Оао "сибур-нефтехим"


ҚЦА қурилмасининг ишдан чиқиши


Download 0.79 Mb.
bet39/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   49
Bog'liq
пуск

8.5.2.8 ҚЦА қурилмасининг ишдан чиқиши


ҚЦА қурилмасининг ишдан чиқиши, ацетиленни гидридлаш бўлимига водород беришни тўхтатилишига олиб келади.
Бу вазиятда:

  • ЭЭФ га водород бериш йўлидаги тартибга солиш ва узгич клапанларни ёпиш керак;

  • ЕА-1404С иссиқлик алмашгичдан кейин оқимни машъалага ўтказиб ва қўлда бошқариладиган арматурани ёпиб, ЭЭФ ни гидридлаш бўлимидан DA-1402 кондицион этиленни ажратиб олиш колоннасига чиқаришни, дарҳол тўхтатиш лозим.

FA-1403 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимидан пуфлаб тозалаш маҳсулотларини пиролиз гази компрессори тизимига чиқариш йўлини тўсиб қўйишни ёддан чиқармасдан, DA-1402 колоннани "ўзига" ишлаш режимига ўтказиш лозим.
“Яшил мой” ни сепарациялаш бўлимининг тўхтатиш лозим, бунинг учун:

  • - GА-1402 насосларнинг хайдаш йўлларидаги тартибга солиш клапанларини ёпиш кифоя қилади.



8.5.2.9 Ацетилен конверторининг назоратдан чиқиши



  • ЭЭФ таркибидаги ацетилен миқдори юқори бўлганда ва;

  • катализаторнинг температураси бўйича ацетилен конвертери назоратдан чиқиши мумкин.

Гидридланган ЭЭФ нинг таркибидаги ацетилен миқдорининг қониқарли таҳлил натижаларини олиш билан, конвертернинг нормал иш режимини тиклаш жараёни, одатда узоқ муддат давом этмайди ва совуқ секцияни тўлиқ тўхтатилишини талаб қилмайди.
Кондицион этиленни ажратиб олиш бўлимини ацетилен билан ифлосланишини олдини олиш учун, ЕА-1404С иссиқлик алмашгичдан кейин оқимни машъалага ўтказиб ва қўлда бошқариладиган арматурани ёпиб, ЭЭФ ни гидридлаш бўлимидан DA-1402 кондицион этиленни ажратиб олиш колоннасига чиқаришни, дарҳол тўхтатиш лозим.
FA-1403 “хўллаш” суюқлиги (орошение) сиғимидан пуфлаб тозалаш маҳсулотларини пиролиз гази компрессори тизимига чиқариш йўлини тўсиб қўйишни ёддан чиқармасдан, DA-1402 колоннани "ўзига" ишлаш режимига ўтказиш лозим.
“Яшил мой” ни сепарациялаш бўлимининг тўхтатиш лозим, бунинг учун:

  • GА-1402 насосни узиб қўйиш;

  • - FA-1402 га суюлтирилган ЭЭФ бериш;

  • GА-1402 насосларнинг хайдаш йўлларидаги тартибга солиш клапанларини ёпиш кифоя қилади.

Реакторнинг ичидаги температура, бошқариб бўлмайдиган тарзда, кўтарилишни бошлаганда:

  • тартибга солиш ва узгич клапанларни ёпиб, дарҳол водород беришни тўхтатиш лозим;

  • ЕА-1404 А,В,С ва ЕА-1405 иситкичларни четлаб ўтган ЭЭФ йўлининг байпасидаги тартибга солиш клапанини бир неча ҳаракат билан ёпиш лозим;

  • зарур бўлса ЕА-1405 га бериладиган буғ миқдорини қисқартириш ёки бутунлай тўхтатиш;

  • температура ~130 °С дан кўтарилиб кетганда, РВ-14000А тугмача (кнопка) ни босиш билан I-1401 блокировка (DC-1401 A/B ацетилен конвертерини тўхтатиш) ни активлаш ва конвертерни азот билан пуфлаб тозалашни, йўлга қўйиш лозим.



8.5.2.10 Пропан компрессорининг ишдан чиқиши


Пропан совутиш агенти компрессорининг ишдан чиқиши этилен совутиш агенти компрессорининг мажбурий тўхтатилишига, пропан ва этилен совутиш циклларининг тўхтатилишига, цехнинг ва, албатта совуқ секциянинг тўлиқ тўхтатилишига олиб келади.
Пиролиз гази компрессорини бешинчи поғонасининг хайдаш қисмидан оқимни машъалага ўтказиб, иссиқ секциядан совуқ блокга пиролиз гази беришни тўхтатиш ва совуқ секцияни тўхтатишни амалга ошириш лозим.
Мазкур ҳолат "Совуқ секцияга бериладиган пиролиз гази оқимининг тўхтатилиши" ҳолати сифатида баҳоланади. Бўлимларни тўхтатиш кетма-кетлиги ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаракатларининг тартиби 8.5.2.3 "Хом ашёнинг бевосита оқимини тўхтатилиши" бўлимида баён этилган.
Аммо, мазкур ҳолат совуқ секцияни тўлиқ тўхтатилиши бўлгани учун, бир қатор қўшимча операцияларни бажариш лозим:

  • пропан совутиш цикли тизимидаги барча тартибга солиш клапанларини ёпиш лозим;

  • этилен совутиш цикли тизимидаги барча тартибга солиш клапанларини ёпиш лозим;

  • DA-1402 этилен колоннасини тўлиқ тўхтатиш лозим, бунинг учун флегма насосини узиб қўйиш кифоя қилади.




Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling