O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti
Download 7.03 Mb.
|
MO\'M (maruzalar matni)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-МАШҒУЛОТ. MATEMATIKA O‘QITISH USULLARI. INNOVATSION PEDAGOGIK TEXNOLOGIYALAR Режа
- Таянч иборалар
- «Ақлий ҳужум», «Ролли ўйинлар», «Кластер», «Танқидий тафаккур», «Бумеранг», «Дебатлар», «Таққослаш», «Муаммоли ўқитиш», «6х6х6»
Назорат саволлар:
1. Математик тафаккур нима? 2. Математик тафаккурнинг қандай шакллари мавжуд? 3.Тушунча мазмуни ва ҳажми, уларнинг ўзаро боғлиқдаги қандай хусусиятлари мавжуд? 4.Тушунчани таърифлашнинг қандай усуллари мавжуд? 5.Математик тушунчани шакллантиришнинг қандай босқичлари мавжуд? 6. Математик ҳукм ва унинг турлари ҳақида нималарни биласиз? 7.Аксиома нима ва унинг хоссалари қандай? 8. Теорема ва унинг турлари қандай хоссаларга эга? 9. Зарур ва етарли шартлар қандай хусусиятларга эга? Математиканинг мавзуси шунчалик жиддийки, уни бироз қизиқарлироқ қилишга имкон берадиган вазиятни ўтказиб юбормаслик фойдадан холи эмас. Блез Паскаль 4-МАШҒУЛОТ. MATEMATIKA O‘QITISH USULLARI. INNOVATSION PEDAGOGIK TEXNOLOGIYALAR Режа Математика ўқитишнинг анъанавий усуллари. Муаммоли таълим усули. 3. Математика ўқитишнинг янги технологиялари. Таянч иборалар: суҳбат, мустақил ишлар, маъруза, амалий ва лаборатория ишлари, муаммоли таълим, муаммоли вазият, ностандарт ўқитиш усуллари. Машғулотнинг мазмуни Математика ўқитишнинг анъанавий усуллари Ҳозирги даврда математика ўқитишда ўқувчиларни ёдлашга ёки уларни фикрламасдан факат олинган билимларни кайта сузлаб бериш каби усуллардан воз кечилиб, дарснинг таълимий жиҳатларини кучайтирадиган усулларига алоҳида эътибор келинмоқда. Бунда ўқувчилар билан бажариладиган барча ишлар, у янги мавзуни ўрганиш олинган билимларни мустаҳкамлаш, сўраш ёки суҳбат бўлсин, улар ўқувчиларнинг қулай ечимларни излашга, рационал алмаштиришлар бажаришга, хулоса чиқариш ва исботлашларга жалб қилишга қаратилади. Мустақил ишлар масалалар ечиш бўйича машқлар бўлиши, янги теоремани таҳлил қилиш бўйича иш, янги формулани чиқариш бўйича масалалар бўлиши мумкин. Масалан, икки сон йиғиндиси квадрати формуласи чиқарилгандан сўнг мустақил равишда икки сон айирмаси квадрати формуласини келтириб чиқариш таклиф этилиши мумкин. формула келтириб чиқарилгандан сўнг мустақил ҳолда формулани келтириб чиқариш таклиф этилади. Ўқитишда лекция (маъруза) усули кам қўлланилади, бунда ўқитувчи материални ўзи баён этади. Бу усул асосан юқори синфларда фойда беради. Амалий ва лаборатория ишлари ҳам математика ўқитишда анъанавий усуллардан ҳисобланади. 2. Муаммоли таълим.Математика ўқитишда муаммоли таълим усули ҳам кенг қўлланиш имкониятлари мавжуд, чунки кўпгина тушунчаларни ўрганиш муаммоли вазиятни яратишга олиб келиниши мумкин. Муаммоли таълим усули билан баён этишда қуйидаги мавзуларни ёритилиш имкониятлари мавжуд: 1. Логарифмик функциянинг хоссалари ва графиги. Бунда дастлаб қуйидаги масалалар қаралади. а) берилган функцияга тескари функцияни топиш масаласи.Бунда берилган функциянинг тескарисини аниқлаш ва ўзгариш соҳалари орасидаги боғлиқликни аниқлашга эътибор қаратилади.Саволлар қўйилади: қандай функция ҳамма вақт тескариланувчи ?Тескари функция формуласини қандай ҳосил қилиш мумкин? Ўзаро тескари функциялар графиклари қандай жойлашади ? б) Кўрсаткичли функциянинг хоссаларини такрорлаш. Иккала ҳолда ҳам графиклардан фойдаланиш лозим, унинг аниқланиш, ўзгариш соҳалари, монотонлиги, натижада муаммоли савол қўйилади: кўрсаткичли функция тескари функцияга эгами? Бу саволни ўқувчилар муҳокама асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар, бунинг учун уларда зарур билимлар мавжуд. Кейин қуйидаги муаммоли саволлар таклиф этилади: 1. Кўрсаткичли функция учун тескари функция формуласини қандай ҳосил қилиш мумкин ? 2. Логарифмик функция графигини қандай ҳосил қилиш мумкин ? Логарифмик функциянинг аникланиш соҳаси қандай ? 4. Материални ўрганиш логарифмик ва кўрсаткичли функциялар барча хоссаларини сўраш ва бу хоссаларни қўллашга доир машқларни ечиш билан амалга оширилади. “Текисликлар параллеллиги” мавзусини ўрганишда ўқувчиларга аввало уларга маълум икки текислик жойлашиш ҳолларини эслаш таклиф этилади, кесишиши, устма-уст тушиши ва параллел бўлиши, шундан сўнг ўқувчиларга бу ҳоллардан бошқа, икки текислик жойлашиши вазияти мавжуд ёки мавжуд эмаслигини қилиш таклиф этилади. 3. Математик таълим янги технологиялари. Математика ўқитишдаги усуллар ҳам ҳозирги даврда такомиллашиб, янгича педагогик технологиялар асосида қўлланилиб келинмоқда. Масалан, таянч конспектларга асосланган ўқитиш усули (В.Ф. Шаталов усули), йириклашган дидактик бирликлар усули (П.М.Эрдниев усули) ва х.к.лар шулар жумласига киради. Таълимни дифференциаллаштириш усули ҳам шулар жумласидандир. Дарсларни ностандарт усулларда ташкил қилиш кейинги йилларда ўйин тарзида ўтказиш усулларини ҳам амалиётда кенг қўллашга алоҳида эътибор берилмоқда. Масалан, дарсларни мўъжизалар майдони, дидактик ўйинлар тарзида ташкил қилиш мумкин. Бундай усулларга бир нечта мисоллар келтирамиз: 1. Математик машқ. Бу ўйин кўп сондаги ўқувчиларга билимларни тезликда текширишга имкон беради. Синф қаторлар бўйича жамоаларга бўлинади. Ҳар бир қатор эса икки вариантга бўлинади. Ҳар бир вариант ўқувчилари, агар улар жавоб берадиган объект ҳақида сўз борганда ёки ўрнидан туради, ёки қўл кўтаради. 2. Аукцион уйини. Савдога бирор мавзу бўйича топшириқлар қўйилади, бунда ўқитувчи олдиндан ўқувчилар билан ўйиннинг мавзусини келишиб олиши керак. Масалан, 7 -синфда “Алгебраик касрлар устида амаллар” мавзуси бўлсин. Ўйинда 4-5 жамоа қатнашади. Кодоскоп билан экранга 1-лот: касрларни қисқартиришга доир бешта топшириқ намойиш қилинади. 1-жамоа топшириқ танлайди ва унга 1 дан 5 баллгача баҳо қўяди. Агар бу жамоа баҳоси бошқаларга қараганда юқори бўлса, бу топшириқни жамоа олади ва уни бажаради. Шундай қилиб, математика ўқитиш усуллари ранг –баранг ва улардан фойдаланиш математика ўқитувчиси маҳоратига ва бошка юқорида кўрсатилган имкониятларга боғлиқ бўлади. Таълим тизимига кириб келаётган ноанъанавий, интерфаол-инновацион усуллар тури: «Ақлий ҳужум», «Ролли ўйинлар», «Кластер», «Танқидий тафаккур», «Бумеранг», «Дебатлар», «Таққослаш», «Муаммоли ўқитиш», «6х6х6» ва бошқа амалиётда қўлланилаётган усуллар мактабдаги фан муаллимларига кўмак бераётганлиги аниқланган. Ҳар қандай педагогик жараённинг асосий мақсади таълим олувчида билим, кўникма ва малакалар элементини ҳосил қилишдир. Бу нарса ўзаро маълумотлар алмашинуви орқали рўй беради. Педагогик мулоқот жараёнидаги маълумотлар алмашинуви юқорида кўрсатилгандек замонавий педагогик технологиялар усулларини қўллаб амалга оширилмоқда. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling