О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Охунжон ҲАКИМ СЕН ОНАЛАР ДУОСИНИ ОЛ...
ОНА ДУОСИ
Ўғлонни ҳарбийга кузатаётиб... Одам Ато ҳимматидан сўрадим, Сени жоним пардасига ўрадим. Тўлпичадай йўлга кирдинг сен қачон, — Камзулчангга жийда-бодом қурадим. Қизил гулдай тарзи бўлсин йигитнинг, Билаклари гурзи бўлсин йигитнинг. Қаторинда нори бўлган халқ ўлмас, Юрт қўриқлаш фарзи бўлсин йигитнинг. Ол бўлсин-а, ол бўлсин-а, ол бўлсин, От танласанг — офтоб нури ёл бўлсин. Тангрим сени паноҳинда асрасин, Пешонангда борса-келар фол бўлсин. Бошимдаги олмос жиғам, омон кел, Белимдаги кумуш тўғам, омон кел. Келгунингча қанча тойлар от бўлар, Бўйларингга жон садағам, омон кел. Суқсур болам, сарҳадларда сергак тур, Чорлоқ болам, денгизларда чаппар ур. Каклик болам, тоғликларда сайрон юр, Кийик болам, қумликларда равон юр. Тўқайларда арслон каби ариллаб, Дараларда бўрон бўлгил гуриллаб. Қайруғига сир айтмайди қулонлар, Қоплон бўлгин, ёвинг қочсин зириллаб. Сен оҳ десанг, қирқта жоним чиққудай, Тоғларимни қора ғурбат йиққудай. Товонингга тикан кирса баногоҳ, Менга тегар замбаракнинг ўқидай. Момо ҳаво ҳимматидан сўрайман, Сени жоним пардасига ўрайман. Аркдай бўлиб, остонангдан кириб кел, Яратгандан ҳар кун шуни сўрайман. Мен дуогўй йўлларингга қарайман... Охунжон ҲАКИМ СЕН ОНАЛАР ДУОСИНИ ОЛ... Бу дунёнинг хилқати аёл, Маъно бирла ҳикмат аёл, Одамзодга тилаги — иқбол, Кўрмай десанг умрингда завол, Сен оналар дуосини ол. Аёл жони қирқта деган зот Унинг бахтин айлагай барбод. Бу қандайин қабоҳат, ҳайҳот! Кўрмай десанг умрингда завол Сен оналар дуосини ол. Гувоҳ эрур замин-замонлар: Аёлга бош эгмиш султонлар. Қаттиқ сўзлар унга нодонлар, Кўрмай десанг умрингда завол, Сен оналар дуосини ол. Қадам боссанг балки титрар ер, Ҳайиқадир балки сендан шер, Битта сўзга лекин, қулоқ бер, Кўрмай десанг умрингда зввол, Сен оналар дуосини ол. Фаришта ҳам аёл сиймодир, Бир жонига минг меҳр жодир, Ўйу фикри вафо, ҳаёдир, Кўрмай десанг умрингда завол, Сен оналар дуосини ол. Йигит бўлсанг, ўлимдан қўрқма, Таъқиблардан, зулмдан қўрқма, Бўҳтончилар тилидан қўрқма, Кўрмай десанг умрингда зввол, Сен оналар дуосини ол. Аёл — она, мушфиқи зордир, Аёл — сингил, вафоли ёрдир, Вафодорга вафоси бордир, Кўрмай десанг умрингда завол, Сен оналар дуосини ол. ОНА Ҳассами тўқиллар кенг коридорда Сўнг секин очилди хона эшиги. Нуроний бир она кимнидир сўраб Турар остонада — қомати эгик. — Она! — деб отилди бир қиз бағрига, Юзларин куйдирар оташ нафаси. Она-бола чўммиш қувонч наҳрига, Қизлар тикилишар келиб ҳаваси... Кўксига босади фарзандин она, Тушмиш пешонага оппоқ соч толи. Хушбўй таратади саватда, ана, Фарғонадан келган луччак шафтоли. — Нега этмадингиз мени хабардор Кутиб олардим-ку вокзалда ўзим. — Йўқ, бунча ташвишнинг не кераги бор, Ахир... вақтгинангни қизғандим, қизим... Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling