O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Download 7.03 Mb.
bet17/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

8- синф Алгебра.
(ҳафтасига 3 соатдан жами 102 соат)
7- синф курсини такрорлаш (3 соат)
Тенгсизликлар (19 соат)
Сонли тенгсизликлар ва уларнинг хоссалари. Тенгсизликларни қўшиш ва кўпайтириш. Қатъий ва ноқатъий тенгсизликлар. Бир номаълумли тенгсизликларни ечиш. Бир ноъмалумли тенгсизликлар системалари. Сонли оралиқлир. Тенгсизликлар системаларини ечиш. Чизиқли тенгсизликлар ва уларнинг системаларига олиб келувчи амалиёт масалаларини ечиш. Геометрик талқин. Модул қатнашган содда тенглама ва тенгсизликлар.
Чизиқли функция ва унинг хоссалари (10 соат)
Текисликда тўғри бурчакли координаталар системаси. Функция тушунчаси. Чизиқли функция, унинг графиги ва хоссалари. Бурчак коэффициенти.
Икки номаълумли иккита чизиқли тенгламалар системаси (15 соат)
Чизиқли тенгламалар системаси. Ечишнинг ўрнига қўйиш усули. Қўшиш усули. Тенгламалар системасини ечишнинг график усули. Масалаларни тенгламалар системаси ёрдамида ечиш.
Икки номаълумли иккита чизиқли тенгламалар системаси (15 соат)
Квадрат илдизлар (14 соат)
Арифметик квадрат илдизлар. Даражанинг квадрат илдизи. Кўпайтманинг квадрат илдизи. Касрнинг квадрат илдизи
Квадрат тенгламалар (26 соат)
Квадрат тенглама ва унинг илдизлари. Чала квадрат тенгламалар. Тўла квадратни ажратиш усуллари. Квадрат тенгламаларни ечиш. Квадрат тенгламаларни ечишнинг ал-Хоразмий усули. Ал-Хоразмий масалаларидан номуналар. Келтирилган квадрат тенглама. Виет теоремаси. Квадрат тенгламага келтириладиган тенгламалар. Квадрат тенгламалар ёрдамида масалалар ечиш. Иккинчи даражали тенглама қатнашган энг содда системаларни ечиш.
Тақрибий ҳисоблашлар (6 соат)
Миқдорларнинг тақрибий қийматлари. Яқинлашиш хатоси. Хатони баҳолаш. Нисбий хато. Соннинг стандарт шакли.
Такрорлаш (4 соат)
Геометрия
(ҳафтасига 2 соатдан, жами 68 соат)
Тўртбурчаклар (11 соат)
Параллелограмм. Тўғри тўртбурчак. Ромб. Квадрат. Трапеция.
Симметрия (6 соат)
Фалес теоремаси ва унинг натижалари (6 соат)
Фалес теоремаси. Учбурчакнинг ўрта чизиғи. Трапециянинг ўрта чизиғи.

Юзалар (8 соат)


Юза ҳақида тушунча. Юзни ўлчаш. Тенгдош фигуралар. Тўғри бурчакнинг юзи. Учбурчакнинг юзи. Трапеция ва параллелограммнинг юзи.
Пифагор теоремаси (6 соат)
Пифагор ва унинг теоремаси ҳақида. Пифагор теоремасининг исботи. Пифагор теоремасининг баъзи татбиқлари. Тарихий маълумотлар.
Айлана (14 соат)
Айлана ватари ва диаметрининг хоссалари. Икки айлананинг ўзаро жойлашиши. Айланага уринма. Айланага ички чизилган бурчак. Учбурчакка ички чизилган айлана. Айланани кесувчи тўғри чизиқлардан ҳосил бўлган бурчакларни ўлчаш. Айланадаги пропорционал кесмалар. Тарихий маълумотлар.
Векторлар (12 соат)
Вектор. Вектор катталиклар. Векторларни қўшиш, айириш ва сонга кўпайтириш. Векторнинг координаталари. Координаталари билан берилган векторлар устида амаллар. Векторларни скаляр кўпайтириш. Векторнинг физик ва геометрик талқинлари.
Такрорлаш (2 соат)
9 синф
(ҳафтасига 5 соатдан, жами 170 соат)
Алгебра
(ҳафтасига 3 соатдан, жами 102 соат)
8-синф курсини такрорлаш (3 соат)
Квадрат функция (16 соат)
Квадрат функция таърифи. у=ах2 функция. у=ах2+вх+с функция. Квадрат функциянинг графигини ясаш.
Квадрат тенгсизликлар (12 соат)
Квадрат тенгсизлик ва унинг ечими. Оралиқлар усули. Квадрат тенгсизликка олиб келадиган иқтисодий, физик ва амалиёт масалалари.
Рационал кўрсаткичли даража (11 соат)
Бутун кўрсаткичли даража. Натурал кўрсаткичли даражанинг арифметик илдизи. Арифметик илдизнинг хоссалари. Рационал кўрсаткичли даража. Сонли тенгсизликларни даражага кўтариш. Иррационал кўрсаткичли даража ҳақида тушунча.
Даражали функция (13 соат)
Даража тушунчасини умумлаштириш. Даражали функция ва унинг хоссалари, графиги. Содда иррационал тенгламалар ва тенгсизликлар.
Тригонометрия элементлари (22 соат)
Бурчакнинг радиан ўлчови. Нуқтани координата атрофида буриш. Синус, косинус, тангенс ва котангенс таърифи. Синус, косинус ва тангенснинг ишоралари. Бир аргументнинг тригонометрик функциялари орасидаги асосий муносабатлар. Тригонометрик айниятлар. ва - бурчакнинг синуси, косинуси, тангенси ва котангенси. Қўшиш формулалари. Иккиланган бурчакнинг синуси ва косинуси. Келтириш формулалари. Синуслар йиғиндиси ва айирмаси. Косинуслар йиғиндиси ва айирмаси. Содда тригонометрик тенгламалар. Тригонометрик функциялар ҳақида тушунча. Даврий функциялар ҳақида тушунча. Беруний ва Улуғбекнинг тригонометрик «зиж»лари. Тарихий маълумотлар.
Прогрессиялар (16 соат)
Сонли кетма-кетлик. Монотон кетма-кетликлар. Арифметик прогрессия. Арифметик прогрессия дастлабки n та ҳадининг йиғиндиси. Геометрик прогрессия. Геометрик прогрессия дастлабки n та ҳадининг йиғиндиси. Сонли кетма-кетликнинг лимити ҳақида тушунча. Чексиз камаювчи геометрик прогрессиянинг барча ҳадлари йиғиндиси. Тарихий маълумотлар.
Якуний такрорлаш (18 соат)
Геометрия
(ҳафтасига 2 соатдан, жами 68 соат)
Стереометрия аксиомалари ва унинг содда натижалари (6 соат)
Ўхшаш шакллар (18 соат)
Ўхшаш шакллар. Кўпбурчакларнинг ўхшашлиги. Учбурчакларнинг ўхшашлик аломатлари.
Тўғри бурчакли учбурчакда томонлар билан бурчаклар орасидаги муносабатлар (16 соат)
Ўкир бурчакнинг синуси, косинуси. Тангенси ва котангенсининг таърифлари. Баъзи бурчакларнинг синуси, косинуси, тангенси ва котангенсларини ҳисоблаш. Синуслар теоремаси. Косинуслар теоремаси. Аососий тригонометрик айниятлар. Тарихий маълумотлар.
Айлана узунлиги ва доира юзи (12 соат)
Айланага ташқи ва ички чизилган кўпбурчаклар. Мунтазам кўпрбурчаклар. Мунтазам кўпбурчакка ташқи ва ички айланалар чизиш. Мунтазам кўпбурчакнинг томони билан ташқи ва ички айланалар радиуслари орасидаги боғланиш. Айлана узунлиги. Бурчакнинг радиан ўлчови. Доиранинг юзи. Тарихий маълумотлар.
Такрорлаш (14 соат).
Мактаб математика таълими Концепциясининг
мақсади ва вазифалари:
Математика моддий борлиқнинг барча жавҳаларидаги миқдорий миносабатлар ва фазовий шаклларни ўрганадиган фандир. Ўқувчиларга математикани ўқитишдан кўзда тутилган мақсад:
а) ўқувчиларни мавжуд миқдорий муносабатлар ва фазовий шакллар билан, уларни тадқиқ қилишнинг дастлабки усуллари билан таништириш;
б) ўқувчиларнинг ҳаётий тасаввурлари билан амалий фаолиятларини умумлаштира бориб, математик тушунча ва билимларини улар томонидан онгли ўзлаштирилишига ҳамда ҳаётга тадбиқ эта олинишига интилиш;
в) ўқувчиларда изчил мантиқий фикрлашни шакллантириб бориш, натижада уларнинг ақл заковат ривожига, табиат ва жамиятдаги турли муаммоларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини топа олишига кўмаклашиш;
г) инсоният камолати, ҳаётнинг ривожи, техника ва технологиянинг ўзгариб бориши асосида фанларнинг қурилиши (тузилиши)га бўлган янги талабларни ҳисобга олган ҳолда мактаб математика курсини уларнинг замонавий ривожи билан уйғунлаштириш.
Мактаб математика курсининг назарий ва амалий мазмуни, йўналиши юқори синф ўқувчиларини фақат олий ўқув юртларига киришга тайёрлашдан иборат бўлмасдан балки ўрта мактабни тугатган ўқувчининг амалий фаолиятида учрайдиган ҳисоб китобларни бехато бажара олишини, муайян фазовий тасаввурларга эга бўлишини, мантиқий фикрлашнинг қонун – қоидаларига риоя қила олишини таъминлашга қаратилган бўлиши керак.
Мактабда математика ўқитишнинг мақсади жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, инсонпарварлик, демократик ҳуқуқларга асосланган давлат талабларига мос келиши керак.
Ўзбекистон мактабларида математика таълим тизимини қайта қуриш қуйидаги тамойилларга амал қилиши лозим:
-математика таълимини инсонпарварлаштириш;
-таълимни демократлаштириш;
-таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг шахсий ижодий-амалий иштирокини таъминлаш;
-ўқувчиларнинг ўзига хос (индивидуал) хусусиятларини мумкин қадар ҳисобга олиб бориш;
--математика тарихига доир Марказий Осиёлик буюк мутафаккирларнинг таълимотларидан фойдаланиш;
-таълим-тарбиянинг янги мазмуни ва услублари заминида ўзбек халқининг ўзига хос урф-одати, миллий анъаналари турмуш тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларига ҳурмат туйғусини таркиб топтириш.
Бу тамойилларни қуйидагича амалга ошириш мумкин:
-таълимни табақалаштириш (дифференциялаш);
-таълим-тарбия назариясини амалиёт билан уйғунлаштириш;
-ўқувчиларнинг мажбурий таълим дастуридан ташқари билимларни эгаллашга бўлган интилишларини ривожлантириш;
-ўқувчиларнинг шахсий қобилияти ва мойиллигига асосий эътиборни қаратиш.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling