Оао "сибур-нефтехим"


Download 0.79 Mb.
bet37/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49
Bog'liq
пуск

8.5.2.3 Хом ашёнинг бевосита оқимини тўхтатилиши


Қурилмага табиий газ беришни 30 минут давомида тўхтатиш пиролиз печлари ва пиролиз гази компрессорини, демак совуқ секцияни тўхтатишни талаб қилмайди. Бу вақтда этан хом ашёсининг етмаган қисми ГАҚ деметанизаторининг “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимида олдиндан тўпланган суюлтирилган этан билан тўлдирилади.
Табиий газ оқимининг бундан ортиқ вақтга тўхтатилиши пиролиз печига юбориладиган этаннинг етишмовчилигига ва бунинг натижасида “Совуқ секцияга бериладиган пиролиз гази оқимининг тўхтатилиши” вазиятининг вужудга келиши ва совуқ секциянинг тўхтатилишига олиб келади.
Пиролиз гази компрессорининг тўхтатилиши совуқ секциянинг совуқ блокида босимнинг пасайишига ва ҚЦА қурилмасини иш режимининг бузилишига (таркибида водород бўлган газ босимининг паст бўлиши натижасида) ва пиролиз газининг конденсатланишига олиб келади. Шунинг учун:

  1. ЕА-1404С иссиқлик алмашгичдан кейин оқимни машъалага чиқариб ва қўлда бошқариладиган арматурани ёпиб, ЭЭФ ни гидридлаш бўлимидан DA-1402 кондицион этиленни ажратиб олиш колоннасига чиқаришни тўхтатиш лозим. ЭЭФ PV-14002 “НЁ” клапан орқали машъалага ташланади.

  2. FV-14006 “НЁ” тартибга солиш клапани воситасида гидридлаш бўлимига водород беришни тўхтатиш керак.

  3. ҚЦА қурилмасини нормал шароитда тўхтатиш лозим (агар қурилма "хом ашё газининг киришдаги паст босими" блокировкаси бўйича тўхтатилмаган бўлса).

  4. Суюлтирилган углеводородларни FA-1301, FA-1302 ва FA-1303Х сепараторлардан DA-1301 деметанизаторга чиқариш йўлидаги тартибга солиш клапанларини ёпиш керак.

  5. Таркибида водород бўлган газни регенерация ва ёнилғи гази тизимларига чиқариш йўлларидаги PV-13007 “НЁ” тартибга солиш клапанини ёпиш керак.

  6. Совуқ блок тизимидаги босимни РС-13007 назорат асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш лозим.

  7. FA-1403 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимидан пуфлаб тозалаш маҳсулотларини пиролиз гази компрессори тизимига чиқариш йўлини тўсиб қўйиш лозим. FV-14019 ”НЁ” тартибга солиш клапанини ёпиш керак.

  8. DA-1402 колоннани “ўзига” ишлаш режимига ўтказиш лозим.

Совуқ блокнинг сепараторларидан бериладиган суюлтирилган углеводородлар оқимларининг тўхтатилиши метансизлантириш (деметанизация) бўлимини тўхтатиш заруриятига олиб келади, бунинг учун:

    • GА-1301&S флегма ва GА-1302&S куб суюқлиги насосларини узиб қўйиш;

    • DA-1401 деэтанизаторни таъминлаш йўлларидаги (FV-13001 ”НЁ” ва FV-13002 ”НЁ”) ва метанни регенерация гази тизимига чиқариш йўлидаги (PV-13008 ”НЁ”) тартибга солиш клапанларини ёпиш;

    • PC-13008 асбобининг кўрсаткичлари бўйича деметанизатор тизимидаги босимни назорат қилиш кифоя қилади.

DA-1401 колоннани таъминлаш оқимларининг тўхтатилиши этансизлаштириш (деэтанизация) бўлимини тўхтатиш заруриятига олиб келади, бунинг учун:

  • GА-1401 флегма насосини узиб қўйиш;

  • қуйидаги:

  • ребойлерга буғ бериш йўлидаги FV-14004 ”НЁ”;

  • тўплагичдан конденсатни чиқариш йўлидаги LV-14001 ”НЁ”;

  • куб маҳсулотини ёнилғи тизимига чиқариш йўлидаги LV-14005 ”НЁ”;

  • ЭЭФ ни гидридлаш бўлимига чиқариш йўлидаги FV-14003 ”НЁ”;

  • ЕА-1403 конденсаторга пропан совутиш агенти бериш йўлидаги тартибга солиш клапанларини ёпиш кифоя қилади;

  • деэтанизатор тизимидаги босимни назорат қилиш лозим.

ЭЭФ ва водород оқимларининг тўхтатилиши ацетиленни гидридлаш бўлимини автоматик тарзда тўхтатилишига олиб келади. Фақат:

  • ЕА-1405 иситкичга буғ бериш йўлидаги TV-14001 ”НЁ”;

  • FA-1405 тўплагичдан конденсатни чиқариш йўлидаги LV-14003 ”НЁ” тартибга солиш клапанларини ёпиш ва ишчи конвертердаги температурани назорат қилиш кифоя қилади.

Гидридлаш бўлимининг тўхтатилиши ва DA-1402 да ортиқча суюлтирилган ЭЭФ нинг мавжуд бўлмаслиги “яшил мой” ни сепарациялаш бўлимининг тўхтатилишига олиб келади, бунинг учун:

  • GА-1402 насосни узиб қўйиш;

  • FA-1402 га суюлтирилган ЭЭФ бериш йўлидаги LV-14004 ”НЁ” тартибга солиш клапанини ёпиш;

  • GА-1402 насосларнинг хайдаш йўлидаги FV-14013 ”НЁ” тартибга солиш клапанини ёпиш кифоя қилади.

Деэтанизатор ва "яшил мой" ни сепарациялаш бўлими тўхтатилганда, полимерлаш ингибитори бўлимини ишлатишнинг ҳожати қолмайди. Уни тўхтатиш учун GА-1410Х ишчи насосни тўхтатиш кифоя қилади.
GВ-1501 пропан ва GВ-1601 этилен компрессорлари иш режимида қолади.
Кондицион этиленни буғлатиш бўлими ЕА-1411 буғлатгич орқали ишлаш режимига ўтказилади (агар полиэтилен цехи тўхтатилмайдиган бўлса). ЕА-1318 буғлаткич орқали бериладиган оқим тўхтатилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling