Оао "сибур-нефтехим"


Цехни қиш даври шароитларида ишлатишга тайёрлаш бўйича тадбирлар


Download 0.79 Mb.
bet48/49
Sana18.12.2022
Hajmi0.79 Mb.
#1028799
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
пуск

8.10 Цехни қиш даври шароитларида ишлатишга тайёрлаш бўйича тадбирлар

Буғ “йўлдош” лари ва буғ йўлларидаги конденсат ажраткичларнинг иш қобилиятини (ўтка-зиш қобилияти, зичланганлигини) текшириш керак. Зарур бўлса таъмирлаш ишларини амалга ошириш лозим.


Ташқаридаги назорат ва автоматизация асбоблари жойлашган шкафларнинг иситилишини текшириш лозим;
Буғ, буғ конденсати ва айланма сув тизимларидан ёпиқ тизимлар ва атмосферага дренаж қилиш йўлларининг ўтказиш қобилиятини текшириш керак.
Буғ, буғ конденсати ва айланма сув қувурўтказгичларини изоляция қатламининг ҳолатини текшириш лозим. Зарур бўлса қайта тиклаш керак.
8.10.1 Қиш даврида ишлатиш тадбирлари

Ускуналар, қувурўтказгичлар, арматураларнинг, музлаб қолиш эҳтимоли юқори бўлган жойларининг, ҳолатини назорат қилиш лозим.


Буғўтказгичлар, буғ конденсати ва айланма сув йўллари, буғ “йўлдош” ларининг ҳолатини ва улар бўйича узлуксиз оқиб ўтишнинг бўлишини назорат қилиш керак.
Агар иссиқлик алмашгичлардан олдин, айланма сувни байпас йўлларининг эриш эҳтимоли мавжуд бўлса, улар бўйича оқиб ўтишни таъминлаш лозим.
Ташқаридаги назорат ва автоматизация асбоблари жойлашган шкафларнинг эшиклари ёпиқ бўлиши, шкафларнинг ўзи эса иситилишини кузатиб бориш лозим.
Тўсгич арматурани очиш учун лом, қувур ва бошқа шу каби мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.
Музлаб қолган участкани буғ ёки иссиқ сув билан иситиш лозим, очиқ оловдан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Йўллар, зиналар, майдончалар қор ва муздан тозаланган ва қум сепилган бўлиши лозим. Қурилмада сумалаклар бўлишига йўл қўйилмайди.
Ўт ўчириш воситаларига, хусусан лафетли стволлар ва гидрантларга тўсиқсиз бориш таъминланиши керак.


8.10.2 Қурилмани қиш даврида ишга тушириш

Совуқ секцияни қиш даврида ишга тушириш йилнинг иссиқ даврида ишга туширишдан умуман фарқ қилмайди. Фақат буғ, конденсат, айланма сув ва буғ “йўлдош” лари тизимлари кўпроқ эътибор билан ёндашишни талаб этади.





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling