O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Download 7.03 Mb.
bet35/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

Плакат бўйича тақдимот
Плакат бўйича тақдимот ўқувчи доскага чиқиб осиб қўйилган плакатдаги расмларга қараб мавзуни айтиб беради. Плакат бўйича тақдимотни ҳали янги мавзуни ўтмасдан туриб ҳам амалга ошириш мумкин.
Математик диктант
Математик диктант жуда қисқа вақтда барча синфдаги ўқувчилардан сўрашнинг йўлидир. Бунда бола мустақил ишлайди.
Диктант ёзилгандан сўнг ўқувчиларга ёзилмаган қисмига "сўроқ" белгисини қўйиш таклиф этилади, жавоблари доскага ёзилади ва ўқувчига ўз ишини баҳолаш сўралади.
Суҳбат методи
Давра суҳбати шаклида ташкил этиш яхши самара беради. Давра суҳбатини ташкил этиш учун бирор муаммоли, мавзуни айтиш керак. Ўқувчилар навбат билан фикрларини айтадилар.
Дебат (Баҳс) методи
Дебат (Баҳс) ўтказиш учун ўртага бирор муаммо танланади. Муаммога қараб ўқувчилар 3 гуруҳга ажраладилар. (ҳа, йўқ, бетараф). Муаммога “ҳа" муносабатда бўлганлар 1 гуруҳ "Йўқ" муносабатда бўлганлар 2 чи гуруҳ, “бетарафлар” 3-гуруҳ бўладилар. Навбат билан ўз нуқтаи назарини айтиб ўзини ҳимоя қилишга 1 дақиқадан вақт берилади.
Бетарафлар иккала гуруҳ ўқувчиларнинг фикрларини тинглаб ўз ихтиёрлари билан "ҳа" ёки "йўқ" деганлар гуруҳларига қўшиладилар. Ҳимоя давомида "ҳа" гуруҳидан "Йўқ" гуруҳига ўқувчилар ўтишлари мумкин ва аксинча. Дебат 7-10 дақиқа давом этиши мумкин ( фикрлар бўлса яна вақт бериш мумкин).
Ессе методи:
Ессе бу ўқувчининг ёзма баёнидир. Эссе усулидан янги мавзуни ўрганиш дарсида умумлаштирувчи такрорлаш дарсида ҳам фойдаланиш мумкин. Ўқувчиларда дарснинг мустаҳкамлаш босқичида янги олган маълумотлари ҳақида эркин фикрини ёзма баён қилиш топширилади. Ёзишга 5-7 дақиқа вақт берилади. Эсселарини тақдим қилишга ҳам вақт берилади.
Гейзер усули.
Янги ўтиладиган мавзунинг бош тушунчасини олиб айлана ёйи ичига ёзиб ундан чизиқлар чиқарилади. Бу чизиқлар давомига ўқувчи янги мавзуга доир унга маълум бўлган тушунчаларни ёзиши лозим. Янги мавзу ўрганилгандан сўнг эса янги олган тушунчаларини қизил ранг билан ёзиш таклиф этилади.




Оғзаки сўров


Оғзаки сўров методи дарсларда ҳар доим ишлатилади. Ўқувчи-ўқувчи, ўқитувчи –ўқувчи, ўқувчи–ўқитувчи орасида оғзаки савол бериб жавоб олишлар, жавоб беришлар бўлади.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling