O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Download 7.03 Mb.
bet29/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

Амалий машқ – мавзуда баён қилинган назарий билим, қоида, формулани амалда, машқлар ишлаш жараёнида қўллай олиш кўникмаси (уқуви) га эга бўлиш мақсадида ташкил қилинади. Математика дарсларининг деярли ҳаммасида амалиёт билан боғлиқ машқлар бажарилади.
Мустақил ишлаш – маълум мавзулар гуруҳи (блоки) тугагач, уларни бир тизимга солиш, мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчиларга мустақил амалий иш, фаолият билан шуғулланиш, дарслик, масалалар тўплами билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш. Масалан, мустақил иш алгебраик касрлар устида тўрт амалга оид бўлиши мумкин. Мутақил иш ёзилган варақ ҳар бир ўқувчига алоҳида берилиши мумкин. Уни ўқитувчи аввалдан тайёрлаб қўяди.
Ўқувчиларнинг жуфт-жуфт мулоқотда бўлиши - бирор мавзуга оид масалани ҳал этишда ўқувчи ўзининг бажараётган ишини ёнида ўтирган (у билан жуфтликда бўлган) ўқувчига тушунтиради. Масалан, жуфтликдаги бир ўқувчи масаланинг шарти ва саволини таҳлил қилишдан уни тўла ечишга олиб борувчи барча ишларни, мулоҳазаларни ўртоғига тушунтиради. У ўз навбатида, масаланинг ечилишини биринчи ўқувчига тушунтиради. Яъни жуфтликдаги ўқувчилар навбатма-навбат ўқитувчи вазифасини (ролини) бажарадилар.
Ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб ишлаш орқали ўргатиш – бунда синфдаги ўқувчилар гуруҳларга ажратилади. Ҳар бир гуруҳда 5-6 тадан ўқувчи бўлиши мумкин. Гуруҳдаги вазифа аниқ ва равшан қўйилиши керак. Гуруҳдаги ўқувчилар қўйилган вазифа бўйича фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлаб, умумий бир фикрга келадилар. Бу фикрни гуруҳ номидан бирор ўқувчи синфга тақдим этади.
Ўқитувчи гуруҳларнинг фаолиятини изоҳлайди ва баҳолайди. Бундай ишлашда ўқувчилар: бир-биридан ўрганадилар; ҳар гуруҳнинг нуқтаи-назарини, фикрини ҳурмат қилишга; ўз фикрлари, мулоҳазаларини асослашга, кўпчиликка етказа олишга ўрганадилар.
Ролли ўйинлар – мавзуга мос вазиятни саҳналаштириш, ролларга бўлиб ижро этиш. Режа шундай тузилиш керакки, саҳнадаги ижрочининг билим олишларига, кўникмаларни эгаллашларига ёрдам берсин. Ўқитувчи қайси мавзулар саҳналаштириш учун қулайлигини ҳар омонлама ўйлаб кўради; улар рўйхатини тузади ва аълочи ўқувчилар билан биргалашиб сценарий ёзади.
Математик диктантлар – ўқувчи билимининг баҳолашнинг жорий назорат шаклларидан бири. Бунда содда машқлар билан бир қаторда, маълум бир мавзулар мажмуасига оид атама ва тушунчаларни ўқувчининг қай даражада ўзлаштиргани аниқланади.
Танловлар – маълум бир мавзулар гуруҳи бўйича олинган билимларни, кўникмаларни текшириш, баҳолашни мақсад қилиб қўйилади. Бу тадбир савол-жавоблар мусобақаси, викторина, математик даворий газеталар, мавзу бўйича ёзилган рефератлар танлови кўринишида ўтказилади.
Конференциялар – ҳар бир чоракда ўтказилиши мумкин, уларни ҳам оралиқ назоратнинг бир тури деб қараса бўлади. Бунда ўқувчилар ўзлари мустақил ёзган ишларини синфга маъруза шаклида тақдим этадилар.
Ишлар маълум мавзуларга бағишланган бўлади. Ҳар бир синфдан бир нечта мақбул деб топилган ишлар бўйича ўқувчиларнинг мактаб математика конференциясини ўтказиш ҳам мумкин.
«Ақлий ҳужум» - танланган битти муаммо бўйича ўқувчиларни ўзаро мулоқотга, шу муаммо бўйича ижодий иш олиб боришга даъват қилиш, таклиф этиш.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling