O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Download 7.03 Mb.
bet19/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

"Мунозара" методи
Америкача мунозара методини турли шаклларда ташкил этиш эътироф этилган. Бизнинг амалиётда энг кўп тарқалган тури бу "телемунозара", "телешоу", "баҳс-мунозара" кабилар. Бу метод ёрдамида талабаларга бирор мавзу бўйича тўлиқ, атрофлича ахборот бериш мумкин.
"Мунозара" методини қўллаш:
- бошловчи (ўқитувчи, журналист, диктор ва ҳ.) мавзуни олдиндан танлайди ва иштирокчиларни таклиф этади;
- талабалар 3-5 кишилик гуруҳларга бўлинадилар;
- бошловчи котибни тайинлайди ва мунозарани бошлайди. Котиб ўртага ташланган барча ғояларни тўлиқ ёзиб боради;
- бошловчи танқидий фикрлаш учун шароит яратиб, билди-рилган фикрларни таҳлил қилиб, мустаҳкамлаб боради. Пировард натижада, қўйилган муаммонинг ечимига тегишли бўлган ғоялар-гина ажратиб олинади;
- бошловчи иштирокчиларнинг асосий мавзудан четга чиқиб кетмасликлари учун масъулдир;
- мунозара учун танланган мавзу ва мавзу бўйича саволлар илм-фан ёки ҳуқуқий муносабатларнинг долзарб, айни пайтда, қизиқарли соҳаларига оид бўлиши лозим. Масалан, Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатларининг бир биридан фарқи?
"Ажурли арра" методи
Французча Аjоuг сўзидан олинган бўлиб, "бир ёқдан иккинчи ёққа ўтган" деган маънони англатади. "Ажурли арра" деганда, кўч-ма маънодаги, яъни арра ҳаракати жараёнига ўхшаш, бир томондан иккинчи томонга ўтиб амалга ошириладиган усул тушунилади. Бунда талабалар аввал бир жойда ишлайди, тайёрланади, сўнгра, бошқа жойга ўтиб, "эксперт" гуруҳини ҳосил этади ва иш фаолиятини давом эттиради, кейин яна "ўз уйи"га қайтади. Бу эса арранинг ҳаракат-ланишига ўхшайди. Мазкур метод ёрдамида талабаларнинг ҳамкор-ликда ишлашига, қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ахборотларни ўзлаштиришига имконият яратилади.
"Ажурли арра" методи қуйидаги босқичларда амалга ошири-лади:
1. Ўқитувчи ўтилган мавзулар асосида талабаларнинг ҳар бирига мўлжалланган ахборотли пакет тайёрлайди. Унда қўшимча тарзда журнал, газета ва бошқа манбалардан материаллар бўлиши керак. Улар бир хил қоғозда ва бир хил рангда бўлади.
2. Талабалар аввал "ўз уйи", сўнгра, "эксперт" гуруҳларга бирлашиб, топшириқларни мустақил бажарадилар. Биринчи босқич - "ўз уйи"да тайёрланиш ва иккинчи босқич - "эксперт" гуруҳларга бирлашиш. Ҳар икки босқич учун аниқ вақт белгиланади ва у ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Ҳар бир гуруҳда 3-7 тадан талаба бўлиши мумкин. Талабалар ҳар бир босқичда олдиндан аниқ режа-ланган (лойиҳаланган) вазифаларни бажариб, ўз маҳоратлари, билим ва малакаларини намойиш этадилар. Ўқитувчи экспертларнинг баҳоси ва изоҳларини ҳисобга олиб, уларни умумлаштиради ва хулоса-лайди.
3. Мазкур методни амалиётга татбиқ этиш, ўқитувчидан ижодий изланишлар талаб этади. Ўқитувчи дарслик, қўлланма, журнал, газета ва бошқа ўқув манбаларидан кенг фойдаланган ҳолда, таълим соҳасига оид янги муаммолар, ғояларни олиб, уларни ҳар бир қатнашчи учун алоҳида тайёрлайди.
Менинг янгилигим” технологияси
Бу усулдан мустақил танишиш учун уйга вазифа сифатида топширилган манбалар юзасидан талаба-ўқувчилар фикрини аниқлаш ҳамда баҳолашда фойдаланиш мумкин. Бу технологияда талаба-ўқувчилар индивидуал – якка холда ҳаракат қиладилар. Бунинг учун талаба-ўқувчиларга қуйида келтирилган мисолидаги тарқатма материал тарқатилади (1-жадвал).
Технология босқичма-босқич амалга оширилади.

  1. Талаба-ўқувчи ўқитувчининг кўрсатмаси билан А катакка ўзи мустақил равишда танишиб чиққан истаган бир жадидчиликка бағишланган асар ёки ёзма манбанинг номини ёзади. Масалан: “Миллий уйғониш” (муаллиф Б.Қосимов)

  2. Қолган яъни Б., В., Г., Д., катакларга асар ёки манбага таъриф яъни асар ёки ёзма манба билан танишиб чиқиши жараёнида талаба-ўқувчида таассурот қолдирган ўзига хослик ёзилади. Масалан: Б) Китоб миллий озодлик ҳаракти ўрганиш бўйича қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкин; В) асарда миллий озодлик ҳаракатлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган; Г) асарда миллий озодлик ҳаракатининг характеристикаси ёритилган; Д) асар орқали миллий озодлик ҳаракатининг мағлубият сабабларини ўрганамиз.

Ушбу усул вақтни тежаш билан биргаликда омма олдида нутқ сўзлашдан қўрқадиган, тортинчоқ талаба-ўқувчиларни ҳам бахолашга, уларнинг фикрлаш доираси ҳамда қобилиятини текширишда ёрдам беради. Ўқитувчи уй вазифаларни дарсдан сўнг текшириши мумкин. Бунда барча талаба-ўқувчилар 100 % баҳоланадилар. Барча компьютерларга жадвал туширилиб, талабаларга уни тўлдириш таклиф этилади, сўнг локал тармоқ орқали ўқитувчи компьютерига жавоблари тортиб олиниб текширилади ва баҳоланади. Бунда дарс ахборот-коммуникацион технологиялардан, яъни локал тармоқ орқали боғланган компьютерлардан фойдаланган ҳолда ўтказилган бўлади.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling