O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti
Download 7.03 Mb.
|
MO\'M (maruzalar matni)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 19. “Мени тушун” ўйини
- 20. “Заковат ўйини”
18. "Машина одам” ўйиниБарча 6 та ёки 5, 4 тадан бўлиб ўтирган болаларга 3 дақиқа вақт берилади. Улар 3 минут давомида бирор модел, шакл, тушунчани ўртоқларига намоиш қилишни келишиб оладилар. Вақт ўтгандан сўнг ҳар бир гуруҳга навбат билан ўзларини тайёрлаган ишларини намоиш қиладилар. Қолган болалар қайси модел , шакл, тушунcа ҳақида эканлигини айтадилар. Масалан: Бир ўқувчи чиқиб, икки қўлини ёйиб кўрсатади. Болалар жавобларидан намуналар келтирамиз. 180 градусли бурчак. Симметрия, одам бошини координата текислиги деб олсак х-ўқи. 19. “Мени тушун” ўйиниа) Ўйинга 2 ўқувчи таклиф этилади. Биртаси иккинчисига қараб бирор геометрик фигурани тавсифлаб беради. 2чи ўқувчи буни нималигини топади. Агар тополмаса синфда ўтирган қолган ўқувчилардан сўралади. Кейин иккинчи ўқувчига навбат берилади. Иккинчи ўқувчи биринчи ўқувчига бирор бошқа бирон геометрик фигурани тавсифлаб беради. Биринчи ўқувчи қандай фигура эканлигини айтиши лозим. б) Ўйинда топишмоқ сифатида ёки шеърий мисралар билан бирор математик тушунча таърифланади. Болалар нима ҳақида гап борганига қараб , номини топади. 20. “Заковат ўйини”Бу ўйинни ташкил этишдан олдин, ўқувчиларга топшириқлар берилади. Шу топшириқларни аъло даражада бажариб топширган ўқувчилар ўйинга жалб этилади. Улар (6 ўқувчи) синф ўртасида қўйилган партага гуруҳ бўлиб ўтирадилар. Қолган ўқувчилар томонидан юборилган саволларга жавоб берадилар. Ўйинни бир ўқувчи олиб боради. Ўйин орасида мусиқали танаффус ҳам бўлади. Ўйин 10 босқичдан иборат бўлади. Ўйин давомида гуруҳ саволга жавоб бера олса, унга балл берилади. Агар жавоб бера олмаса балл савол берган ўқувчига берилади. Заковатбоб саволлар: 1. 3 хил рангли гуллар бор. 2 тадан нечта гулдаста ясаш мумкин? Агар 10 та ҳар хил гул берилган бўлса-чи? Жавоб: 3 45 Ечими: (агар сони учта бўлса) 2. Шахмат доскасида нечта квадрат бор? Жавоб: 204 Ечими: 12+22+32+42+52+62+72+82=1+4+9+16+25+36+49+64+204 3. Еттита икки ёрдамида юзни ҳосил қилинг? Жавоб: (222:2)-22:2=100 4. Нима сабабдан уйларнинг томини ёпишда тоқ сонда яъни 1,3,5,7 ва ҳоказо тўсиқ (болор) ташланади. Бунга физиканинг қайси қонунини асос қилиб олинган. Жавоб; Томнинг оғирлик, массалар маркази ҳисобга олинган. 5. “Заковат” сандиқчаси олиб кирилади. Сандиқчада шундай нарса борки уни греклар Геркулес (муқаддас) тош деб, хитойликлар муҳаббат тоши деб аташади. Бу тош Ўзбекистонда қандай ном билан аталади. Жавоб: Оҳанграбо (магнит). Сандиқча ичида магнит қўйилади. 6. Тўртбурчак шаклидаги тортни уч марта пичоқ билан саккизта тенг бўлакка бўлинг. Жавоб: горизантал ва вертикалига қараб торт пичоқ билан кесилади. Ўнг томондаги кесилган тортни олиб чап томондаги кесилган торт олдига қўйилади ва барчасини пичоқ билан яна бир марта кесилади ва саккизта тенг бўлак ҳосил бўлади. Бу қуйидагича олиб борилади. 7. Улуғ алломалардан бири ўзининг математикага оид асарида шундай ёзади: “Менинг ҳинд ҳисобига киритган янгилигим шулки бир рақами ёнига бир ҳалқа, яъни 0 қўйиб уни 10 деб ўқидим” Бу сатрлар кимга тегишли. Жавоб: Беруний 8. Фанга биринчи марта ўнли касрларни киритган ХV асрда Самарқандаги Улуғбек расадхонасида яшаган олим ким? Жавоб: Жамшид Коший. 9. Эрамизнинг в асрида яшаган биринчи математик олима-аёл ким? Жавоб: Гипатия. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling