О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
Машраб БОБОЕВ
«ОНАМГА ХАТ»ЛАРДАН Биринчи хат Онагинам, бедор боқиб юлдуз тўла самоларга, Соғинчимни, саломимни сўзламайман саболарга. Тонг нурига беланганча юмганда ҳам тун кўзини, Мен бедорман, бедорликда дарс бергайман дарёларга. Қучоғингда бахтинг бўлиб тўлсам деган гўдагингман, Кўзларинг бир тўйса дейман рангин-рангин жилоларга. Бағри саҳро бир сен эмас, кўча ялло бир мен эмас, Оналарнинг насибаси — бардош бермоқ жафоларга. ғамим чекма, юрагини ўғирлатиб қўймаса деб, Муҳаббат деб топинмасман мен дуч келган рўёларга. Келар ҳали дуоларининг ижобатга ўтажак кун, Нуқта бўлиб боргум албат кўксингдаги нидоларга. Саломини етказгайсан юзларига шамол пардоз, Пахта гардин сурма қилган барча нозик адоларга. Бу нотугал қўшиқ учун авф айлагин Машрабингни, Соғинчиму муҳаббатим сиғмас ахир ҳижоларга. Иккинчи хат Йўлларимда кўзлари тўрт Кўзлари тўрт онажон, Дориломон кунларни кут, Кунларни кут, онажон! Заққумларинг пинҳона ют, Пинҳона ют, онажон! Нодўстларни этма хушнуд, Этма хушнуд, онажон! Ўғлинг бу кун толиби юрт, Толиби юрт, онажон! Қорни ҳам тўқ, усти ҳам бут, Усти ҳам бут, онажон! Юрар гоҳ ҳуд, гоҳо беҳуд, Гоҳо беҳуд онажон! Лов-лов ёнар кўксида ўт, Кўксида ўт, онажон! Орзулари кўкда бургут, Кўкда бургут, онажон. Ушаларми, йўқми ёхуд, Йўқми ёхуд, онажон! Ўзбекистон мисли ёқут, Мисли ёқут, онажон, Нигоҳларга қалайди ўт, Қалайди ўт, онажон! Унга фидо жону вужуд, Жону вужуд, онажон! Йўқса ҳаром сен берган сут, Сен берган сут, онажон! Саф боради. Саф беҳудуд, Саф беҳудуд, онажон! Улуғ сафда қўлимдан тут, Қўлимдан тут, онажон! Дийдоримдан узма умид, Узма умид, онажон! Армонларинг бўлар унут, Бўлар унут, онажон! * * *
Кўзлари тўрт, онажон, Дориломон кунларни кут, Кунларни кут, онажон! Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling