O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Математика ўқитишда предметлараро алоқалар


Download 7.03 Mb.
bet22/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

Математика ўқитишда предметлараро алоқалар.Математика бошқа ўқув фанлари билан узвий алоқада. Айниқса физика, астрономия, биология, чизмачилик, кимё ва ҳоказо фанлар билан бундай боғланишларга эга, бу алоқалар предметлараро алоқалар дейилади. Математика ўқитишда бу алоқалар ҳисобга олиниши зарур. Ҳар бир математик тушунчани ўрганишда бошқа фанлардаги бунга мос тушунчалар ва билимлар мувофиқ равишда ўргатиш талаб этилади.
Масалан, тенгламаларни ўрганишда физик тушунчалар: ҳаракат, иссиқлик ва бошқа ҳодисаларни ифодаловчи тенгламалар маъносини баён этиш ва уларга доир матнли масалаларни ечиш мумкин, ёки функцияларни ўрганишда ҳам турли физик, кимёвий, биологик жараёнларни тавсифловчи функцияларга мисоллар келтириш ва уларнинг графикларини ясаш ва текширишни амалга ошириш мумкин.
Математика бошқа предметлар билан бирга ички алоқаларга эга, яъни геометрия ва алгебра орасида ҳам алоқалар мавжуд. Бундай алоқаларни, масалан, геометрия масалаларини ечишда алгебраик усулларни қўллаш ва аксинча, геометрик усуллар ёрдамида алгебраик масалаларни ҳал қилиш мумкин. Алгебрани ўқитишда геметрия билан узвийликни геометрик тасвир ва усуллардан фойдаланишда кўриш мумкин. Масалан, функция графикларни силжитишларда, функциялар хоссаларини келтириб чиқаришда геометрик усулларни қўллаш ички предметларароалоқаларни ўрнатиш учун имкон беради.


Мустақил иш топшириқлари.
1. Математика фани ривожланиш даврларини тавсифлаб беринг.
2. 5-9-синфларнинг математика бўйича давлат таълим стандартлари ўрганинг ва унинг мазмуни ҳақида гапириб беринг
3.Академик лицейларнинг математика бўйича ДТС ларини ўрганинг ва тавсифлаб беринг.
4. Касб-ҳунар коллежлари математика бўйича ДТС ларини ўрганинг ва тавсифлаб беринг.
5. Умумтаълим мактабларининг математика ўқув дастурлари и ва ўқув режалари ҳақида гапириб беринг.
6. АЛ ва КХКлар ўқув дастурлари мазмуни ва хусусииятларини гапириб беринг.
7."Математика" атамаси маъноси нимани англатади?
8.Математика фани қандай ривожланиш даврларини босиб ўтган ?
9.Математика фан сифатида қандай хусусиятларга эги ?
10.Математика ўқув предмети сифатида қандай белгиларга эга?
11.Математика ўқитиш услубияти фани кандай саволларга жавоб бериши лозим?
12.Бу фаннинг асосий вазифалари нималарни кўзда тутади ?
13.Математика бўйича давлат таълим стандарти нима ?
14.Математик таълим мақсадлари нималарни ўз ичига олади ?
15.Математика укитишнинг асосий йуналишлари нималардан иборат ?
16.Математика ўқув дастури ва ўқув режаси қандай тузилиш ва мазмунга эга?

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling