Синквейн методи.
Синквейн французча сўз бўлиб "беш" деган маънони билдиради. ўқувчиларга дарсни мустаҳкамлаш босқичида бирор математик катталик, асбоб, ҳодиса номи, математик олимни қуйидагича беш қаторли мисрага солишни таклиф этиш лозим.
От (1 сўз)
Сифат (2 сўз)
Феъл (3 сўз)
Ибора (гап билан таърифи берилади)
Синоним (1 сўз ёзилади, отга ёзилган сўз билан маъноси бир хил бўлсин).
Бинар методи
Бу методдан ҳар кунлик дарсда фойдаланиш мумкин. "Би" олд қўшимчаси 2 маъносини билдиради. Бинар - жуфт бўлиб ишлашдир.
Охирги сўзни менга қолдиринг.
Бу методдан дарсда бирор муаммони ҳал қилишда фойдаланиш мумкин. Барча ўқувчилар муаммога муносабатларини билдирадилар. Охирги айтган ўқувчининг муносабати қабул қилинади.
Венн диаграммаси.
Бу метод ўқувчини катталикларни қиёслашга ундайди. қуйидагидай доиралар чизилади. Иккита катталик таққосланади. Бир хил жиҳатлари ўртада (айланалар кесишган қисмида ёзилади. Ўзига хос жиҳатлари айланада ёзилади
Бурчаклар методи.
Бурчаклар методидан фойдаланиш йўли қуйидагича: 4 та бурчакка мавзуга доир 4 та жиҳоз қўйилади. Ўқувчилар рақамланади. 1,2,3,4 деб. Гуруҳлар ташкил этилгандан сўнг 1 гуруҳ 1 деб қабул қилинган бурчакка боради ва ҳоказо 4 гуруҳ деб қабул қилинган бурчакка боради. Бурчаклардаги жиҳозларни олиб улар ҳақида фикр алмашадилар ва тақдим қиладилар. Жиҳозларга қараб ўзларига ном танлайдилар. Дарс мавзусига қараб бурчакларга математикнинг расми, асбоб- анжомлар,матбуот материаллари, компютер техникасини қўйиш мумкин. Юқорида ёзилганимиздек гуруҳларга ажратгандан сўнг ўқувчилар бурчакларга бориб қўйилган муаммони ҳал қиладилар. Бунга 5-10 дақиқа вақт берилади. Вақт ўтгандан сўнг тақдимот ўтказилади. Компютер техникаси олдига борган ўқувчилар шу мавзунинг электрон версиясини ўрганиб ўқувчиларга тақдим қилишлари лозим.
Лимерик методи.
Ўқувчиларга бирор мавзу бўйича қуйидаги саволларга жавоб бериш таклиф этилади.
1. Ким, қаердан
2. қандай, қанақа.
3. Нима содир бўлди?
4. Нима билан тугади?
Мозаика методи.
Мозаика сўзининг маъноси бўлаклардан йиғиб бутун ҳосил қилишдир. Бу усулдан фойдаланиш учун олдиндан карточкаларга сўзлар ёзилиши керак. Ўқувчи сўзлар кетма - кетлигини топиб қўйиб гап ясаши лозим. Математикадаги қонун, қоидаларнинг сўзларини алоҳида карточкаларда ёзиш мумкин. ҳар бир қоида, қонун сўзлари ёзилган карточкалар алоҳида конвертда сақланиши лозим. Расмларни ҳам қирқиб бўлаклаб қўйилса ўқувчи йиғиб расм ҳақида гапиради. Гуруҳларни ҳам мозаика методидан фойдаланиб ташкил этиш мумкин.
Бошқотирма.
Бу кенг тарқалган метод ҳисобланади. Аслини олсак бу ҳам савол-жавоб методи, лекин бунда савол оғзаки берилса жавоб ёзма доска ёки дафтарига ёзилади. Сўзлар кичкина-кичкина чизилган тўртбурчакларда ёзилади. Бошқотирмадан ўтган мавзуни сўрашда, янги мавзунинг "мавзусини" келтириб чиқаришда, дарсни мустаҳкамлаш мақсадида кенг фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |