O ‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi central asian medical university tibbiyot fakulteti


O’quv modulining maqsadi va vazifalari


Download 396 Kb.
bet2/10
Sana04.02.2023
Hajmi396 Kb.
#1161782
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ishchi dastur BIOKIMYO

2. O’quv modulining maqsadi va vazifalari
2.1. Модулнинг мақсади: биокимёнинг ҳозирги кун ютуқлари асосида талабаларда материалистик дунёқараш, динамик, функционал ва молекуляр биокимё асослари бўйича билимларга эга бўлган, организмда кечаётган метаболик жараёнлар, уларнинг асослари, қонуниятларини ўзлаштириб, меъёрий биокимёвий кўрсаткичларни билган, уларни аниқлай оладиган, бўлажак умум амалиёт шифокори учун жуда зарур одам физиологик вазифаларининг молекуляр асослари, касалликлар патогенезининг молекуляр механизмлари, касалликларининг олдини олиш ва даволашнинг биокимёвий асослари, касалликларни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини назорат қилишга тушиниб ета оладиган, олинган назарий билимларини амалиётда қўллай оладиган мутаҳассисларни тайёрлаш.
2.2. Модулнинг вазифалари:
амалий шифокор фаолиятига йўналтирилган мутахассис тайёрлаш даврида организмда паст ва юқори молекулали бирикмаларнинг турли хил динамик ўзгаришлари ҳақида тушунча бериш;
соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш;
клиник-ташхис лабораторияларда кенг ўтказиладиган лаборатор текширув натижаларини тўғри таҳлил этиш кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш; бўлажак мутахассис-шифокорга организм физиологик вазифаларининг молекуляр асослари, касалликлар патогенезининг молекуляр механизмлари (молекуляр ва ирсий патология), касалликларининг олдини олиш ва даволашнинг биокимёвий асослари, касалликларни ташхис қилиш ва даволаш самарадорлигини назорат қилишни ўргатиш.
2.3. Modul bo’yicha talabalarning bilim, ko’nikma va malakalariga qo’yiladigan talablar:
3 семестр якунида: Талаба:
- бошқа фундаментал ва клиник модулларни ўзлаштириши учун биокимё модулининг зарурлиги;
- овқатланиш биокимёси, биологик мембраналар тузилиши, вазифалари, ҳужайра сигнализацияси, транспорт тизимлари ва уларни патологик ҳолатларни ривожланишидаги аҳамияти;
- ҳужайрада энергия алмашинуви, уни турли энзоген ва эндоген таъсирлар натижасида ўзгариши, гипоэнергетик ҳолатлар;
- моддалар (углеводлар, липидлар, аминокислоталар, нуклеотидлар) алмашируви, патологик ҳолатларда, экзоген ва эндоген таъсирлар натижасида бузилишлари, уларни аниқлашнинг диагностик аҳамияти, наслий касалликлари ва организмда гомеостазни сақлашда моддалар алмашинувининг ўзаро боғлиқлиги;
- физик-кимёвий катталиклар, моддалар алмашинуви ва уларни турли касалликларда бузилишини таҳлил қилиш усуллари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
- қон константаларининг биокимёвий (оқсил, углевод, липид алмашинув кўрсаткичлари, ферментлар спектри) кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш усулларини;
- ошқозон ширасининг меъёрда ва патологик ҳолатлардаги биокимёвий константаларини ва уларни аниқлаш усулларини;
- организмдаги тўқима ва аъзолардаги модда алмашинувининг биокимёвий асосларини;
- тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, уларни бузилиши натижасида келиб чиқадиган касалликлари ташҳислаш;
- ферментлар фаоллиги ва турли биосуюқликлардаги метаболитлар миқдорини реактивлар тўплами ва биотестлардан фойдаланган ҳолда аниқлашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- периферик қонда глюкоза миқдорини глюкометр асбобида ўлчаш;
- қон зардоби таркибидаги умумий холестеринни Илька усули билан аниқлаш;
- қон зардобида аминотрансфераза фаоллигини аниқлаш;
- қон зардоби ва сийдикда сийдикчил миқдорини ферментатив усулда аниқлаш учун лаборатория ишларини бажариш амалий малакаларига эга бўлиши керак.

Download 396 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling