О л и й ЎҚув юрт л а р и н и н г
Download 67.76 Kb. Pdf ko'rish
|
Lingvistik tahlil (T.Qudratov, T.Nafasov)
ОРФОГРАФИК ТАҲЛИЛ
Олий педагогика ўқув юртларида орфографик таҳ- лил ҳам методик иш тури сифатида ниҳоятда муҳим ҳи- собланади. У бўлажак ўқитувчиларда орфографик саводхонлик кўникмаларини мустаҳкамлайди, орфо- граммаларни осонлиК билан ажрата билиш қобилияти- ни тарбиялайди. Орфографик таҳлил студентларнинг ҳозирги ўзбек адабий тили орфографияси бўйича олган билимларини тўлдириш ва мустаҳкамлашда ғоят катта аҳамиятга эгадир. Маълумки, орфография грамматика бнлан яқиндан (баъзан эса бевосита) боғлангандир. Кўпгина орфографик қоидалар грамматикага асослана- ди. Орфографик таҳлил морфология ва синтаксисдаги айрим ҳодисалар хусусиятини очишда қўл келади. Орфографик таҳлил тартиби 1. Текстдаги ҳамма орфограммаларни ажратиш. 2. Ҳар бир орфограмманинг типини аниқлаш. (Бун- да орфограмма ўзбек орфографиясшганг 1956 йил қабул қилинган қоидаларининг қайси бўлимига тегишли эканлиги аниқланади.) 3. Ёзувга асос бўлган қоидани келтириш. 4. Қайси орфографик принципга асосан ёзилганли- гини аниқлаш, 26 www.ziyouz.com kutubxonasi Орфографик таҳлил намунаси Чумчуқдан қўрққан тариқ зкмас. (Мақол.) чумчуқдан ■ — айрим ҳарфларнинг имлосига тегишли. Қоида: биринчи бўғинида у(ю) келган сўзларнинг ик- киичи бўғинида ҳам у(ю) ёзилади: узум, уруғ, қуюқ каби. Аммо тусловчи ва турловчи, феъл даражасини ҳосил қилувчи ҳамда сўз ясовчи аффикслар таркибида- ги унли олдин келган унлига мослашмайди: учди, тушир- ди, узил-кесил каби. Жарангли ундошдан олдин келган қ жарангсиз, портловчи ундоши сирғалувчи, жарангли ғ дек эшитилса ҳам, морфологик принципга кўра, сўз- нинг иккинчи морфемаси -чуқ тарзида ёзилади. қўрққан — ўзак-негиз ва қўшимчалар имлосига те- гишли. Қоида: ғ ёки г, қ, ёки к билан тугаган сўзларга г билан бошланган қўшимчалар қўшилганда сўз охири ва қўшимча бошидаги ундошлар айтилишига мувофиқ қўш қ ёки қўш к тарзида ёзилади: ўроқ-га — ўроққа, ту-ган — туккан каби. Ёзувга фонетик принцип асос бўлган. Моҳидил қора кўзойнагини қўлига олиб, қулаб ке- тишдан ўзини зўрға тутганича томоша қила бошлади. (Ж. Абдуллахонов.) Моҳидил — қўшма сўзларницг ёзилиши қоидасига оид. Қоида: иккинчи қисми турдош от бўлган атоқли отлар қўшиб ёзилади: Ойсулув, Норпошша, Қашқадарё каби. Сўз традицион-тарихий принципда ёзилган. кўзойнак — қўшма сўзлар имлосига алоқадор. Қои- да: бир тушунчани ифодаловчи ва бир бош урғу билан айтиладиган қўшма отлар қўшиб ёзилади: томорқа, ой- болта, билагузук каби. кўзойнаги — ўзак-негиз ва қў- шимчалар имлосига тегишли. Қоида: қ ёкц к ундоши билан тугаган кўп бўғинли сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда қ товуши ғ, к товуши г тарзида айтилади ва шундай ёзилади: қишлоқ — қишлоғи, куртак — кур- таги каби. Бунда -и III шахс эгалик қўшимчасидир. Сўз фонетик-морфологик принципга биноан ёзилган. қулаб — ўзак-негиз ва қўшцмчалар имлосига тегиш- ли. Қоида: равишдош ясовчи -(и)б аффикси сўз охири- да ёки шахс-сон қўшимчаларидан олдин жарангсизла- ниб -(и)п тарзида эшитилади, аммо -(и)б ёзилади; қараб, борибман, кўрибсиз каби. Ёзувга морфологик принцип асос бўлган. тутганича — ўзак-негиз ва қўшцмчалар имлосига оид. 27 www.ziyouz.com kutubxonasi Қоида: равишдош қўшимчалари айтилишига мувофиқ, -гани, -қани, -кани шаклларида ёзилади: ўқигани, чиқ- цани, чеккани каби. Бунда -ча равиш ясовчи аффикс. Бу сўзда ёзув морфологик принцип асосида бажарилган. томоша қила бошлади — қўшма сўзлар ва сўз би- рикмалари имлосига оид. Қоида: бошқа сўз туркуми ёки равишдош билан феълнинг бирикишидан тузилган қўшма феъллар ажратиб ёзилади: бош олиб кетмоқ, бориб келмоқ каби. Қўшма феълни ташкил этган ҳар учала компонент ҳам фонетик принцип билан ёзилган- дир. Булбул тўлиб-тошиб сайраб, боишни гул косасига тиқармиш, ўткир тумшуғи билан гулнинг оч-қизил барг- ларини юлармиш. (Ҳинд эртакларидан.) тўлиб-тошиб — қўшма (жуфт) сўзлар имлосига те- гишли. Қоида: жуфт сўзлар чизиқча билан ёзилади: блди-қўйди, катта-кичик каби. ўткир — ўзак-негиз ва қўшимчалар имлосига доир. Қоида: ундош г билан бошланадиган -гир, -гин, -гиз, -газ каБч қўшимчалар жарангсиз товушлар билан туга- ган сўзларга қўшилганда -кир, -қир: ўткир, чопқир каби; -кин, -қин: кескин, тошқин кабн; -киз, -қиз: еткизмоқ, ётқизмоқ каби; -каз, -қаз; ўтказмоқ, ютқазмоқ каби шаклларда ёзилади. Ёзув фонетик принципда амалга оширнлган. билан — айрим ҳарфлар имлосига тегишли. Қоида: и ҳарфи бир, билим, билак, тилак, бироқ, сира, пировар- дида, сигир, пилик, тирак, чигит, йигит каби сўзларда қисқа айтиладиган и унлиси ўрнида, муҳит, лириқа, коммунизм каби сўзларда чўзиқроқ айтиладиган и ун- лиси ўрнида ёзилади. Ёзувга фонетик принцип асос бўлган. Унлининг эшитилиш-эшитилмаслигидан қатъи назар бўғинни ифодалаш кўзда тутилган. оч қизил — қўшма сўзлар имлосига тегишли. Қопда: сифатларнннг олдига айрим сўз келтириш йўли билан ясалган қўшма сифатлар ажратиб ёзилади: оч пушти, тўқ қизил, тим қора, ним пушти, лиқ тўла, жиққа ҳўл, ланг очиқ каби. Ёзув морфологик принципга асосан ба- жарилган. тиқармиш, юлармиш — қўшма сўзлар имлосига ало- қадор. Қоида: эди, экан, эмиш, эмас каби тўлиқсиз феъллар қатнашган қўшма феъллар ажратиб ёзилади. Аммо бундай феълларнинг иккинчи қисми бошидаги э унлиси тушиб қолганда, ҳар иккала қисми қўшиб ёзи- 28 www.ziyouz.com kutubxonasi лади: борарди, бораркан, борармиш, борганмас каби. Ёзувга фоиетик прпнцнп асос бўлган, чунки талаффуз- да қандай эшитилса, шундай ёзилган. Download 67.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling