О для чайников : прак тическое пос
Download 3.45 Mb. Pdf ko'rish
|
Boshlovchi asalarichilar uchun-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 65 км/c 18-30 км/c
Ап
рел 1 Бу ерда ва бошқа ўринларда асаларилар ҳақидаги «фактлар» қуйидаги сайтдан олин- ган: http://rushoney.ru асаларилар ҳақида ҳали буни билМайсиз – 1ФаКТ 1 Асалари юксиз ҳолатда соатига 65 км тезлик билан учади, яъни те- зюрар поезд билан мусобақалашишга қодир. Гул ширасини йиғиб олган бўлса, учиш тезлиги соатига 18–30 км га пасаяди (шамолнинг кучи ва йўналишига боғлиқ ҳолда). Парвоз пайтида асалари бир со- нияда 440 марта қанот қоқади. 65 км/c 18-30 км/c аПрЕлда қандай ишлар бажарилади? Апрел – биринчи асаларилар оиласини сотиб олишингиз учун энг қулай вақт, чунки бу пайтда асаларилар қишки уйқудан чиқиб бўлган, биринчи парвозини бажарган бўлади ва сиз уларнинг си- фатларини тўлақонли баҳолай оласиз. Аммо асалариларни сотиб олишдан аввал уларни қаерга жой- лаштириш ҳақида ўйлаб кўришингиз керак. Бошловчи асаларичилар учун АСАЛАРИЧИЛИК 7 асалари ХЎжалиГи уЧун жОй Танлаш Ва анжОМ сОТиб Олиш Асалари хўжалигини тинч, кучли шамол ва елвизаклардан ҳимо- яланган ерда жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Агарда жой очиқ бўлса, хўжалик атрофида ўсимликлардан ҳосил қилинадиган иҳо- та экиш, боғ барпо этиш ёки девор ясаш (масалан, қамишдан) ҳақида ўйлаб кўришингиз керак. Асалари хўжалигини катта сув ҳавзалари яқинида жойлаштириш керак эмас, чунки бу асал берадиган ўсимликлар ўсиши учун жой чекланганлигини билдиради. Шунингдек, асаларилар гул шира- сини излаб сув ҳазваси устидан учиб ўтар экан, орқага қайтиш пайтида ҳалок бўлиши мумкин. Майда сув ҳавзалари, дарё ва ир- моқлар борлиги эса асалариларга ижобий таъсир кўрсатади. Асалари хўжалиги учун жой зах бўлмаслиги керак, чунки захлик- дан асаларилар кўпроқ касалланади. Асаларилар хўжалиги электр узатиш линиялари ва уяли алоқа ба- зали станцияларидан узоқда жойлашган бўлиши керак. Бундан ташқари, хўжаликда уяли телефонлардан фойдаланишнинг ўзи мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу асалариларга ушбу жойда ҳара- катланишига халал беради. Дарҳол асалариларга сув бе- ринг. Маъқули, иккита челак олинг, ҳар бирининг тубида кичик тешик ясанг ва уларни тепалик устига қўйинг. Челак ларнинг остига бурама тарнов- чалари бор тахта қўйинг, улар- дан сув оқиб туради 2 . 2 Сувлоқнинг сурати sibirpchelovod.ru сайтидан олинди суВлОқ Тузиш шаКлларидан бири Бошловчи асаларичилар учун АСАЛАРИЧИЛИК 8 Тезкорлик билан яна бошқа шаклдаги сувлоқ ясаш мум- кин – кесилган покришка ва пенопласт бўлакчалари ҳам сувлоқ ясашга ярайди. Асалариларга ҳам чучук сув, ҳам шўр сув керак, шу сабаб- ли битта чеклакка чучук сув, иккинчисига 1 ош қошиқ тузни 1 литрда эритиш нисбатида шўр сув қуйинг. Айни пайтда асаларилар уяси- ни ва бошқа зарур анжомлар- ни сотиб олиш керак. Айниқса кичик кўламда асаларичилик билан шуғулланиш учун сизга бир неча оддий мосламалар за- рур бўлади: бевосита асаларилар уялари (шу ерлик асаларичилар фойдаланадиган) ёки ўн олтита рамка сиғадиган уялар сотиб ол- ган маъқул. Шунингдек, куракча, сунъий мумкатакни силлиқлаш учун ғалтакмола, искана, чўтка, тутатқич, юзни ёпиш учун тўр ва оқ халат керак. Шунингдек сизга ка- ноп ва ҳар бир уя учун ёстиқ керак бўлади. суВлОқ Тузиш шаКлларидан бири 1 л ЧуЧуК суВ шЎр суВ 1 Ош қОшиқ ХалаТ Ва ҳиМОялОВЧи ТЎрли шляПа асаларилар уяларининГ Ташқи КЎриниши Бошловчи асаларичилар учун АСАЛАРИЧИЛИК 9 Куракча асаларилар қутисидан чиқиндиларни йиғиб олиш учун керак. Ғалтакмола ва сим сунъий мумкатакни мумкатак рамкаси- га ўрнатиш учун керак. Буни қандай бажариш кераклигини нав батдаги бобда ёритамиз. Искана рамкани кўриш учун чиқариб олишда рамкалар оралиғидаги масофани катталаштириш учун за- рур. Чўткадан қутини чиқиндилардан тозалашда ва асал олишда рамкалардан асалариларни супуриб ташлашда фойдаланасиз. Тутатқичдан (дымарь) рамкаларни кўриб чиқишда асаларилар тажоввузкор бўлмаслиги учун уларни ҳайдаш мақсадида фой- даланилади. Шуни билиш керакки, тутатқичдан фойдаланишда унинг ичига тутаётган ёғоч парчалари солинади, улар жуда қуруқ бўлмаслиги керак, акс ҳолда учқун чиқиб, уя ёниши мумкин. Тута- тиш учун латтадан фойдаланиш мумкин эмас, чунки унинг тутуни аччиқ бўлиб, асалариларнинг жаҳлини чиқаради ва уларни куч- сизлантиради. Халат, юзни ёпиб турувчи тўр ва қўлқоплар сизни асаларилар чақишидан ҳимоялайди (хавфсизлик техникаси ҳақи- даги батафсил маълумотлар қуйида келтирилган). Download 3.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling