O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti
Кичик гуруҳлар билан ишлаш бўйича тавсиялар
Download 7.03 Mb.
|
MO\'M (maruzalar matni)
Кичик гуруҳлар билан ишлаш бўйича тавсиялар
1. Гуруҳ бўлиб ишлашни шошмасдан бошлаш лозим. Агар ўқувчиларда кичик гуруҳларда ишлаш тажрибаси бўлмаса, олдин жуфтликлар ҳосил қилиш мумкин. Алоҳида эътибор катта гуруҳларда ишлашга қийин мослашадиган ўқувчиларга берилади. Иштирокчилар кичик гуруҳларда ишлашга ўрганганларидан кейин, уч кишидан тузилган гуруҳларда ишлашга ўтиш мумкин. Гуруҳга беш кишидан ортиқ одам олиш мумкин эмас. 2. Гуруҳда ишлашга ўргатиш ва уни назорат қилиш лозим. Аудиторияни айланиб чиқиб, кичик гуруҳда ишлаш учун қандай кўникмалар кераклигини тушунтириш лозим. Гуруҳ иши борасида қуйидагиларга эътибор бериш лозим: * Бошқаларнинг ҳуқуқ ва фикрларини ҳурмат қилиш: гуруҳнинг ҳар бир аъзосига ўз фикрини айтиш имкони бериладими? * Муроса ва ҳамкорликка тайёргарлик. Гуруҳда ўзининг фикрини бошқаларга ўтказишга ҳаракат қилаётганлар борми? * Бошқа одамларни қўллаб қувватлаш. Гуруҳдаги турлича фикрларга қулоқ сола билиш. * Тинглаш ва ҳамкорликка тайёр бўлиш. * Бошқаларни қўллаб қувватлаш; * Тинглай билиш. * Низо. Агар гуруҳнинг бир ёки ундан ортиқ аъзоси турлича вазиятда бўлсалар, гуруҳ бу низо тўғрисида гапиришни ҳохламаяп-тими? * Коммуникатив кўникмалар. Гуруҳ аъзолари ҳамсуҳбатининг кўзига қараяпдими? 3. Гуруҳнинг ҳажмини танлаш лозим. Гуруҳнинг катта бўлиши давомида уларнинг иштирокчиларининг имкониятлари, тажриба ва кўникмалари кенгайиб боради. Кичик гуруҳларни ташкил қилиш осон бўлгани учун улар самаралироқ. Икки кишидан иборат гуруҳ – бундай гуруҳларда ахборот юқори даражада алмашиниб қарама қаршиликлар кам бўлади. Турли низо-лар бўлганда иштирокчиларнинг ҳеч бири иттифоқдошига эга бўл-майди. Уч кишидан иборат гуруҳ – бу ҳолда икки кучли ташкилот ожиз аъзони сиқиб чиқариши мумкин. Беш кишидан иборат гуруҳлар – ўқув мақсадлари учун қулай гуруҳ ҳисобланади. Фикрларнинг 2:3 мутаносибликда тақсимланиши кўпчиликни қўллаб қуввватлашни таъминлайди. Бу методика билан ишлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим: - ўқувчилар билим ва кўникмаларга эга эканликларини аниқлаш. Билимларнинг етишмаслиги аниқлаш жуда осон – топширилган вазифаларни бажаришга куч ишлатилмайди. ўзининг кўрсатмаларини максимал даражада аниқ қилиб кўрсатиш; ўқишни якка ва ҳамкорликда бирга олиб бормоқ; кичик гуруҳларда ишлаш қоида бўлмаслиги лозим; гуруҳ ичида ишлаш бошқаруви масалаларига эътиборли бўлиш; гуруҳларни шакллантириш жараёнида ўқувчиларга лақаб қўйишдан эҳтиёт бўлиш. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси бир-бирини яхши кўриб туриши лозим; Алоҳида эътибор таълимнинг ижтимоий жиҳатларига берилади. Кўрсатилган жиҳатларнинг ҳар бири гуруҳнинг самарали иши учун зарур. Асосийси, шу тариқа таълим олаётганларнинг фаолияти-ни фаоллаштириш мақсадида йўналтириб туриш. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling