O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti
Download 7.03 Mb.
|
MO\'M (maruzalar matni)
- Bu sahifa navigatsiya:
- БББ (Билардим, билмоқчиман, билиб олдим) методи.
- Кластер методи
Дарснинг бориши.
Ташкилий қисм. Гуруҳларни ташкил этиш тақдимот.________________________ Ўтган мавзуни сўраш. Таълимий ўйин________________________________ Янги мавзуни ўрганиш. Йўналтирувчи саволлар.________________________ Дарсни мустаҳкмлаш_______________________________________________ Тест ____________________________________________________________ Ребус ___________________________________________________________ Бошқотисма _____________________________________________________ Топишмоқ _______________________________________________________ Ёзма топшириқлар (сифатли, сонли, экспериментал, графикли масалалар)__________ Уйга вазифа (кузатиш учун, ўқиш учун, ясаш учун, ечиш учун, ёзиш учун)___________________________________________________________ Текширди ____________________ Имзо ________________ Сана __________ БББ (Билардим, билмоқчиман, билиб олдим) методи. Бу методни "Янги билим берувчи типидаги дарсда фойдаланиш мумкин. 1-қадам: Доскага янги мавзу ёзилади ва ўқувчилар дафтарига "Билардим" - деб ёзиб янги мавзу бўйича билганларини, ёзиш таклиф этилди. (3 дақиқа вақт берилади). Тақдимот ўтказилади. Тақдимот давомида ўқувчилар янги мавзу бўйича билганларини айтиб берадилар. Тақдимот давомида фикрларни гуруҳлар томонидан қайтиб такрорламаслик қоидасига қатъий риоя қилинади. 2-қадам: ўқувчиларга дафтарларига "Билмоқчиман: " - деб ёзиб янги мавзу бўйича нималарни билишни хохлашини ёзиш таклиф этилади. (1 дақиқа вақт берилади) Тақдимот ўтказилади. 3-қадам: ўқувчиларга дарсликни очиш ва дафтарларига "Билиб олдим" - деб ёзиб қўйиб тушуганларини ёзиш таклиф этилади. (10 дақиқа вақт берилади). Вақт ўтгандан сўнг тақдимот ўтказилади. Янги мавзу ўқувчилар томонидан айтиб берилади. Барча қадамларда ўқувчилар бир - бирини тинглаш қоидасига риоя қилинади. Ўқитувчи томонидан янги мавзу бўйича айтилмасдан қолган қисмлари ва қўшимча адабиётлардан топилган материаллардан фойдаланиб тўлдирилади. Кластер методи. Кластер инглизча сўз бўлиб (клустер) бош, бир шингил, попук маъносини англатади. Кластер - бу маълум мавзу бўйича эркин ва очиқ фикрлашнинг нотекис шаклидир. 1-қадам: Янги мавзунинг асосий тушунчаси айлана (елипс) шаклидаги чизма ичида ёзилади. Масалан янги мавзу "Квадрад" бўлса қуйидагича дафтарларига чизиш ва ёзиш таклиф этилади. 2-қадам: ўқувчиларга квадрат деганда кўз олдингизга келган фикрларни чизиқчалар ёнига ёзиш таклиф этилади. (Бунда ўқувчи расмини чизса ҳам рухсат берилади). 3-қадам: Тақдимот ўтказилади. Бунда ўқувчилар томонидан ёзилган фикрлар умумлаштириб айтиб берилади. (Гуруҳдан 1 ўқувчи спикер айтиб беради). Бу фикрларни доскада бўр ёки плакатда фломастерлар билан ёзиш мумкин. 4-қадам: Янги мавзу ўрганилади. 5-қадам: Дарсни мустаҳкамлаш босқичида ўқувчиларга қуйидаги топшириқ берилади. қ·изил рангли ручкаларингизни (яшил, қора бўлса ҳам бўлади) олиб янги ўрганилган тушунчалар билан бойитинг. 6-қадам: Гуруҳлар тақдимоти ўтказилади. Спикерлар қўшимча ёзганларни (ўқиб) айтиб берадилар. Доскада (бошқа рангли бўр билан) ёки плакатда бошқа рангли флолмастерлар билан ўқувчиларнинг қўшимча айтган фикрлари ёзиб борилади. 7-қадам: ўқитувчи умумлаштиради қўшимча адабиётлардан фойдаланган ҳолда кластерга яна қўшимча киритиши мумкин. (Бу ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ). Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling