О н а ж о н шеърлар Тошкент — «O‘zbekiston»- 2013 Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи
Download 0.77 Mb.
|
Ona haqida she\'rlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зарина АМОНТУРДИЕВА МЕҲРИБОНИМ
- Гулифар ЎКТАМ қизи ОНАЖОНИМ
- Нилуфар ОМОНОВА ОНАЖОНИМГА
- Олмоссарида АЛИЕВА ОНА МЕҲРИ
- Азиза НУРМЕТОВА МЕНИНГ ОНАМ
- Гўзалой АБДУЛЛАЕВА ОНАМСИЗ
Гулмира ИСМОИЛОВА
ОНАЖОН Бу дунёда ҳаммадан, Ягонасиз онажон. Бошим узра жонсарак, Парвонасиз онажон. Сиз ёнимга келсангиз, Кўнглим топар ҳаловат. Қувонсангиз, кулсангиз, Дилимда хуш кайфият. Сиз тириклик томининг, Гавҳарисиз онажон. Эзгуликнинг, меҳрнинг, Сарварисиз онажон. Зарина АМОНТУРДИЕВА МЕҲРИБОНИМ Меҳрибоним, мушфиқим, Кўзим қувончи онам. Ҳар бир ишда йўлдошим, Қалбим таянчи онам. Саждагоҳим эрурсиз, Кўзим нури, онажон. Сизни куйлаб мадҳ этурман, Токим бўлса танда жон. Сиз мен учун тунларни, Тонгларга уладингиз. Аллалаб парваришлаб, Бешикка беладингиз. Истагим шу, дунёда, Омон бўлинг онажон. Чеҳрангиздан нур ёғиб, Ойдай тўлинг, онажон. Гулифар ЎКТАМ қизи ОНАЖОНИМ Бу дунё бир айвон бўлса, сиз дунёнинг устунисиз. Оиламиз суянчиҚи, юрагимиз бутунисиз. Бизга ибрат мактабисиз, борлиҚим кенг жаҳоним, Бахтимизни ўйлагувчи мададкорим, онажоним. Меҳр тўла юрагингиз ўзгачадир, ўзга дунё. Эзгуликка чорлагувчи йўлбошчимсиз чароҚбоним. Бизни доим ўйлагувчи мададкорим онажоним. Она, десам юрагимда чаман бўлиб гул очилур. Она меҳрига қоришиб дунёларга нур сочилур. Қалбда эккан гулларимни ўстиргувчи боғбоним. Бизни доим ўйлагувчи жон-жаҳоним онажоним. Нилуфар ОМОНОВА ОНАЖОНИМГА Онажоним, сизнинг бағрингиз, Ҳаётимнинг энг гўзал боғи. Айтаётган ўгитларингиз, Бўлар мангу ҳаёт сабоғи. Асраяпсиз шу болангизни, Сира озор чекмасин дея. Қўриқларингиз гул-лолангизни, Ёмонга дуч келмасин дея. Онажоним ҳаёт сабоғим, Йўлим ёритгувчи чироғим. Истайманки, менинг бахтимга, Соғлом бўлиб юринг илоҳим. Олмоссарида АЛИЕВА ОНА МЕҲРИ Она меҳрин ўлчаб бўлмас зар билан тилло билан, Айтсам, майли беқадр ўткинчи мол-дунё билан. Она-азиз, табаррук, удир ҳаётнинг боши, Она бор уй файзли, кулар қалблар қуёши. Она мадҳин куйласам гўзалликка ошно дил, Меҳр, Вафо, Нафосат қалбида мудом жодир. Она — меҳри офтобим дея, дилдан куйлайман, Сиз менинг соҚинганим Маккам-Мадинам дейман. ОНАЛАР БОР Оналар бор — олам чароҚон, Юракларга сиғади кулги. Онасиз уй бўлса гар жаҳон, Тор кўринар кўзларга мангу. Оналарни асранг, авайлаб, Изларини қилинг тўтиё. Дуо олинг кунига яраб, Рози бўлсин сиздан доимо. Онажонлар бахтимиз учун, Яшасинлар Ғам-Ғусса кўрмай, Шундагина ҳаётда мазмун, Умр зийнатига буркангай. Азиза НУРМЕТОВА МЕНИНГ ОНАМ Бир умрлик қарз елкамда худо берган, Онам меҳри доим қўллаб турар. Инсон зоти доим ҳалол ризқин терган, Ҳалол яшаш фарз, елкамда худо берган. Илк бора мен қучганимда омад, зафар, Энг биринчи онамга мен берай хабар. Онам роса қувондилар ҳаммадан аввал, Ватанимни, онамни деб худо берган. Гар йиқилсам турғазгайлар елкам қоқиб, Гўдаклигим эсга тушди айни шу дам. Аввалгидек яна менга ўтли боқиб, Хатолардан йироқлатиб қилган одам, Менинг онам, менинг онам, менинг онам!!! Гўзалой АБДУЛЛАЕВА ОНАМСИЗ Сиз менинг дунёда танҳо, ягонам, Жонимнинг бўлаги, бутун танамсиз. Сизсиз ҳаётимда маъно йўқ бир дам, Буюгим, улуғим, азиз онамсиз. Меҳрингиз ўзгага қиёслаш душвор, Кўнглимнинг тубида йиғлаган ғамсиз. Онажон, кўнглингиз мисоли баҳор, Қалбимнинг қуёши, мунис онамсиз. Жонини аямай, қўлимга тутган, Дардларим давоси, сиз волидамсиз. Мени деб, бир умр қийналиб ўтган, Кўзим севинч ёши, ҳоксор онамсиз. Алам устун келса, кўп шерик бўлган, Кафтимда асраган буюк қаламсиз. Гоҳ йиғласам йиғлаб, кулсам ҳам кулган, Меҳрибон, муштипар, мушфиқ онамсиз. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling