Оао "сибур-нефтехим"
Download 0.79 Mb.
|
пуск
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.9.1 Ускуналарни таъмирлашга тайёрлашнинг ўзига хос ҳусусиятлари
8-ҳаракат “Иш режимида”. Қуритгичдаги босимни ишчи қийматигача кўтариш тугаллангандан кейин, қуритгичдан чиқиш йўлидаги тўсгич арматурани очиш лозим. Сўнгра аста-секин қуритгичга кириш йўлидаги тўсгич арматурани очиш керак. Тўсгич арматуралар тўлиқ очилгандан кейин, ЭЭФ қуритгичининг байпас йўлидаги тўсгич арматурани аста-секин ёпишга киришиш лозим. Байпас йўлдаги тўсгич арматура ёпилганда, қуритгич иш режимида бўлади.
8.9 Ускуналарни таъмирлашга тайёрлашУскуналарни таъмирга тайёрлаш учун совуқ секция ёки алоҳида бўлим тўлиқ ёки қисман тўхтатилади. Цех бошлиғи ёки унинг муовинининг ёзма фармойиши таъмирга тайёрлашга тўхтатиш учун асос ҳисобланади. Ускуналарни таъмирга тайёрлаш, маълум кетма-кетликда бажариладиган операциялар тўп-ламидан иборат: - ускуналарни қўшни тизимлар ёки ишлаб турган магистраллардан узиб қўйиш; - ускуналар ва қувурўтказгичларни суюлтирилган ёки суюқ маҳсулотлардан бўшатиш; - аппаратлар ва қувурўтказгичларни газ ҳолидаги маҳсулотлардан бўшатиш; - углеводородлар миқдорини назорат қилиб, ускуналарни азот билан пуфлаб тозалаш; - ускуналарни қўшни тизимлар ёки ишлаб турган магистраллардан, тиқин (заглушка) лар билан, узиб қўйиш; - насосларнинг электр двигателлари электр занжирини қисмларга ажратиш; - иссиқлик алмашгич, насос, компрессор ускуналарни очиш; - кислород миқдорини назорат қилиб, сиғим ва колонна турдаги ускуналарни ҳаво билан пуфлаб тозалаш; - сиғим ва колонна турдаги ускуналарни очиш; - ускуналарни механик аралашмалар ва чўкмалардан тозалаш. 8.9.1 Ускуналарни таъмирлашга тайёрлашнинг ўзига хос ҳусусиятлари Совуқ секциянинг барча асосий технологик ускуналари 0 о С дан паст температураларда ишлатилгани ва намлик бўйича алоҳида тайёргарликни талаб қилгани учун, уларни буғ билан тозаламаган ва ювмаган маъқул. Ускуналарни углеводородлардан бўшатиш ва улардан азот билан пуфлаб тозалаш маҳсулот-лари машъалага чиқарилиши керак. Катта ва тармоқланган ҳажмларни пуфлаб тозалаш учун, бир неча марта босимни кўтариш ва ташлаш йўли билан пуфлаб тозалаш, энг самарали усул ҳисобланади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling