O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Download 7.03 Mb.
bet21/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

Фикрлаш навбати техологияси
Манба юзасидан ахборотни қисқача баён қилиш, вақтни тежаш, ҳар бир талаба-ўқувчига ёзма манба юзасидан мавжуд фикрини мустақил баён қилиши учун шароит яратиш, мавжуд билим ва кўникмаларни олдиндан текшириб чиқиш борасида ушбу усул муҳим малака ҳисобланади. Ушбу технологияни ўтказиш ўқитувчидан тезлик, изчиллик, тизимлилик, зукколик, эътиборлиликни талаб қилади.
Талаба-ўқувчиларга рақамлар ёзилган карточкалар тартибсиз тарқатилади (2-жадвал).

Аудитория
1-Қатор 2-Қатор 3-Қатор

1

8







15

5







12

3

19

13







21

11







17

20

10

22







2

18







23

9

16

4







24

7







6

14




Ўқитувчи синф доскасига технология мавзусини ёзади. Ҳар бир талаба-ўқувчи таклиф (фикр билдириш) сони бўйича навбати билан ўз фикрини билдириради.
Ҳар бир фикрга қолган талаба-ўқувчилар томонидан 1-5 баллгача баҳо қўйилади. Энг сўнггида юқори баллга эга талаба-ўқувчилар фикри муҳокама қилинади ва улар ижобий баҳога эга бўладилар.
Дарс компьютер хонасида ўтказилганда карточкалар компьютерларга махсус файлга жойлаштирилади. Жавоблар ёзма тарзда карточка тагига ёзилади. Сўнгра ўқитувчи компьютерига жўнатилади. Жавоблар асосида ўзига хос “чат-форум” ҳам ўтказиш мумкин. у мавзуга оид қўшимча савол-жавоб тариқасида ҳам, фикр билдириш тариқасида ҳам ўтказилиши мумкин. Бироқ, бундай иш кўп вақт талаб қфилиши туфайли, дарсдан кейин мустақил таълим соатларида ўтказиш тавсия этилади. Талабалар жавоблари албатта баҳоланиши керак.
БЛИЦ ўйин технологияси
Ушбу технология мавзуга доир ўрганилган манба ҳақидаги маълумот ҳамда фикрларни текшириш билан бирга, талаба-ўқувчини гуруҳда ишлаш қобилиятини ўстириш, жамоада ўзини кўрсата олиш ҳамда ўз фикрини ҳимоя олиш хусусиятларини шакллантиришда ҳам аҳамиятлидир. Аудитория ёки синф хонаси технология учун махсус тайёрланади. Яъни аудитория (синф) жихозлари талаба-ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб ишлаши жараёни – ўзаро мулоқотда, фикр алмашишда уларга қулай тарзда жойлаштирилади.
Талаба-ўқувчилар микрогуруҳларга бўлиб олинади: қутига микрогуруҳлар сонидан келиб чиққан холда китоб номлари ёзилган карточкалар солиб қўйилади. Ҳар бир талаба-ўқувчи биттадан карточка олади ва талаба-ўқувчилар ўз гуруҳлари бўйича махсус белгиланган стол атрофида жамланадилар. Талаба-ўқувчиларнинг ҳар бирига 4-жадвалда келтирилган (ҳаракатлар мазмуни ўрни алмаштирилган холда олдиндан ёзиб қўйилган) жадвал тарқатиб чиқилади.
Кластер усули
Бу технология услуб жихатдан ақлий хужум тенологиясига яқин бўлиб, асосан талаба-ўқувчиларнинг ўтилаётган мавзу бўйича мавжуд билим ва кўникмаларини текширишда ишлатилади. У фақат ғоялар орасидаги боғланишларни фикрлашни таъминлаш имкониятини берадиган тузилмани аниқлаб олишни талаб қилади. Бу усул талаба-ўқувчини мавзу юзасидан мавжуд билимларини тизимлаштириш ва уни тасаввур қилишга ёрдам берадиган стратегия ҳисобланади. Бу технологиядан якка холда ёки жамоада ҳам фойдаланиш мумкин.
Жамоада кластер усулидан фойдаланиш. Ўқитувчи томонидан доска марказига мавзунинг асосий термини ёзилади. Масалан: Миллий озодлик ҳаракати. Талаба-ўқувчилардан мана шу термин билан боғлиқ бўлган фикрларини айтишларини сўралади ҳамда доскага талаба-ўқувчилар фикрлари тахлилсиз ёзилиб стрелка ёрдамида асосий термин билан боғланади (7-жадвал). Фикрларга технология сўнгида ўқитувчи томонидан хулоса ясалади. Усулнинг ўзига хослиги шундаки, бунда талаба-ўқувчилар бошқа тенгдошлари фикрлари билан ҳам таниша оладилар.
Кластер усулидан талабалар мустақил иш топшириғи сифатида ҳам қўлланса бўлади. Уларга уйга вазифа сифатида электрон кўринишдаги кластер тузиб келиш топшириғи берилиши мумкин. Сўнгра кластерлар машғулот пайтида муҳокама қилиниб, энг яхишали ўқув-услубий қўлланма киритилиши мумкин. Кластерларнинг электрон нусхалари электрон дарсликка жойлаштирилиши мумкин. Шунингдек, “Ўз-ўзинги назорат қил” кабилидаги қўлланмаларда жавобсиз вариантлари келтирилиб, охирги саҳифада барча жамланган кластерлар жавоби берилиши мумкин. Компьютер хонада модул юзасидан 10-15 та кластер топшириқлари келтирилиб, талабаларга топшириқ тарзида берилиши ҳам мумкин. Хуллас, бу усулни қўллашнинг кўплаб вариантлари бор. Ахборот-коммуникацион технологияни қўллашда асосан компьютерли вариантлари маъқул бўлади.
Олий ўқув юртлари барча бакалавриат таълим йўналишларида ўтиладиган Ўзбекистон тарихи фанидан ҳар бир мавзу бўйича кластер тузиш мумкин. Бу усул талабалар билимларини мустаҳкамлашга, тушунчаларни билишга ва хотирада сақлаб қолишга ёрдам беради
Манбаларни ўрганишда жадваллардан фойдаланиш
Ўрганилаётган манба юзасидан талаба-ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини текширишда график ва жадваллардан фойдаланиш жуда самарали ҳисобланади. Зеро жадвалларни мустақил тузиш ва тўлдира олиш талаба-ўқувчини тарихий манба юзасидан билими, фикри ҳамда шахсий қарашларини қасқа равишда мукаммал ифодалай олади.
Табиийки жадваллар талаба-ўқувчининг ёши ҳамда ўрганилаётган мавзу доирасига қараб тузилади. Жадваллар тузилиш услубига кўра бир неча турларга бўлинади. Қуйида биз манба юзасидан билимларни текшириш учун жадваллардан фойдаланиш метод ва технологияларининг бир неча усулларини бериб ўтамиз.
Жадвалнинг бу кўриниши оддий кўриниш бўлиб, бунда талаба-ўқувчи жадвалнинг барча бўлимларини ўзи мустақил равишда тўлдириб боради. Жадвалнинг бу кўринишидан асосан умумий назорат тариқасида фойдаланиш мумкин.





Манба номи

Муаллифи

Ёзилган йили

Ёзилган тили

Қисқача таърифи

Мустақил изоҳ

1



















2








































Маълумки, бугунги кунда таълим муассасаларида замонавий педагогик ва ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш ўқув машғулотларида интерфаол усуллар ва инновацион технологиялардан фойдаланиш таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ана шундай инновацион технологиялардан бир ролли ўйинлар ҳисобланади. Албатта, бу технологиядан мустақил таълим машғулотида ёки дарсдан ташқари пайтда фойдаланиш тавсия этилади.


Маҳорат” кўчаси
Бу ерда ҳар бир гуруҳ жадидлар асарларидан парча ўқиб беришлари керак (мазкур шартда китоблардан фойдаланиш мумкин).
Ролли ўйинлар асосида ташкил этилган беллашувлар талабаларда билимларни пухта эгаллаш, фаолиятни ташкил этиш эҳтиёжини юзага келишига туртки беради.
Демак ўйин технологияларнинг турличадир. Бироқ уларнинг барчаси ўз мазмунига кўра ягона мақсад сари йўналтирилади.Яъни улар талабаларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш, кенгайтириш, эгаллаган назарий билимларидан амалиётда мустақил ва самарали фойдалана олиш кўникмаларни ҳосил қилиш ва уларни ижтимоий-иқтисодий муносабатларни уюштиришга тайёрлаш, ижтимоий фаолликни шакллантириш, етук ахлоқий сифатларни таркиб топтириш, теран ва соғлом фикр, кенг дунё қараш эгаси бўлган комил шахсни камол топтиришга хизмат қилади.
Муаллимлар” кўчаси
Бу ерда ҳар бир гурухнинг жадидларнинг педагогик ғоялари мазмунини қай даражада билишлари ҳамда шархлай олишлари аниқланади. Гурух аъзоларининг бу борадаги билимларини асарлар бўйича тузилган саволларга уларнинг берган жавобларини “5”балли тизим бўйича баҳолаш асосида кечади.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling