8.5.2.14 НЎА ҳавоси беришни тўхтатилиши
НЎА ҳавоси бериш тўлиқ тўхтатилганда қурилманинг тартибга солиш ва узгич клапанлари максимал хавфсиз ҳолатга ўтадилар. "НО" (нормал очиқ) тузилишга эга бўлган клапанлар тўлиқ очилади, "НЁ" (нормал ёпиқ) тузилишга эга бўлганлари эса тўлиқ ёпилади, ёки сўнгги белгиланган ҳолатда қолади.
НЎА ҳавоси беришни тўхтатилиши цехнинг бутунлай тўхташига, демак совуқ секцияга пиролиз гази беришни ҳам, тўхтатилишига олиб келади.
Юкори босимли буғ мавжуд бўлмаганлиги сабабли пропан ва этилен компрессорларини тўхтатиш лозим.
Мазкур ҳолат "Совуқ секцияга бериладиган пиролиз гази оқимининг тўхтатилиши" ҳолати сифатида баҳоланиши мумкин. Бўлимларни тўхтатиш кетма-кетлиги ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаракатларининг тартиби 8.5.2.3 "Хом ашёнинг бевосита оқимини тўхтатилиши" бўлимида баён этилган.
8.5.2.15 Совутиш суви беришни бутунлай тўхтатилиши
Совутиш суви беришни тўхтатилиши цехнинг бутунлай тўхташига, демак совуқ секцияга пиролиз гази беришни ҳам, тўхтатилишига олиб келади.
Агар ўз вақтида қўлда узиб қўйилмаса пропан компрессори “айланма сувнинг паст босими” блокировкаси бўйича тўхтайди, сўнгра (агар ўз вақтида қўлда узиб қўйилмаса) этилен компрес-сори “юқори хайдаш босими” блокировкаси бўйича тўхтайди.
Мазкур ҳолат "Совуқ секцияга бериладиган пиролиз гази оқимининг тўхтатилиши" ҳолати сифатида баҳоланиши мумкин. Бўлимларни тўхтатиш кетма-кетлиги ва хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳаракатларининг тартиби 8.5.2.3 "Хом ашёнинг бевосита оқимини тўхтатилиши" бўлимида баён этилган.
Мазкур вазиятда тўхтатиш, совуқ секция учун тўлиқ тўхтатиш ҳисоблангани учун, бир қатор қўшимча операцияларни бажариш керак:
пропан совутиш цикли тизимидаги барча тартибга солиш клапанларини ёпиш;
этилен совутиш цикли тизимидаги барча тартибга солиш клапанларини ёпиш;
DA-1402 этилен колоннасини тўлиқ тўхтатиш лозим, бунинг учун флегма насосини тўхтатиш етарли бўлади.
Тизимлардаги босим ва температурани узлуксиз назорат қилиш керак.
Схема ва ускуналарни яқин вақт ичида ишга туширишга тайёрлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |