О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


 Замонавий маърузаларнинг таълим тизимидаги ўрни


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

2.1.2. Замонавий маърузаларнинг таълим тизимидаги ўрни 
Маъруза, нутқ, тақдимот (презентация) – аниқ мавзу бўйича маълумотни тақдим 
этишнинг умум қабул қилинган усули ҳисобланади. Маърузада тизимий равишда, маълум 
кетма-кетлик асосида назарий характердаги материаллар ўқитувчи (маърузачи) 
томонидан 
тингловчилар 
эътиборига 
етказилади. 
Кўпгина 
кўрсаткичлар 
бўйича 
“Маълумотни узатиш, етказиш” энг қийин услублардан бири ҳисобланади. Маълумотлар ва 
ахборотларни маъруза шаклида узатиш
Олий таълим тизимида ўқитиш услубларидан бири бўлиб, тингловчиларнинг билим 
даражалари, малакаси, таянч маълумотлари ва ёшига, айрим ҳолларда жинсига ҳам боғлиқ 
жараён ҳисобланади. 
Маъруза (лотин тилида lectio-ўқиш)- бирор бир илмий, сиёсий мавзу бўйича ўқув 
материалини оғзаки баён этиш.
Маъруза – аниқ мавзу бўйича маълумотларни маърузачи (бир киши) томонидан 
тингловчилар гуруҳига бир текисда етказиш усули ҳисобланади. Одатда маърузада 
тингловчилар аудиторияси нофаол қабул қилувчи сифатида намоён бўлади.
Аслида, таълим тизимида замонавий маърузанинг ҳақиқий ўрни қандай? 
Бозор иқтисодиёти муносабатларининг шаклланиши, демократик ва ҳуқуқий давлатнинг 
ривожланиши кенг умуммаданиятли дунёқарашни, кадрлар малакасини қайта тайёрлашни, 
замон талаблари руҳида ўзини такомиллаштириб боришини талаб этади. Мана шундай 
шароитда таълим муассасаларида маъруза машғулотларини ўрни қандай бўлмоғи лозим? 
Анъанавий усулдаги маърузалар ёшларимиз эҳтиёжини қондирадими? 
Ҳозирги кунда таълим бериш услуби сифатида маърузаларга қарама-қарши ҳолда видео 
ва кинотехника, телевидение, мультимедиа воситалари, баҳс ва мунозаралар, суҳбат, 
анжуманлар, “айланма стол”, оғзаки журнал, ролли ўйинлар ва шу каби ўнлаб интерактив 
услублар қўлланмоқда. 
Маъруза ўқиётган педагог талабаларга “жонли” (“живое”) билимни етказади, яъни у 
мавзу бўйича ахборот ёки маълумот бермайди, у олим, ўз соҳасини эгаси, тарғибот қилувчи 
нотиқ ва аудиторияни тўлиқ ҳис қилувчи тарбиячи сифатида чиқиш қилади. Айтиш лозимки, 
ҳозирги замонавий ахборот ва коммуникацион воситалар маъруза ўрнини боса олмайди
фаннинг илмий ва тарбиявий хусусиятларини, аудитория ҳолатини, билишнинг психологик 
қонуниятларини, 
тингловчи 
томонидан 
эшитилган 
маълумотларни 
қайта 
ишлаш 
имкониятларини, тингловчининг дунёқарашини, ҳиссиётини ва эътиқодини янги ахборот 
технологиялари имкониятлари бир вақтда ҳисобга ола олмайди. 
Шу сабабли ҳозирги шароитда маърузаларнинг қуйидаги хусусиятлари ошиб бормоқда: 

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling