O ’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi Samarqand davlat universiteti


Тушунчалар асосида башорат қилиш методи


Download 7.03 Mb.
bet32/99
Sana18.09.2023
Hajmi7.03 Mb.
#1680841
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   99
Bog'liq
MO\'M (maruzalar matni)

Тушунчалар асосида башорат қилиш методи
Янги мавзу бўйича асосий тушунчалар тўртбурчак шаклида чизилганлар ичида ёзилади. Масалан. Мавзу. “Хонанинг ҳажмини аниқлаш” бўлсин. Қуйидаги тушунчалар ёзилади.

O’lchov lentasi

Ўқувчи ўзининг тахмин яъни башоратларини ёзади.


Зиг - заг (ажурли арра),
"Ажурли арра" (ажур сўзи франтсузча "ажоур" сўзидан олинган бўлиб "бир ёқдан иккинчи ёққа ўтган, икки томони очиқ" деган маънони англатади) методидан дарснинг "Янги мавзуни ўрганиш" босқичида фойдаланиш мумкин. қуйидаги қадамлар билан ўқувчилар фаолияти ташкил этилади.
1-қадам: Гуруҳ бўлиб ўтирган барча ўқувчиларни (6 тадан)
рақамлаймиз. 1,2,3,4,5,6
2-қадам: Дарсликни очиб 1 рақамли ўқувчилар мавзунинг 1-қисмини, 2 рақамли ўқувчилар мавзунинг 2- қисми ва ҳоказо 6 рақамли ўқувчилар мавзунинг 6 -қисмини ўқиш таклиф этилади. (Мавзу матнини қисмларга бўлишни ўқитувчи олдиндан мўлжаллаб
қўяди). Ўқиш ва дафтарига қайд қилиш учун 5 дақиқа вақт берилади.
3-қадам: ўқиш ва дафтарларига билиб олганларини қайд қилиш учун берилган вақт тугагандан сўнг 1 рақамлилар 1- гуруҳга, 2 рақамлилар 2- гуруҳга ва ҳоказо 6 чи рақамли ўқувчилар 6 чи гуруҳга бирлашишлари сўралади. Уларга янги мавзунинг ўзига тегишли қисми бўйича фикр алмашишга яна 5 дақиқа берилади. Ҳар бир гуруҳдан 1 та спикерни тақдимотга чиқиши учун тайёрлашлари лозим.
4-қадам: Навбат билан бир гуруҳдан 1 ўқувчи (спикер) чиқиб янги мавзунинг 1-қисми ҳақида, 2 гуруҳдан 1 ўқувчи (спикер) чиқиб янги мавзунинг 2- қисми ҳақида ва ҳоказо 6 чи гуруҳдан 1 ўқувчи янги мавзунинг 6- ажратилган қисми ҳақида сўзлаб беради.
5-қадам: ўқитувчи томонидан янги мавзу тўлдирилади. Тўлдиришда ўқитувчи қўшимча адабиётлардан, интернетдаги янги мавзуга доир материаллардан, матбуот материалларидан фойдаланади.
Савол - жавоб методи:
Саволлар 3 хил бўлади:
1. Йўналтирувчи 2. Маълумот берувчи
3. Эсга келтирувчи
Савол - жавоб методидан ўтган мавзуни сўраш ва янги мавзуни мустаҳкамлаш босқичида фойдаланиш яхши самара беради. Савол - жавоб методидан фойдаланган ҳолда дидактик (таълимий) ўйинлардан фойдаланилса таълимда самарадорлик (ўқувчилар фаоллиги) ошади.
Бу ўйинлардан бири - "·қўстингни топ" ўйинидир. Ўйинни ташкил этиш учун ўтган мавзуга доир ўқувчилар сонига қараб савол - жавоб карточкалари тайёрланади. Барча ўқувчиларга бу карточкалар тарқатилади. Шовқин бўлмаслиги учун бир бошдан саволларни ўқиш таклиф этилади. Саволни эшитган барча ўқувчилардан биртасига шу саволнинг жавоби бор у айтиши лозим. Дарсда шундай ҳолатлар бўладики ҳеч кимдан садо чиқмайди унда бошқа саволга ўтилади. Ўйин охирида кимга жавоб карточкаси қолганлиги аниқланади ва бу қайси саволнинг жавоби эканлиги ўқитувчи ва ўқувчилар ёрдамида топилади. Савол - жавоб методидан "балиқ ови" ўйинида ҳам фойдаланиш мумкин. Балиқчалар шакли картон қоғозидан тайёрланади, магнит, ип ва таёқчадан қармоқ тайёрланади. Балиқчаларга савол ёзилади. Картонга скрипка боғлаб қўйилади. Бирор совғадан бўшаган каробка олинади, унга балиқчалар солинади. Ўқувчилар навбат билан келиб қармоқ ташлаб балиқни овлайди ва саволга жавоб беради. Савол - жавоб методидан баҳс давомида ҳам фойдаланиш мумкин. Ўртага савол муаммо тарзида ташланади. Ўқувчилар бу саволга муносабат билдирадилар. Тўғри жавобни топишга ҳаракат қиладилар.
Кубик методи
Кубик методидан дарсни мустаҳкамлаш вақтида фойдаланса яхши натижа беради. 1 қадам: ўқувчиларга мавзу ўтилгандан сўнг унга бирор тушунча шаклланади. Шаклланган тушунчани (катталлик, асбоб, ўлчов бирлиги) қуйидагича ёзиш таклиф этилади.
1. Тасвирланг
2. Таққосланг
3. ўхшатинг
4. Таҳлил қилинг
5. Ишлатинг
6. Фойдали ва зарарли томонлари.

Download 7.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling