Тахмин ва тасдиқ методи:
Бирор янги мавзу бўйича ўқувчиларга ўз тахминлари (башоратлари) ни ёзиш таклиф этилади қуйидаги жадвал чизилади.
Тахминларни ёзгандан сўнг тақдимот ўтказилади. Янги мавзу ўрганилгандан сўнг ўқувчиларга жадвалнинг иккинчи қисмини тўлдириш таклиф этилади. Ёзиб бўлгандан сўнг ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади. Дарснинг бошида ёзган тахминлари тасдиқландими. Тахминларнинг қайси жиҳатлари тасдиқланмади.
Тоифали шарҳ
Бирор мавзу ўтилгандан сўнг ўқувчиларга дарсни мустаҳкам-
лаш босқичида қуйидаги жадвални тўлдириш таклиф этилади.
Номланиши
|
Таърифи
|
Хусусиятлари.
|
Фойдали томонлари.
|
Зарарли томонлари
|
Қўлланилиши.
|
|
|
|
|
|
|
Инсерт методи
"Инсерт" методи бу матнни белги қўйиб ўқишдир. Белгилар қуйидаги тартибда қўйилади. Ўқиш давомида тугалланган маълум мазмунга эга бўлган гап охирида (қатор охирида) қўйилади. Белгилар қуйидагича танланади.
"+" белгиси қўйилади агар ўқиганлари унча тушунарли ва янгилик ола билган бўлса, "В" белгиси қўйилади агар ўқиганлари тушунарсиз фикрига қарши бўлса, "?" белгиси қўйилади агар ўқиганлари юзасидан саволи бўлса, тушунмаса.”-” белгиси қўйилади.
Ўқитиш давомида ўқувчи қуйидаги жадвални дафтарига чизиб матн бўйича мос қисмига ёзиши лозим.
Инсерт методидан дарснинг янги мавзуни ўрганиш босқичида фойдаланиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |