Оао "сибур-нефтехим"


Аппаратлар ва қувурўтказгичлар биринчи навбатда суюлтирилган углеводородлардан бўшатилишини ёдда тутиш лозим


Download 0.79 Mb.
bet35/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49
Bog'liq
пуск

Аппаратлар ва қувурўтказгичлар биринчи навбатда суюлтирилган углеводородлардан бўшатилишини ёдда тутиш лозим.
Зарур бўлганда ускунани азот билан пуфлаб тозалаш ва унда азотнинг 50 kРа атрофидаги ортиқча босимини бир маромда ушлаб туриш керак.


8.5.2 Совуқ секцияни авария ҳолатида тўхтатиш


8.5.2.1 Умумий қоидалар
Қурилмани ишлатиш жараёнида авария ҳолатлари қуйидаги сабаблар натижасида вужудга келиши мумкин:
- хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан йўл қўйилган хатолар;
- алоҳида ускуна ёки бутун тизимнинг ишдан чиқиши;
- энергия ташувчлар беришни тўхтатилиши;
- аппаратлар ва қувурўтказгичларнинг зичланганлигини бузилиши ва бошқалар.
Авария ҳолатлари қурилмага хизмат кўрсатувчи ходимлар ва ускуналарни ҳимоя қилиш учун, тезкор ва ўзаро келишилган ҳаракатларни талаб қилади.
Авария ҳолатларига алоқадор бўлган умумий тавсиялар.

  1. Кўпчилик авария ҳолатларининг вужудга келишида машъалага тушадиган нагрузка сезиларли даражада ортади, хом ашё ва ишлаб чиқариш маҳсулотлари ёниб кетади, бундан ташқари ёниш маҳсулотлари билан атроф-муҳит ифлосланади. Бу салбий омилларни камайтириш учун:

- углеводородларни буғлатиш учун (буғлаткичлар, ребойлерлар) бериладиган иссиқлик оқимла-рини минимал даражагача ёки бутунлай қисқартириш лозим;
- тартибга солиш ва сақловчи клапанларнинг ўз вақтида ёпилишини назорат қилиш, зарур бўлса қўшимча таъсир этиш лозим;
- тўлиқроқ ёнишини таъминлаш учун машъала мосламасининг каллагига бериладиган буғ миқдо-рини кўпайтириш керак.
2. Авария ҳолати бартараф қилингандан кейин, авария сабаблари батафсил таҳлил қилиниши ва тегишли хулосалар чиқарилиши лозим. Авария сабабларини аниқламасдан ва уларнинг қайтари-лишини олдини олиш учун тегишли чоралар кўрмасдан, қурилмани қайта ишга тушириш мумкин эмас.
3. Компрессор ускуналари ва насос ускуналарининг бир қисмини ишдан чиқишини олдини олиш учун, агрегатлар совугунга қадар мойлаш ва зичловчи мойларни айлантиришни тўхташига йўл қўйиб бўлмайди.
4. Авария ҳолатида, қурилманинг вужудга келган вазият қамраб олган бўлимларини ўз вақтида ва моҳирона тўхтатиш лозим.

  1. Ишлатиш параметрларининг руҳсат этилган қийматлардан ортиб кетиши натижасида, аппаратлар ва қувурўтказгичларни бузилишдан ҳимоялаш ва хизмат кўрсатувчи ходимларни шикастланиш ва заҳарланишдан муҳофаза қилиш учун кўзда тутилган блокировкалар, доим соз ва уланган ҳолатда бўлиши лозим.

  2. Бўлимлар ва алоҳида ускуналарни хавфсиз ҳолатга ўтказиш учун кўзда тутилган авария ҳолатида ажратиш тизимлари (ААТ), доим соз ҳолатда бўлиши лозим.




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling