Оао "сибур-нефтехим"


ЕА-1401,S ребойлерларни заҳирадагисига ўтказиш


Download 0.79 Mb.
bet45/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
пуск

8.6.3 ЕА-1401,S ребойлерларни заҳирадагисига ўтказиш

DA‑1401 деэтанизаторни, заҳира ребойлерининг қувурлар ҳудуди полимерлардан тозалан-гандан кейин, ишга тушириш учун тайёрланиши, яъни:



  • корпус бўйича босим остида синалиши;

  • ҳаво кислородидан, азот билан пуфлаб тозаланиши;

  • тиқин (заглушка) лар ўрнатилган жойлар босим остида синалиши;

  • азотдан углеводородлар билан пуфлаб тозаланиши лозим.

Заҳирадагисига ўтказишда, заҳира ребойлер ишлаб турганига параллел тарзда ишга туширилади ва фақат шундан кейин ишлаб турган ребойлер тўхтатилади.

8.7 Ацетилен конвертерини регенерациялаш тартиби (процедура)





  1. HS-14009A ёки HS-14009В ни “байпас” ҳолатига ўтказиш лозим. Бунда I-1401 блокировка DC-1401Х реактор учун байпас ҳолатига ўтади.

  2. PSV-1407А ёки PSV-1407В сақловчи клапаннинг байпас вентили ёрдамида тўхтатилган DC-1401A реактордаги босимни 450 kРа (орт) гача пасайтириш лозим.

  3. Босим пасайгандан кейин байпас вентилни ёпиш ва PG-14060 (PG-14063), 14061 (PG-14064) манометрларга қараб тўхтатилган реакторга оқиб ўтиш бор - йўқлигини текшириш лозим.

  4. DC-1401Х конвертерларга ЭЭФ бериш ва уни чиқариш йўлларидаги тиқинлар (заглушкалар - обтюраторлар) ни “ёпиқ” ҳолатда ўрнатиш лозим:

    • DC-1401Х га ЭЭФ бериш йўлидаги №1 (12”P 14011-B2A-H, 12”P 14010-B2A-H);

    • DC-1401Х дан чиқиш йўлидаги №2 (12”P 14017-B2A-H, 12”P 14016-B2A-H).

  5. Қуйидаги обтюраторларни “очиқ” ҳолатда қайта ўрнатиш лозим:

    • ЕА-1406 иссиқлик алмашгичга этан бериш йўлидаги №3 (6”P 13020-A1D-H);

    • тескари клапандан кейин, регенерация газлари коллекторига иссиқ этан бериш йўлидаги №4 (6”P 14077-A1D-H);

    • паст босимли буғ бериш йўлидаги №5 (3”LS 14009-A1A-F);

    • юқори босимли буғ бериш йўлидаги №6 (2”YS 14001-G54A-F);

    • тақсимловчи манифольдга регенерация газларини бериш йўлидаги №7 (6”Р 14117-A1D-F);

    • DC-1401Х га регенерация газларини бериш йўлидаги №8 (6”Р 14117-A1D-F, 6”Р 14072-A1D-F);

    • DC-1401Х реактордан регенерация газларининг чиқиш йўлидаги №9 (6”Р 14069-A1D-Р, 6”Р 14070-A1D-Р);

    • регенерация газларини DA-1101 тоблаш колоннасига чиқиш йўлидаги №10 (6”Р 14070-A1D-Р);

    • DC-1401Х реакторнинг куб маҳсулотларини тоблаш колоннасига дренаж қилиш йўли-даги №11 (2”Р 14075-В1D-Т, 2”Р 14074-В1D-Т).

  6. Регенерация газларини бериш йўлларини азот билан пуфлаб тозалаш лозим. Бир вақтнинг ўзида тизимдаги кислороднинг қолдиқ миқдорини аниқлаш учун намуна олиш керак. Таҳлил натижасида (О2<0,5 ҳаж. % ) га эришилганда, пуфлаб тозалашни тугатиш лозим.

  7. ЕА-1406 иситкични ишга туширишга тайёрлаш (қиздириш) керак.

  8. Аста-секин ЕА-1406 иссиқлик алмашгични тартибга солиш вентилигача, рецикл этан йўлидаги босим ~ 600÷650 kРа (орт) остида синаш керак.

  9. Аста-секин DC-1401Х реакторни 150÷200 kРа (орт) га тенг бўлган босим остида синаш керак.

  10. Аста-секин DC-1401Х реакторни DA-1101 тоблаш колоннаси билан ўзаро боғлаш лозим.

  11. Реактор орқали этан беришни бошлаб, унинг сарфини қўлда бошқариладиган тартибга солиш клапани ёрдамида аста-секин кўтариш лозим. Сарфнинг қиймати 2422 kg/h. Берилаётган рецикл этаннинг миқдорини эҳтиётлик билан, пиролиз печларига бериладиган хом ашё оқимини камайтирмасдан, ошириш лозим.

  12. Берилаётган этаннинг температурасини, ТС-14003 ни назорат қилиш йўли билан, 40-50 ˚С/h тезлик билан кўтариш керак. Чиқишда этан температурасининг максимал қиймати 230 ˚С (ТС-14003).

13. Реактордан чиқишда этаннинг температураси 150˚С, га етганда регенерациянинг кейинги босқичи - “Полимерни буғ билан десорбциялаш” га ўтиш лозим.
14. Реакторга берилаётган иссиқ этан оқимини аста-секин тўхтатиш ва паст босимли буғ оқимини очиш керак. Паст босимли буғнинг температурасини, ТС-14002 назорат асбоби учун топшириқни дастлаб 150 ˚С белгилаш лозим. 370 ˚С қийматгача буғнинг температура-сини кўтариш тезлиги 40-50 ˚С/ h.

15. Десорбция буғи сарфини FC-14011 2180 kg/h гача бўлган интервалда ошириб бориш керак.


16. Десорбция (буғлаш) 12-36 соат давомида амалга оширилади. Ҳар 4 соатда SC-1413 нуқтада, буғ таркибида полимернинг мавжудлиги таҳлил қилиниши керак. Буғ билан десорбциялаш, қониқарли таҳлил натижаси олингунча – углеводородларнинг миқдори 15 mg/l қийматга тушгунча амалга оширилади.
17. Полимерни буғ билан десорбциялашни олиб боришда, даврий тарзда реакторнинг қуйи қисмидан (тоблаш колоннасига) ва регенерация газлари қувурўтказгичларининг қуйи қисми-дан дренажни амалга ошириш лозим.
18. Таҳлил натижасида буғ таркибида полимер бўлмаганда DC-1401Х реактордан оқимни аста-секин атмосферага очиш ва регенерация газларини тоблаш колоннасига бериш йўлидаги қўлда бошқариладиган сурилма (задвижка) ни ёпиш керак.
19. Регенерация газларини тоблаш колоннасига бериш йўлидаги №10 обтюраторни “ёпиқ” ҳолатда қайта ўрнатиш лозим.
20. Н-1404 ғалтак (катушка) ни регенерация газларини тоблаш колоннасига бериш йўлидан ечиб олиб реакторга техник ҳаво бериш йўлига ўрнатиш керак.
21. 10-жадвалда келтирилган ҳаракатларга мувофиқ реакторга аста-секин техник ҳаво беринг. Реакторга ҳаво беришда, температуранинг нормал бўлмаган юқори қийматларини аниқлаш учун реакторнинг қатламлари бўйича температура қийматларини кузатиб бориш лозим. Реакторнинг қатламлари бўйича температура барқарорлашган ва тенглашгандан кейин регенерациянинг кейинги ҳаракатига ўтиш лозим. Реакторнинг бирор нуқтасида темпера-тура 480 ˚С дан ортиқ бўлган вазиятда, ёниш жараёнини секинлаштириш ва катализаторнинг куйишига йўл қўймаслик учун ҳаво беришни камайтириш лозим бўлади.
22. Полимерни куйдириб тозалаш жараёнини олиб боришда, регенерация газлари таркибидаги СО2 миқдори таҳлилларини амалга ошириш керак. Регенерация газлари таркибида углерод диоксидининг мавжуд бўлиши, куйдириб тозалаш жараёни яхши бораётганининг белгиси ҳисобланади. СО2 бўйича таҳлил натижаси 1 ҳаж. % дан кам қийматга етганда, куйдириб тозалаш жараёни тугалланган ҳисобланади. Бунда температуранинг пасайиши кузатилиши лозим.
23. Куйдириб тозалаш жараёни тугаллангандан кейин ТС-14002 назорат асбоби учун топшириқ қийматини 425 ˚С белгиланг ва реакторнинг қатламлари бўйича температуралар профилини кузатинг.
24. Агар температуранинг кўтарилиши кузатилмаса, аста-секин ҳавонинг концентрациясини 10 ҳаж. % гача кўтаринг, ҳамда температуралар профилини кузатинг.
25. Агар температуранинг кўтарилиши кузатилмаса ва температуралар профили тўғри бўлса, мазкур шароитларда куйдириб тозалашни яна 2 соат давом эттиринг ва сўнг кейинги босқичга ўтинг.
26. Реакторга техник ҳаво беришни тўхтатинг. Н-1404 ғалтак (катушка) ни ечиб олинг. Бунда ҳавони сиқиб чиқариш учун реакторга буғ берилиши давом этади.
27. Реактордан кейин буғни кислород миқдорига таҳлил қилинг.
28. Таҳлилнинг ижобий натижаси олинганда, буғ оқимини тоблаш колоннасига ўтказиш лозим.
29. Буғни 150 ˚С температурадаги этан оқими билан алмаштириш керак. Этаннинг температу-расини 40-50˚ С/h тезлик билан 35-38 ˚С қийматгача пасайтириш лозим.
30. Берилаётган этаннинг сарфини 2422 kg/h даражасида бир маромда ушлаб туриш керак.
31. Реактордан чиқишда 35-38 ˚С температурага эришилганда, реактордан кейин совутувчи этаннинг томчи ҳосил қилиш нуқтаси температурасини ўлчаш лозим. Агар унинг қиймати минус 60 ˚С дан паст бўлса, этан оқимини тўхтатиш керак. Агар томчи ҳосил қилиш нуқтасининг температураси минус 60 ˚С дан юқори бўлса, талаб қилинадиган қийматга эришгунча пуфлаб тозалашни давом эттириш лозим.
32. Реакторни ажратиб қўйиш, босимни машъалага ташлаш лозим.
33. Реакторни углеводород гази (этан) дан азот билан пуфлаб тозалаш керак.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling