Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг янги тенденцияларига мувофиқ турли даражаларда
рақобатбардошлик тушунчаси, уни баҳолаш ва таҳлил қилишнинг турли усуллари, кўплаб хорижий
ва маҳаллий олимлар томонидан ўз асарларида ўрганилган. Хорижий иқтисодчилар орасида Б.
Берман[6], А.Маршалл, М.Портер, С.Розенфельд, Е.Даҳмен[7], А.Вебер[8], М.Жон, Л.Ретер,
Ж.Стевен[9], ва бошқалар рақобатбардошликни таҳлил қилиш усулларини ривожлантиришга катта
ҳисса қўшдилар. Бу соҳадаги россиялик иқтисодчилар Азоев: Г.Л.[10],. Баумгартен Л.В, Белоусов
В.Л, Быкова Е.С., Гельвановский М[11]., Фатхудинов Р.A., ва бошқаларнинг илмий ишлари ҳам
аҳамиятлидир.
Ўзбекистонда саноатнинг, жумладан енгил саноат тармоқлари рақобатбардошлигини
ошириш масалалари Бурханов А.У., Бекмуродов А.Ш., Болтабоев М.Р., Гуломов С.С., Икрамов
М.А., Искандаров И.И., Йўлдошев Н.Қ., Махмудов Н.М., Назаров Ш.Х., Низамов А.Б., Нуримбетов
Р.И., Пардаев М.Қ., Салимов Б.Т., Тилляходжаев А.А., Тошпулатов И.А., Турсунходжаев М.Л.,
Умарова Г.Ғ., Хакимов З.А., Ходиев Б.Ю., Холиқова Р.С., Юсупов С.Ш., Қодиров А.М. томонидан
тадқиқ этилган.
Илмий асарларни таҳлил қилиш, ҳозирги вақтда “рақобатбардошлик” тушунчасига турли
нуқтаи назарлар мавжудлиги ва ягона ёндашув йўқлигини аниқлаш имконини берди. Ушбу
категориянинг кўп қиррали эканлигини инобатга олган ҳолда иқтисодчилар ёндашувлари алоҳида
товар (хизмат), товар ишлаб чиқарувчи (корхона), тармоқ (минтақа) ёки бутун мамлакат
иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини кўриб чиқишга асосланади. Шу билан бирга, илмий
mavzusidagi Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi
49
ишларнинг аксарияти рақобатбардошликнинг мазмун ва моҳиятини очишга бағишланган бўлиб,
алоҳида тармоқ корхоналари рақобат афзалликларини таъминлаш бўйича илмий тадқиқотлар
нисбатан кам амалга оширилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |