Оао "сибур-нефтехим"


Электр таъминоти тизимининг ишдан чиқиши


Download 0.79 Mb.
bet41/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   49
Bog'liq
пуск

8.5.2.13 Электр таъминоти тизимининг ишдан чиқиши
Турли электр двигателларда, маълум вақт ушлаб туриш релесида белгиланганидан ортиқ вақтга, ташқаридан электр энергияси билан таъминлаш тўхтатилганда, электр билан таъминлаш тизимининг умумий ишдан чиқиши содир бўлади. Бу цехнинг бутунлай тўхташига, демак совуқ секцияга пиролиз гази беришни ҳам тўхтатилишига олиб келади.
Совуқ секцияда:

  • барча ишчи насослар тўхтайди;

  • ҚЦА қурилмаси “хом ашё газининг паст босими” блокировкаси бўйича тўхтайди;

  • пропан компрессори “айланма сувнинг паст босими” блокировкаси бўйича тўхтайди;

  • этилен компрессори “юқори хайдаш босими” блокировкаси бўйича тўхтайди;

  • сферадан буғлатиш бўлимига кондицион этилен берилиши тўхтайди.

Электр билан таъминлаш тизимининг умумий ишдан чиқиши содир бўлган вазият тез ривожланади ва шунинг учун авария ҳолатида шошилинч тўхтатиш бўйича операцияларни амалга оширишда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг юқори касбий тайёргарлигини ва алоҳида эътиборини талаб қилади.
Биринчи навбатда:

  • DA-1402 этилен колоннасини, унга таркибида катта миқдорда ацетилен бўлган ЭЭФ келиб тушишидан ажратиш лозим (оқимни машъалага ўтказиб, ЕА-1404С дан кейин оқим йўлидаги қўлда бошқариладиган арматурани ёпиш керак);

  • DA-1401 деэтанизаторнинг ЕА-1401 ребойлерига ва гидридлашдан олдин ЕА-1405 ЭЭФ иситкичига буғ беришни тўхтатиш лозим.

Мазкур ҳолат "Совуқ секцияга бериладиган пиролиз гази оқимининг тўхтатилиши" ҳолати сифатида баҳоланиши мумкин. Бўлимларни тўхтатиш кетма-кетлиги ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаракатларининг тартиби 8.5.2.3 "Хом ашёнинг бевосита оқимини тўхтатилиши" бўлимида баён этилган.
Мазкур вазиятда тўхтатиш, совуқ секция учун тўлиқ тўхтатиш ҳисоблангани учун, бир қатор қўшимча операцияларни бажариш керак:

  • пропан совутиш цикли тизимидаги барча тартибга солиш клапанларини ёпиш;

  • этилен совутиш цикли тизимидаги барча тартибга солиш клапанларини ёпиш;

  • DA-1402 этилен колоннасини тўлиқ тўхтатиш лозим, бунинг учун флегма насосини тўхтатиш етарли бўлади.

Тизимлардаги босим ва температурани узлуксиз назорат қилиш керак.
Схема ва ускуналарни яқин вақт ичида ишга туширишга тайёрлаш лозим.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling