O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Мактаб математика таълимининг таркиби ва мазмуни


Download 7.03 Mb.
bet18/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

Мактаб математика таълимининг таркиби ва мазмуни

Мактаб математика ўқув фанини ўқитиш унинг таркиби, мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда асосан қуйидаги 3 босқичдан иборат:

биринчи босқич: I-IV синфлар;


иккинчи босқич: V-VI синфлар;
учинчи босқич: VII-IX синфлар.
Бу босқичларнинг ҳар бири ўқувчининг ёши, билим олиш даражаси, ривожига қараб ўзига хос таълим усулларига, ўқитила-диган тушунчалар ва билимлар мазмунига, эришиладиган муайян мақсадларига эга бўлади. Айни пайтда, уларнинг ҳаммаси бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлган яхлит мактаб математика курсини ташкил этади.

Мактаб математика таълими концепциясини амалга ошириш воситалари


1. Математика курси қуйидаги ғоялар асосида қурилади:
-математикани ўқитишда умуминсоний қадриятларга ва умуминсоний аҳамиятига эга бўлган маълумотларнинг устиворлиги ғояси;

  • ўқувчи шахснинг ҳар томонлама камолатига қаратилган ғоя;

-математика фанини ўқитишда унинг тадбиқий ва амалий томонига бўлган муносабатни қайтадан кўриб чиқиш ғояси;

  • маълум зарурий мукаммал математик билимлар мажмуасини эгаллаш

нинг ҳамма учун мажбурийлик ғояси;

  • ўқувчилар томонидан махсус кўникмаларни эгаллашга мўлжалланган

ғоя;
2. Математика фанини ўқитиш жараёни, асосан бешта бўлимдан иборат, яъни, арифметика, алгебра, геометрия, тригонометрия, алгебра ва анализ асослари.
3. Математика фанини ўқитишни табақалаштириш мактабларнинг қуйи ва ўрта бўғинларида бошқа синов усуллари билан биргаликда тест синов тизими ёрдамида амалга оширилади. Табақалаштириш қуйидагича амалга оширилади:

  • қизиқиш ва уқувига кўра;

  • математикани билиши ва мантиқий фикрлаш қобилиятига кўра;

  • келгусида эгаллайдиган касбнинг тафсифига кўра;

4. Ўқув материалини танлашда кейинги ўқув материалини ва ёндош ўқув предметларини ўрганиш ва ижтимоий ҳаётда қўллаш асосий мезон бўлиб хизмат қилиши керак.
5. Дарсликларда ўқув материалини баён қилишда таълим жараёнини табақалаштиришга алоҳида эътибор берилади.

  1. Математика таълими мазмуни чизиқли концентрик тусда баён қилинади.

Математика фани ўқитувчилари умумтаълим мактабларида ўқитиш методикасидаги янги информацион технологиялар билан танишганлиги, математика дарсларида қўйилган методик талаблар, режалардаги ўзгаришлар шунингдек янги ўқув қўлланмалар ва дарсликларнинг асосий мазмуни, методик тузилишини ҳусусиятларини билишлари зарур. Шу нуқтаи назардан математика ўқитувчилари ушбу давлат ва касбий талабларга жавоб бериши зарур:
- математикадан жорий этилаётган янги ўқув қўлланмалар ва дарсликлар тўғрисида тўласинча тасаввурга эга бўлишлари;
- математикадан умумий ўрта таълим давлат таълим стандартининг мазмунини чуқур ва атрофлича тасаввур қила олишлари;
- математика фани бўйича ўқувчилар билимини кўпбалли рейтинг тизимида баҳолаш ва уни назорат қилишни билишлари;
- математикадан педагогик тестларни тузишга қўйилган талабларни, тестларни таҳлил қила олишлари ҳамда Давлат Тест Маркази таҳлилларидан келиб чиқиб, ўзларининг мактабларида ўқувчилар билимидаги хатоликларни бартараф этиш йўллари ҳақида тасаввурга эга бўлишлари;
-мактаб математика курсида Марказий Осиё қомусий олимларининг илмий меросларидан дарс жараёнида фойдалана олиш ҳақида тасаввурга эга бўлишлари;
-«Математика - 5,6», «Алгебра – 7-9», «Геометрия 7-9», «Алгебра ва анализ аослари 10-11» дарсликларининг асосий мазмуни ва методик тузилишининг ўзига хос хусусиятларини ўзлаштирган бўлишлари;
-умумий ўрта таълим математика курсида учрайдиган турли алгебраик ифодаларни айнан шакл алмаштира олишлари;
- оддий ва мураккаб процентларга, промиллга доир қийинчилик даражаси турлича бўлган масалаларни еча олишлари;
-эҳтимоллик элементлари ҳақида тушунчага эга бўлишлари ва уларга доир содда масалаларни еча олишлари;
-оддий касрни даврий касрга ва даврий касрни оддий касрга айлантиришни, шунингдек,
- ундаги муҳим қонуниятларни билишлари;
- тақрибий ҳисоблашлар бўйича тўрт амалга доир масала ва мисолларни мустақил равишда еча олишлари;
- умумий ўрта таълим математика курсида учрайдиган турли кўринишдаги кўрсаткичли тенглама ва тенгсизликларни еча олишлари;
- логарифмик тенглама ва тенгсизликларни еча олишлари, мисоллар ечишда йўл қўйиладиган хатолар ва уларни бартараф этиш йўлларини билишлари;
-иррационал тенглама ва тенгсизликларни еча олишлари;
-аниқмас тенглама ва тенгсизликлар системасини еча олишлари;
-содда тригонометрик тенглама ва тенгсизликларни бирлик айланадан фойдаланиб еча олишлари;
-номаълум модул белгиси остида қатнашган тенглама ва тенгсизликларни ечишнинг умумий схемаси (алгоритми) ни билишлари ва турли қийинлик даражасидаги мисол ва мисалаларни ечишга тадбиқ эта олишлари;
-умумий ўрта таълим математика курсида учрайдиган турли кўринишдаги экстремал масалаларни еча олишлари ҳамда уларни геометрия, физика ва иқтисодиёт масалаларини ечишга тадбиқ эта олишлари;
-тўғри бурчакли учбурчакда метрик муносабатларни, ўткир бурчакнинг тригонометрик функциялари, таърифларини билишлари;
-учбучакнинг тенглик ва ўхшашлик аломатларини, шунингдек, учбурчакларга доир масалаларни еча олишлари;
-турли хил фигураларнинг юзлари ҳамда ҳажмларини топа олишлари;
-фигураларнинг турли кесимларини ясай олишлари;
- векторлар ҳақидаги асосий тушунчаларни, таърифларини, шунингдек, қонун ва қоидаларни билишлари ҳамда уларни масала ечишга тадбиқ эта олишлари;
- икки вектор скаляр кўпайтмасининг тенглама, тенгламалар системаси, тенгсизликларни исботлашга ҳамда функцияларнинг энг катта ва энг кичик қийматларини топишга тадбиқ эта билишлари;

  • олимпиада масалаларини еча олишлари ҳамда турли мавзуларга оид ишчанлик ўйинларини ташкил эта олишлари ва ҳ.к.

УЎТ математика ДТС билан академик лицейлар, касб­ - ҳунар коллежлари ва ОУЮ математика таълимининг ДТС ўртасидаги узвийлик ҳақида тўлиқ маълумот берилади.
Шундай килиб, мактабда математика ўқитиш мазмуни ва уни ўқитишни ташкил этиш бўйича меърий хужжатларга ДТС , ўқув режаси ва дастур киради. Улар математика ўқитиш мазмунини аниқлашни таъминлайди; ҳар бир синф ўқувчиси эгаллаши лозим бўлган кўникма ва малакалар ҳажмини белгилайди; дастурнинг мактабда ўқитиш асосий мақсадларига мос келишини ва ўқувчилар математик тайёргарлигини таъминлаши учун етарлилигини аниқлаб беради.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling