О. Д. Рахимов, О. М. Турғунов, Қ. О. Мустафаев, Ҳ. Ж. Рўзиев


    ахборот бериш, узатиш


Download 4.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/81
Sana04.09.2023
Hajmi4.39 Mb.
#1672513
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   81
Bog'liq
Замонавий таълим технологиялари китоб

 


38 
 
ахборот бериш, узатиш (мавзу бўйича тўғридан-тўғри ахборот ва маълумотлар 
берилади); 
 
мотивацион ( фанга, билимга эҳтиёж, назарияга ишонч ва ўрганиладиган мавзунинг 
амалий аҳамиятига қизиқишни уйғотиш); 
 
ташкилий - йўналтирувчи (манбалар ва ўқув адабиётларига йўналтириш, мустақил 
ишни ташкил этиш бўйича маслаҳатлар); 
 
касбий-тарбиявий ( касбга садоқат руҳида тарбиялаш, касбий этика ва махсус 
қобилиятларни ривожлантириш); 
 
методологик (тушунтириш, таҳлил қилиш, интерпретация ва олдиндан билишнинг
илмий услублари); 
 
баҳолаш ва ривожлантирувчи (фикрлаш, идрок қилиш, муносабат билдириш, 
баҳолаш қобилиятларини шакллантириш). 
Ҳозирги кунда маърузанинг ахборот бериш, узатиш функцияси ўз таъсирини 
йўқотмоқда. Бу албатта, ахборот-коммуникация воситалари ёрдамида турли хил ахборот 
манбаларининг юзага келганлиги билан боғлиқдир. Шунга боғлиқ ҳолда маърузанинг 
йўналтирувчи ҳамда мустақил таълимга эҳтиёж ошиши билан методологик функциясининг
роли ҳам ошиб бормоқда. Юқоридагиларга боғлиқ ҳолда маърузачи ўз маърузасини 
режалаштиришда маърузанинг функциясини бирламчи деб олиши муҳим ҳисобланиб, 
маъруза сифати ҳамда самарадорлигини белгилайди. 
Умуман, “Замонавий маърузалар қандай бўлиши керак (What is modern lecture) ?” –деган 
саволга, қуйидагича жавоб бериш мумкин: 
маъруза - кучли эсда қоладиган баҳс, дискуссия; 
маъруза - янги ёки эски муаммолар бўйича аниқ лойиҳаланган ва баҳс қилинмайдиган
қарор ва тасдиқлардир; 
маъруза – аниқ ўзаро муносабат, фикр алмашиш; 
маъруза – назария ва шахсий тажрибалар комбинацияси; 
маъруза – замонавий маъруза ўта “мосланувчан” бўлмоғи лозим;

Download 4.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling