О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жонибек ҚУВНОҚ ОНА
- Мукаррама МУРОДОВА ОНА ҚЎЙНИДА
Ҳайдар САМАРҚАНДИЙ
ОНАЖОН Онажон, номинг дилимда — жисм аро танҳо ўша, Шафқатинг битмас хазина — менга минг тилло ўша, Ҳар нафас меҳринг булоғи, тошса бир дунё ўша, Кўз очиб кўрдим ўзингни, менга бир дунё ўша. Онажон, каъбам ўзинг, сенсиз жаҳонни на қилай, Танда меҳринг ёнмаса беҳуда жонни на қилай? Тарк этиб орому сабринг — менга бахт бердинг мудом, Ҳам жигарпорам дея, чекдинг аламлар субҳу шом. Тоза қалбинг бўлди қанча — қанча қайғуларга жом, Сендан ўргандим буюк имло била ширин калом, Онажон, каъбам ўзинг, сенсиз жаҳонни на қилай, Этмаса номингни ёд — ўткир забонни на қилай?! Меҳрибон, мушфиқ, мураббий, бунча беозорсан. Жонажон, мунис, азизам, шодлигимга ёрсан. Хаста бўлсам, жонга дармон, ҳар саҳар бедорсан. Гар йироқ кетсам туну кун изларимга зорсан, Онажон, ўғлинг деди: сенсиз жаҳонни на қилай? Бўлмасанг бошимда сен, бу ошённи на қилай?! Жонибек ҚУВНОҚ ОНА Ассалом, меҳру муҳаббат мулкига султон она, Тожу тахтингнинг бисоти шафқату эҳсон она. Ногаҳон фарзанд томон эсса агар нохуш шамол, Айлагайсан кўкрагингни тоғ каби қалқон, она. Оқ сутинг бирлан қилурсан сен жаҳонга жон ато, Мушкули дунё бўлур амринг билан эсон, она. Кўзларингда кўрганимда гоҳида ҳасратли ёш, Кўз ёшидан ер юзи гўё бўлур уммон, она. Солса ҳар ким гар дилингнинг торига мунгли наво, Бўлса ҳам олим, бўлолмас ҳеч қачон инсон, она. Мижжа қоқмай алла айтиб чиққанинг-чун бир кеча Бир умр хизматда бўлсам қолмагай армон, она. Мукаррама МУРОДОВА ОНА ҚЎЙНИДА Сен онанг қўйнида яшайсан хушбахт... Ҳаёт ташвишлари ҳали бегона. «Кўкдаги ой керак» десанг бўлар тахт, Дам ўтмай, юлдузни қўмсайсан яна. Сен эмас, ўзим ҳам шундай эдим, рост Учирма бўлишдан илгари, укам. Мудраган кўзларим очилди бир оз, Олисда мустақил яшаб турган дам. Рўзғорга бир дона нарса киргунча Неча вақт қувватинг тўғилар экан. Мурғагинг бешикдан йўлга тургунча Соғлигинг чок-чокдан сўкилар экан. Баъзида паридек кўринган зотнинг Нуқсони кўриниб қоларкан аён. Сен равон деб билган ҳаёт йўлида Қоқинсанг, алами бўларкан ёмон. Ўшанда туғилиб ўсган остона Ўзига чорлагай — яккаш паноҳ, тахт. Ҳозирча бу ўйлар сенга бегона, Сен онанг қўйнида яшайсан хушбахт. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling