«Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари» ни ўрганишда интерактив ўқитиш услубиёти
Download 1.85 Mb.
|
delphi CASE1
- Bu sahifa navigatsiya:
- . Кейс-стадига асосланган ўқув машғулотининг технологик чизмаси
Кейс-стади (инглизча сase – вазият, ҳолат, study -ўрганиш). Кейс-стадида баён қилинган ва таълим олувчиларни муаммони ифодалаш ҳамда унинг мақсадга мувофиқ тарздаги ечими вариантларини излашга йўналтирадиган аниқ реал ёки сунъий равишда яратилган вазиятнинг муаммоли-вазиятли таҳлил этилишига асосланадиган ўқитиш -усулидир.
Кейс-стади - ўқитиш, ахборотлар, коммуникация ва бошқарувнинг қўйилган таълим мақсадини амалга ошириш ва кейс-стадида баён қилинган амалий муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнида прогноз қилинадиган ўқув натижаларига кафолатли етишишни воситали тарзда таъминлайдиган бир тартибга келтирилган оптимал усуллари ва воситалари мажмуидан иборат бўлган ўқитиш технологиясидир. Кейс-стади нинг дидактик мақсадлари қуйидагилардан иборат 1. Муаммо, ечим ёки концепцияни изоҳлаш 2. Тренингли, ўқув мавзуи/предмети бўйича малака ва кўникмалар орттиришга мўлжалланган 3. Таҳлил ва баҳолашга ўргатувчи 4. Муаммони ажратиш ва ечиш, бошқарувчилик қарорлари қабул қилишга ўргатувчи 5. Вазият субъекти ривожининг янги стратегиялари ва йўллари, янгича баҳолаш услублари ва шу кабиларни ишлаб чиқишга рағбатлантирувчи . Кейс-стадига асосланган ўқув машғулотининг технологик чизмаси Кейс технология ўқув жараёнини чекламайди, балки, илмий тадқиқот услуби сифатида ривожланиб боради. Охирги пайтда кейс технология билим натижаларини назоратида фойдаланилмоқда. Кейс технологияда фойдаланиладиган асосий тушунча “стуация тахлили”, “холат тахлили”, “муаммони ечими билан боғлиқ бўлган холатлар”, “муаммода содир бўладиган ходисаларнинг дастурий ечимлари учун янги босқичдаги қабул қилинадиган қарорларнинг тахлили”, “муаммонинг модулли тахлили”, “муаммонинг илмий тадқиқот холлари ” кабилардан иборат бўлиши керак. Маърузанинг классик усули ҳам бугунги кунда маънавий эскириб бормоқда, кейс маърузаларига ўтишда ўқитувчи етарли даражада тер тўкиши зарур бўлади. Кейсларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин. Амалий машғулот дарсларидаги кейслар Янги потенциалдаги маъруза-ўргатувчи кейслар Илмий тадқиқот кейслари. Delphi да кейс материалларини тайёрлашда лойиҳага киритилган обектлар ва уларнинг хусусиятлари тахлили, ўриндош объектлар ва уларнинг хусусиятлари тахлили, объектларда содир бўладиган ходисалар тахлили, муаммога боғлиқ бўлган алгоритмлар тахлили, дастурий таъминот тахлили, масала ечимига йўналтирилган модуллар тахлили, оптимал дастурлаш тахлилларига асосланган бўлиши керак. 2.3 “ Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” ўқув курсидан “ Тармоқланувчи дастурлар” мавзусидаги Case study Кейснинг асосий мақсади: талабаларнинг интелектул ижодий потенциалини ривожлантириш билан интерфаол ўқув услубига асосланган холда “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” ўқув курсини янги шакл ва мазмун ўзгариш босқичига ўтишдан иборат. “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” ўқув курсининг айрим мавзу ва бўлимларини ўрганишда кейс технология деб аталадиган услубни тадбиқ этиш мумкин Кейс услуб “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” ўқув курси дарсларини ўқитишда ўқитувчининг касб махоратини оширишнинг мухим факторидир. Адабиётлар шархига асосланиб олий ўқув юртларида ўқитиладиган “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” ўқув курсининг “Тармоқланувчи дастурлар” мавзусига кейсни тадбиқ қилиш муаммолари ва ўқитиш технологияларининг ишланмаларини тақдим этмоқдамиз. Таълим жараёнида “Объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари” ўқув курсини талабалар томонидан ўрганишда кейс ўқитиш объекти сифатида кучга киради. CASE STUDY аниқ мавзу таркибидаги муаммоларни реал фактлар асосида тахлилини яратувчи услубдир. Тармоқланувчи ластурларни тузиш билан ҳисоблаш жараёнини бошқариш билан боғлиқ бўлган холатларнинг тахлили кейс методининг энг мухим характеристикаларидан биридир. Кейс усулининг энг асосий хусусияти шундан иборатки, турли муаммоларни қайта ишлаш усулларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ечимларини топишдан иборат. Тармоқланиш жараёнини бошқариш билан боғлиқ бўлган муаммоларни тахлил қилиш услубларини ўзида мужассамлаштирган таълим технологиясининг умумий номланишини кейс технологияси деб юритилиши мумкин. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling