O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


«АҚЛИЙ ҲУЖУМ» МЕТОДИ. «Ақлий ҳужум»


Download 7.03 Mb.
bet28/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

«АҚЛИЙ ҲУЖУМ» МЕТОДИ. «Ақлий ҳужум» методи Ж.Дональд Филлипс томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у муаммоларни ҳал қилишда кенг қўлланиладиган самарали методдир. Бу метод машғулот иштирокчиларини муаммо хусусида кенг ва ҳар томонлама фикр юритиш ҳамда ўз тасаввурлари ва ғояларидан ижобий фойдаланиш борасида маълум кўникма ҳамда малакаларни ҳосил қилишга рағбатлантиради. Бу метод гуруҳларда янги ғоялар ишлаб чиқиш самарадорлигини сезиларли даражада оширишни таъминлайди.
«Ақлий ҳужум» усули қатнашчиларни ўз тасаввурлари, мустақил фикр юритишлари, изланишлари ва ижодларидан самарали фойдаланишга ундайди. У берилган ҳар қандай муаммо, вазият, топшириқ ва вазифаларни, муаммоларни ҳал қилишда ҳамда берилган вазиятларда қандай йўл тутиш мумкин, берилган вазифани қандай усуллар орқали ечимини топиш мумкин, ушбу тўсиқни қандай бартараф қилиш каби ҳолатларнинг ечимларини топишда ўқувчиларнинг якка, жуфтликда ва гуруҳ бўлиб муҳокамалар, фикр-мулоҳазалар юритишлари натижасида ҳар қандай муаммо ва саволлару, бошқотирмаларнинг ечимларини топишда яқиндан ёрдам беради.
Исталган фан бўйича дарс машғулотларида ўтиладиган мавзуни, турли хил томонларини, қирраларини, синф ўқувчиларининг мустақил фикрлаш қобилиятларини шакллантириш, улардаги қарма-қаршиликларни кўрсата олиш, ўзаро баҳс-мунозара юритиш, мулоқотга чақириш, якка тартибда, жуфтликда ёки кичик гуруҳлардаги ўз мустақил фикрларини, муносабатларини билдириб, уни ҳимоя эта олиш, асослаб бериш, бошқа иштирокчиларни фикрини эшита олиш, дарсни якунида дарс бўйича билимни ўқувчилар томонидан қанчалик қабул қилинганлиги, ўзлаштирилганлигини билиш ва улар эгаллаган билим миқдорини аниқлаш учун ўқувчиларнинг таълим тайёргарлик даражасини баллар билан баҳолаш мақсадида «Ақлий ҳужум»ни қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Шундан сўнг ҳар бир кичик гуруҳ аъзолари ўз гуруҳларида ишлаб чиқилган ғоя ҳақида ахборот берадилар ва ўқитувчи раҳбарлигида улар хулоса қилинади.



5-шакл. «Ақлий ҳужум» методининг асосий қоидалари
1. Математика дарсларида қўлланиладиган интерфаол методлар
Бугунги кун талаби «Замонавий педагогик технология» асосида дарс ўтиш жараёнида ўқувчи ўтилган мавзу бўйича амалий машғулотлар бажариш, мавзуни дўстларига гапириб бериб, тушунтириш натижасида унинг ўзлаштириши 60-90 % ташкил этиши амалиётда синалди.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling