O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti
Download 7.03 Mb.
|
MO\'M (maruzalar matni)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ролли ўйинлар.
- Нуқтаи назаринг бўлсин методи. Баҳс (Дебат) ўтказиш вақтида ўқувчи ўз нуқтаи назарида қолишга тўла ҳақлидир. Мустақил иш методи.
- Матбуот материаллардан фойдаланиш.
Баён методи.
Баён бу ўқувчининг ўрганиб бўлинган мавзуси бўйича ёддан ёзилган ишидир. Баённинҳ ҳозирги номи эссе. Топишмоқ ва шеърлар. Топишмоқлар ва шеърлардан ҳам дарсларда фойдалансак дарсимиз янада қизиқарли бўлади. Диофант( математик) ҳақида қабр тошидаги ёзув. Шеър Биродар тўхта бир дам Шу қабрнинг ёнида. Ётар унда Диофант Сўнги жой маконида Шу ерда топди унинг Узоқ умри ниҳоя Қабр тошдаги ёзув Ҳаётидан ҳикоя Болалик умрининг Олтидан бири Йигитлик дамлари 1/12 Уйланди Диофант Ва кутди фарзанд. Фарзанд орзусида Кечган йиллари. Беш йил ва умрнинг Еттидан бири Шундагина оллоҳим Етди ато бир дилбан Ота умрин ярмича Ҳаёт кўрмиш бу фарзанд Фарзанд доғи олимнинг Жигар бахринг тиғлади Айрилиқ дардида у Аччиқ-аччиқ йиғлади Ўғли вафотидан сўнг. 4 йилгина яшади. Сўнг ўзи ҳам шу қабр. Томон қадам ташлади. Қанча умр кўрибди? Шу қабрда ётган зот, Нечун унинг ишларин Ҳамон этишади ёт. Биродар беринг жавоб. Бу ишинг топар савоб. Жавоб: 84 Ечими:
Қуйидаги шеър ўқиб берилади. Болалар масалани ечадилар. Соатига 90 мил Тезлик олиб нексия Бир шаҳарга йўл олди Жавоб бергил шамсия Қайтишда у тезликни Оширди 20 мага Бормоқ келмоқ ўртача Тезлик тенгдир қанчага.
ўзини – ўзи баҳолаш методи. Математик диктант олинса ўқувчи ўзини ўзи баҳолаши мумкин. Бу учун ўқувчилар ёзиб бўлгандан сўнг ёзмай қолган қисмларига сўроқ белгисини қўйиш таклиф этилади. Доскага тўғри жавоблар ёзилади ва болага ишни текшириш таклиф этилади. Ролли ўйинлар. Гуруҳлар бўлиб ишлашда албатта ҳар бир ўқувчига 1 та ролни тақсимлаб бериш лозим. Акс ҳолда у масулиятни унчалик ҳис этмайди. Роллар қуйидагича бўлиши мумкин. 1 та ўқувчини мавзуни назарий тушунтириши лозим, 2 чиси тажрибани ўтказиши лозим, 3 чиси расмни чизиб тушунтириши лозим, 4 чиси тарихий маълумотларни ўрганиб айтиши лозим ва ҳоказо. Уларга қуйидагича ном қўйиш мумкин. - Назариётчилар - Амалиётчилар - Рассомлар - Тарихчилар Нуқтаи назаринг бўлсин методи. Баҳс (Дебат) ўтказиш вақтида ўқувчи ўз нуқтаи назарида қолишга тўла ҳақлидир. Мустақил иш методи. Бу методдан дарсларда жуда ҳам кенг фойдаланилади. Ўқувчининг масала ечиши, лаборатория ишини бажариши, эссе ёзиш, ўз тахминларини, билганларини ёзиши ва ҳоказолар ўқувчининг мустақил иши фаолиятидир. Матбуот материаллардан фойдаланиш. Ҳар бир дарсда ўқитувчи қўшимча материаллардан ва матбуот материалларидан фойдаланиши лозим. И.Каримовнинг 2005 йил 28 январда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида "Бизнинг бош мақсадимиз жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизасия ва ислоҳ этишдир" маърузасидан фойдаланиб тузилган масалалардан дарсларингизда ечиш тавсия этилади. 1 масала Амударё узра узунлиги 681 метрлик замонавий автомобил копригидан енгил автомобил 60 км/соат тезлик билан текис ҳаракатланиб ўтган болса, у коприкдан қанча вақтда ўтган? Автомобилни моддий нуқта деб олинг. 2-масала Амударё узра узунлиги 681 метрлик замонавий автомобил кўпригидан енгил автомобил 42 секундда ўтган бўлса, у кўприкдан қандай тезлик билан ҳаракатланиб ўтган? 3-масала 2005 йилда ишга туширилган Амударё узра замонавий автомобил кўприкдан енгил автомобил 42 секундда 16,215 м/с тезлик билан текис ҳаракатланиб ўтган болса, кўприк узунлигини аниқланг? 4-масала 2005 йилда ишга туширилган Амударё узра узунлиги 681 метрлик замонавий темир йўл кўпригидан 72 км/соат тезлик билан текис ҳаракатланган поезд темир йўл кўпригидан қанча вақтда ўтган? Поезднинг узунлиги 120 метрга тенг. 5-масала Поезд Амударё узра узунлиги 681 метрлик замонавий темир йўл кўпригидан 40 секундда ўтган бўлса,у қандай тезлик билан ҳаракатланган? Поезд узунлиги 120 метрга тенг. 6-масала Поезд 2005 йилда Ўзбекистонда ишга туширилган Амударё узра қурилган замонавий темир йўл кўпригидан 72 км/соат тезлик билан 40 секундда ўтган бўлса,кўприк узунлигини аниқланг? Поезд узунлиги 120 метрга тенг. 7-масала 2005 йилда ишга туширилган янги Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл магистрали Тошгузар-Деҳқонобод участкасининг узунлиги 57 кмдан иборат. Поезд қанча вақтда шу масофани 20 м/с тезлик билан текис ҳаракатланиб ўтади. Поездни моддий нуқта деб ҳисобланг. 8-масала 2005 йилда Ўзбекистонда ишга туширилган Тошгузар-Бойсуннинг узунлиги 57 кмга тенг. Поезд йўлининг шу қисмини 47,5 минутда босиб ўтган бўлса,унинг тезлигини аниқланг. 9-масала Ўзбекистонда 2005 йилда ишга туширилган Тошкент Бойсун -Қумқўрғон темир йўл магистрали Тошгузар-Деҳқонобод участкасини поезд 72 км/соат тезлик билан 47,5 минутда босиб ўтган бўлса,йўлнинг узунлиги қанча? 10-масала Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича электр поезд 5соатдан сўнг манзилда бўлади. Агар электр поезд 350 км масофани ўтган бўлса,електр поезднинг тезлигини топинг. 11-масала Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича электр поезди 70км/соат тезлик билан 350 км масофани босиб ўтса,қанча вақтда манзилга бориб етади. 12-масала Узунлиги 681`метр бўлган Амударё узра қурилган кўприкдан велосипедчи 8 м/с тезлик билан ҳаракатланиб ўтса, қанча вақтдан сўнг дарё соҳилидан ўтади? 13-масала Трактор 2,5м/с тезлик билан Амударё Узра узунлиги 681 м лик автомобил кўприкдан ўтган. Икки соҳил орасидаги масофани трактор қанча вақтда босиб ўтади? 14-масала Амударё узра узунлиги 681 метрлик кўприкдан автомобил 15 м/с тезлик билан босиб ўтди. Автомобил қолган қисмини 17сда босиб ўтди. У бутун йўл давомида қандай ўртача тезлик билан ҳаракат қилган? 15-масала Поезд Тошгузар-Деҳқонободгача бўлган 57км масофанинг ярмини 25м/с тезлик билан босиб ўтган. Поезднинг бутун йўл давомидаги ўртача тезлигини топинг. 16-масала Автомобил Амударё узра узунлиги 681 м бўлган кўприкдан 54 км/соат тезлик билан текис ҳаракатланиб ўтди.Унинг кўприкдан ўтиш вақтини анигланг. 17-масала Отлиқ Амударё узра узунлиги 681 м бўлган кўприкдан 4м/с тезлик билан ҳаракатланган. Кўприкдан қанча вақтда ўтган? 18-масала Иккита отлиқдан бири Амударё узра узунлиги 681м бўлган кўприкни 45 с давомида,иккинчиси эса 50 с да босиб отди.Отлиқлар қандай ўртача тезлик билан ҳаракатланган? Тезликларни таққосланг. 19-масала Тошгузар-Деҳқонобод участкасида ҳаракатланаётган поезд тезлигини 20 с да 72 дан 54км\соат гача камайтирди. Тезликнинг вақтга боғланиш формуласи Вх(т) ни ёзинг ва бу боғланиш графигини чизинг. 20-масала Амударё узра узунлиги 681 м бўлган кўприкдан АБ йўналиш бўйича 54 км/соат тезлик билан мототсиклчи йўлга чиқди. Худди шу пайтда кўприк охиридан (Б пунктга) мототсиклчининг ҳаракат йўналишида 5м/сек тезлик билан велосипедчи ҳам ҳаракат қила бошлади. Амударё кўпригининг бошидан қандай масофада мототсиклчи велосипедчини қувиб етади? Мототциклчи ва велосипедчини моддий нуқта деб олинг. Download 7.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling