О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўлан НИЗОМ ШЕЪР АЙТГИМ КЕЛЯПТИ, ОНАЖОН
ТУШИМГА КИРДИ ОНАМ
Тушимга кирди онам: Ҳассасига таяниб — Остонада турибди. Сочлари оппоқ, тол-тол, Ва боқади жовдираб — Бир хавотир кўрибди. Кийган либоси ғариб, Индолмайман, забон йўқ Тилим қақшаб, қурибди. Қўлингни оч, дер шу дам, Қўйниғимга яширдим — Билмам, недур берибди. Сўнгра, алқади роса, Яна бир разм солсам — Ҳовлимизда юрибди. Чўчиб турдим, болиш нам Кўзларимда аччиқ ёш — Юрак бежо урибди. Қабрига бордим тонгда, Атиргулга сув қўйдим — Битта шохи қурибди. Кечиринг, деб ёлбориб, Сағанага тикилсам: Мангулик ўй сурибди. Тўлан НИЗОМ ШЕЪР АЙТГИМ КЕЛЯПТИ, ОНАЖОН Қаро тун тарқалур, нур яқин, Жисмимни куйдирар бир чақин, Соғинчдан юрагим зўр оқин, Ларзага келтириб кўк тоқин — Шеър айтгим келяпти, онажон! Суратинг ҳеч кўзимдан кетмас, Дод десам-да овозим етмас, Ер-ку бориб хабарим айтмас, Дардим битмас, шеърларим битмас, Шеър айтгим келяпти, Онажон! Мозорингга ўтқаздим бир гул, Эртаю кеч йиғлаб турар ул, Бош кўтаргил, унга қараб кул, Шохларига қўнсайди булбул, Шеър айтгим келяпти, Онажон! Қолдим баъзан ғам ичра нолон, Шунчалар ҳам тормикан жаҳон, Кўнгил оғрир, жигарим ҳам қон, Садо қилмас ер билан осмон, Шеър айтгим келяпти, Онажон! Отам ўтди кўрмай рўшнолик, Ундан мерос — дўстлик, ошнолик, Отасизлик — аччиқ ташналик, Ота бўлиб йўлга бошладинг, Шеър айтгим келяпти, Онажон! Бола эдим, кетмонни олиб, Далаларга чиқдим йўл солиб, Кечда қайтдим чарчаб ва толиб, Сўнг ром этди, шеър экан ғолиб! Шеър айтгим келяпти, Онажон! Навоий тушимга кирди неча қур, Бобур кўз олдимда тик, мағрур. Машраб деди: юр, мен билан юр, Қўлларимдан тутди Миртемир, Шеър айтгим келяпти, Онажон! Кўп шаҳарлар кездим сарсари, Андижоним эмасди бари, Фарғона ҳам юртлар сарвари, Деган эдинг менга илгари, Шеър айтгим келяпти, Онажон! Келин кўрсам, деб айтган эдинг, Набиралар ғамин ҳам единг, Бош ўғлимни, бу Бунёд дединг, Кичкинасан бу Озод дединг, Шеър айтгим келяпти, Онажон! Сенга ўхшаш одам бормикан, Она каби ҳамдам бормикан, Она номли зўр ғам бормикан, Онасиз ҳам олам бормикан, Шеър айтгим келяпти, Онажон! Сенсан мададкорим, Сен — кучим, Эзгуликка тўлган бор ичим, Ҳеч кимга йўқ ҳасадим, ўчим, Шеърга битмоқ фарзандлик бурчим, Шеър айтгим келяпти, Онажон! ОНАМ-А Сендан ўзга меҳрибонни кўрмадим, Сенсиз ёруғ бу жаҳонни кўрмадим, Сендан буюк ор-виждонни кўрмадим, Сенсиз тўкис ер-осмонни кўрмадим, Бугун яна ёдга тушган онам-а. Кўришамиз, болам, қиёматда деб, Йиғлайверма, бўтам, надоматда деб, Сен яккасан, яша диёнатда деб, Умринг ўтказ ҳалол, ибодатда деб, Билдирмасдан мендан қочган онам-а. Улушинг бор, дастурхонда, ўзинг йўқ, Кўз олдимда суратинг бор, сўзинг йўқ. Кўзларимга қараб турган кўзинг йўқ, Йиғламаган ўғлинг ҳамда қизинг йўқ, Рўзғоримда шамдай ўчган онам-а. Эртаю кеч ўгитларинг тилимда, Ҳасратларинг кўзимдаги селимда, Кўпга қилган оналигинг эдимда; Сен боғлатган шоҳи белбоғ белим-да, Келмасликка қушдай учган онам-а. Сендан қолган уйни обод айладим, Сутинг ҳаққи, руҳингни шод айладим, Ҳариб эдим, ўзни кушод айладим — Ёлғизингни Бунёд, Озод айладим, Юртга учта ўғил қўшган онам-а. Кўрганингда бўлар эди — шу алам! Дунё иши шундоғ экан, бири кам. Шу боисдан йиғлаб ўтар эл-олам, Армонларинг мана мен тутган қалам — Шоир бўлиб қайнаб жўшган онам-а... Яйратгансан пири имоним бўлиб, Қаратгансан табиб инсоним бўлиб. Яйратгансан боғу бўстоним бўлиб, Сайратгансан улуғ Туронни бўлиб, Ўзбекистон каби қучган онам-а... Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling