О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


“Таянч иборалар иштирокида гап тузиш” услуби


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

Таянч иборалар иштирокида гап тузиш” услуби. 
Ўқитувчи мавзуни ва мавзунинг қисқача мазмунини умумий ҳолда тушунтириб беради. 
Кейин мавзу бўйича таянч иборалар доскага ёзилади ва талабаларга таянч иборалар 
иштирокидаги мавзу бўйича гаплар тузиш топшириғи берилади Талабаларни мустақил 
ишлашлари учун уларга тарқатма материаллар берилиб, маъруза матнларидан фойдаланишага 
рухсат этилади. Энг кўп мавзуга оид тўғри гап тузган талабалар (кичик гуруҳлар) 
рағбатлантирилади. Кейин, талабалар томонидан тузилган гаплар кичик гуруҳлар бўйича 
умумлаштирилади. Энг тўғри ва маъноли гаплар ажратиб олинади, улар тизимлаштирилади 
(битта таянч ибора, иккита таянч ибора қатнашган гаплар, маъноси бир хил гаплар ва ҳ.к.).


34 
II. ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ МАЪРУЗАЛАР 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Баркамол авлод йили” Давлат дастурини 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
фармойишида белгиланган “... ўқув жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педагогик 
технологияларни, электрон дарсликлар ҳамда мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш 
ҳисобига мамлакат мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва лицейларида, олий таълим 
муассасаларида таълим бериш сифатини тубдан яхшилаш ....” дек ўта муҳим вазифалар 
таълим тизимини юқори сифат даражасида ташкил қилиш зарурлигини кўрсатади.


35 
Таълим жараёни сифати таълим стандартлари, таълим 
дастурлари, таълим жараёнига жалб қилинган профессор-
ўқитувчилар илмий салоҳияти, таълим олувчилар салоҳияти, 
таълим 
бериш 
жараёни 
техник 
воситалари, 
таълим 
технологиялари, таълим жараёнини бошқаришнинг сифат 
даражаси каби омиллар билан таъминланади. Жаҳон 
тажрибаси 
шуни 
кўрсатмоқдаки 
ахборот–коммуникация 
технологиялари ва Интернетнинг таълим соҳасига кенг кириб 
келиши таълим хизматларининг глобаллашуви учун ҳам катта 
йўл очмоқда. Ривожланган давлатлар таълим соҳасида 
бўлаётган бундай ижобий жиҳатларни эътиборга олган ҳолда 
таълим сифатини юксалтириш учун ахборот-коммуникация 
технологияларидан оммавий равишда кенг фойдаланиш давр 
талабага айланиб бормоқда. Таълимда янги иннновацион 
педагогик 
технологиялар 
ва 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
воситаларидан 
фойдаланилаётган бир вақтда таълимнинг ташкилий шакллари қандай бўлиши лозим?. 
Бундай шароитда маърузалар қандай ўрин тутади?
Олий таълимда ўқитишнинг ташкилий формаси деб таълим жараёнида ўқувчи билан 
ўқитувчининг турли вариантлардаги ўзаро педагогик мулоқати тушунилади. Маълумки,
олий ўқув юртларида таълим жараёнининг ташкилий формаси маъруза, семинар, амалий 
машғулотлар, лаборатория ишлари, талабаларнинг мустақил ишлари ва турли амалиётлардан 
ташкил топган. Ҳар қандай ташкилий форма таълим мақсади, мазмуни ва бошқа 
элементларни ўз ичига олган таълим моделини аниқлайди. Таълимнинг ташкилий формаси 
таълим моделининг моҳиятини очиб беради. Таълим модели ва ташкилий форма ўртасидаги 
бундай симметрик боғланиш профессор-ўқитувчига ўзининг касбий муҳитида кўплаб 
тенденцияларни фарқлашга ҳамда ўз фаолиятида таълим жараёнини қандай ташкил этишни 
тўғри танлашга ёрдам беради. Ҳозирги замонавий таълим жараёнида таълим модели ва 
ташкилий формаси ўртасидаги бундай боғланишни кўрсатувчи кўплаб мисолларни келтириш 
мумкин. Масалан, юқори суръатда ривожланаётган очиқ масофавий таълим бошқа таълим 
моделларида учрамайдиган янги, жумладан виртуал тъюториал, синхрон видеоконференция 
кабиларни ўз ичига олган ташкилий шаклларни юзага келтирди. Лекин, олий таълим 
ташкилий шаклларининг ташкил этувчи элементлари номи қандай янги шакл олмасин
барибир асосий элементлар бўлиб маъруза, амалий машғулотлар, лаборатория ишлари, 
семинарлар, мустақил ишлар ва амалиётлар бўлиб қолмоқда ва булар ичида маъруза 
талабаларни назарий билим олишларида, амалий кўникмалар ҳамда малакаларини 
шакллантиришларида муҳим ўрин тутмоқда. Маърузаларнинг турли кўринишлардаги 
шакллари таълим жараёнида ўзига хос йўналиш касб этиб, талабада билишнинг анъанавий 
мантиқий кетма-кетлигини (қабул қилиш, тушуниш, уқиш, фикрлаш, қайта ишлаш, 
мустаҳкамлаш) ҳосил бўлишига олиб келади. Шу сабабли, олий таълимда ўқиладиган 
маърузаларнинг сифати таълим сифатини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб 
қолмоқда. 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling