришда талаба дуч келиши мумкин
бўлган вазиятлар олинади. Рол орқали талаба ўзининг келажакдаги фаолиятини кўз
олдига
келтиради. Ушбу услуб машғулот давомида ўзгарувчан бўлиши керак. Ўқитувчи машғулот
давомида
савол бериб, ҳолатни ўзгартириши мумкин. Натижа- қисқа вақтда
самарали
ўзлаштиришга эришиш талаб этилади.
Ролли ўйинларда талабалар қуйидаги билим, уқув ва кўникмаларга эга бўлиши мумкин:
● ишлаб чиқариш билан боғлиқ масалалар устида амалий мулоқат қилиш,
тажрибасини
ортдириш;
● жамоадаги бир ходим характерини ёки фикрини бошқа кишига таъсир этишини англаш;
● вазиятлар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ва ўз фикрини баён эта билиш;
● вазиятни таҳлил қила олиш;
● вазиятдан чиқиш режасини ва стратегиясини ишлаб чиқишни билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: